Ироқ президентлик идораси Туркияга қарши кескин баёнот билан мурожаат қилди
Ироқ президентлик идораси Туркиянинг Сулаймония ҳудудидаги Арбат аэропортига уюштирган ҳужумни қоралаб Туркия элчисини чақиртирди.
Кеча оқшомда Туркия армияси Ироқнинг Сулаймония шаҳридаги Арбат аэропортини учувчисиз учоқ ёрдамида нишонга олди ва натижада Ироқнинг 3 нафар террорга қарши кучлари ҳалок бўлди ва яна 3 нафари яраланди. Ироқ президентлик идораси бугун Сулаймониядаги Арбат аэропортига учувчисиз учоқ томонидан уюштирилган ҳужум ортидан Ироқ хавфсизлик вазирликлари масъуллари чақирилди ва Туркиянинг Бағдоддаги элчиси ҳам чақиртирилди деб маълум қилди.
Ироқ расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун Ироқ президетлик идораси, ҳар куни Ироқ ҳудудига хусусан Ироқнинг Курдистон минтақасига тизимли ҳарбий ҳужумлар ҳеч қандай ҳарбий ёки хавфсизлик асосларисиз кучаймоқда. Бу тажовузларда бегуноҳ фуқаролар, ҳарбийлар ва хавфсизлик штаблар нишонга олинмоқда.
Ироқ президентлик идораси баёнотида келтирилишича, шаҳарларга , тинч аҳолига ва ҳарбийларга қарши кетма-кет ҳарбий ҳужум халқаро ҳуқуқ томонидан рад этилган ва яхши қўшничилик тамойилига зид бўлган масаладир. Айниқа агар бу ҳужумлар фақат очиқ урушда ишлатиладиган дрон каби қуроллар билан амалга оширилса.
Ироқ ҳукумати террорчи ташкилотларга қарши кураш йўлида энг оғир зарарларни кўрган, чунки ИШИД террорчи гуруҳи Ироққа нисбатан нафақат худди ғанимат сифатида қарайди балки Ироқ мамлакатини қўшни мамлакатларга қарши ҳужуми учну фойдалаишга ҳам уринди.