Ироқ президенти Туркия Ироққа аралашишни бас қилиши керак деб таъкидлади
(last modified Sat, 25 Jan 2025 13:26:08 GMT )
Январ 25, 2025 18:26 Asia/Tashkent
  • Ироқ президенти Туркия Ироққа аралашишни бас қилиши керак деб таъкидлади
    Ироқ президенти Туркия Ироққа аралашишни бас қилиши керак деб таъкидлади

Ироқ мамлакати президенти Туркиядан Ироққа аралашишни бас қилишини сўради.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ироқ президенти Абдуллатиф Рашид ўз сўзларида Туркиянинг Ироқ ишларига аралашишни танқид қилар экан, афсуски, Курдистон минтақасидаги турк кучлари бизнинг ишларимизга аралашида давом этмоқда. Биз Тукряининг  бу аралашувни  тугатишни истаймиз деб қўшимча қилди.

Ироқ президени шунингдек,  АҚШнинг Бломберг нашри билан суҳбатда, Ироқ мустақил давлат эканлиги ва Бағдод  ҳеч бир давлатга Ироқ суверенитетини бузишига йўл қўймасигини эълон қилди.

Туркия узоқ вақтдан бери, бу давлатнинг террорчилар рўйхатида бўлган Туркия Курдистони Ишчилар а партияси -ПКК унсурларига қарши туриш баҳонасида, Ироқнинг ҳудудий яхлитлигини бузмоқда. Бағдод ҳукумати Туркиянинг Ироқ шимолига уюштирган ҳужумларини бир неча бор ишғол намунаси деб атаган.

Бу интервюда, Ироқ президенти  ҳам Эронни Ироқ учун катта ва муҳим қўшни сифатида баҳолаб, Бағдод ва Теҳрон ҳукуматлари ўртасидаги муносбаатлар дўстона эканлигини қўшимча қилди.

У сўзарининг  бршқа қисмида  Эрон ва Ироқ халқлари ижтимоий, диний ва ҳатто оила аъзоларидир деб  маълум қилди.