Бағдод учрашувининг муҳим хулосалари
(last modified Mon, 30 Aug 2021 17:34:10 GMT )
август 30, 2021 22:34 Asia/Tashkent
  • Бағдод учрашувининг муҳим хулосалари

28 август куни Бағдодда бир кунлик учрашув бўлиб ўтди, унда тўққизта давлат иштирок этди: Франция, Эрон, Миср, Саудия Арабистони, Туркия, Қатар, Иордания, Қувайт ва БАА.

Бу учрашувда баъзи муҳим жиҳатлар бор.

Биринчиси; Учрашув Бағдодда сармоя ва иқтисодий ёрдам жалб қилиш мақсадида ўтказилди, лекин бу мақсад Бағдод йиғилишида амалга ошмаганга ўхшайди, чунки йиғилиш иштирокчилари бу борада ҳеч қандай мажбурият ёки баёнот олмаган. Учрашув олдидан баъзи ироқлик таҳлилчилар бу учрашув мамлакатга иқтисодий фойда келтирмаслигини айтишди.

Иккинчи; Кўриниб турибдики, бу учрашувнинг энг муҳим мақсади Мустафо Козимий ва унинг тарафдорларининг кучини маневр қилиш эди. Ироқ ичида ӯзининг тарафдорларини кўпайтириш учун кўп меҳнат қилган ва октябр сайловларидан кейин бош вазир бўлиш учун биринчи имкониятга эга бўлган Козимий, сайловдан 40 кун олдин Бағдодда учрашув ӯтказиб, чет эллик тарафдорлари ҳам борлиигни намойиш қилмоқчи бӯлди. Аслида Бағдод учрашуви Мустафо Козимийнинг сиёсий обрўсини оширишга қаратилган эди.

Учинчиси; Бу учрашув шуни кўрсатадики, Ироқ минтақавий ролини қайта тиклашга  ҳаракат қилмоқда. Ироқдаги бу ва шунга ўхшаш учрашувлардан кӯриниб турибдики, Ироқ тинчликпарвар ва воситачи ӯйинчи  бўлиб, у минтақадаги кескинлик ва мамлакатлар ўртасидаги зиддиятни камайтиришга интилади. Кечаги йиғилишда Қатар амири ва БАА бош вазири, шунингдек Миср Президенти ва Қатар амири учрашди ва гаплашди, бу вақтгача  бу давлатлар ўртасида ихтилоф бор эди. Бундай учрашувларни ўтказиш орқали Козимий Ироқни минтақавий мулоқот марказига айлантирмоқчи. Бу борада барча иштирокчилар Ироқ ташаббусини юқори баҳоладилар.

Тўртинчиси; Яна бир муҳим масала - Бағдод саммитида Франция президенти  Макроннинг иштироки. Макрон Бағдод саммитида қатнашган ягона Ғарб расмийси эди. Макроннинг иштироки шуни кўрсатадики, у Ғарбий Осиё минтақасида Франциянинг ўрни ва мавқеини қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Макрон, шунингдек, ўтган йили 4 август куни Бейрут портида содир бўлган портлашдан сўнг Ливанга икки марта сафар қилган ва ҳатто Ливан инқирозини юмшатиш режасини тақдим этган.

Бешинчиси; Бағдод саммити иштирокчилари минтақадаги кўплаб давлатлар бир -бирига ишониши,  мамлакатлар ўртасидаги мулоқот ва келишмовчиликларни камайтириш зарурлигини таъкидладилар. Ҳатто Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн  Сурияни таклиф қилиш мунозарали бӯлгани ва баъзи давлатлар Суриянинг Бағдод саммитида иштирок этишига рози бўлмагани сааббли Сурия бу учрашувга таклиф қилинмаганини айтди. Араб Лигаси Бош котиби Аҳмад  Абул Ғайз ҳам Бағдод йиғилишида мамлакатларнинг минтақадаги қавмчилик ҳаракатларига барҳам бериш учун ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлади. Афтидан, Бағдод саммити ва шунга ўхшаш саммитлар Ғарбий Осиёда минтақавийликни кучайтириши мумкин ва бу муҳим масала.