Эрон 60 минг ироқлик талабалар таҳсил олмоқда
-
Эрон 60 минг ироқлик талабалар таҳсил олмоқда
Эроннинг Фан, тадқиқот ва технология вазирлигининг Халқаро илмий ҳамкорлик маркази раиси Эрон ва Ироқнинг иккинчи илм ҳафталигидаги ютуқлари ҳақида гапимрб, Эрон Ислом республикасида 60 000 ироқлик талаба таҳсил олмоқда деб айтди.
Эслатиб ўтамиз бир неча кун олдин Эрон ва Ироқнинг иккинчи фан ҳафталиги Эрон Ислом республикаси Фан, тадқиқот ва технология вазири, Эрон Фан вазирлиги вазир ўринбосарлари, Ироқ олий таълим вазири, ушбу мамлакат Олий таълим вазирлиги масъул ходимлари ва икки давлатнинг танланган университетлари ректорлари гуруҳи иштирокида Ироқда ўтказилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, мазкур анжуман Эрон ва Ироқ илмининг биринчи ҳафталигининг давоми ва бу икки мусулмон давлатлари йирик стратегиялари бўйича икки давлат ўртасидаги яхши алоқалар ҳамда фан ва технологиянинг миллий ва халқаро ўзаро таъсирини чуқурлаштириш мақсадида бўлиб ўтди. Анжуманда Эрон ва Ироқ университутлари ўртасида 200 нафардан ортиқ илмий ҳамкорлик шартномалари имзоланди, ҳамда 200 нафар иқтидорли ироқлик талабалар учун Эронда стипендиялар ажратиш, қўшма малака ошириш кучлари ўтказиш ва Ироқда Эрон университетларининг филилларини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Эрон Фан, тадқиқот ва технолоигя вазирлигинг халқаро илмий ҳамкорлик маркази раиси Умид Ризоийфар ироқлик талабаларнинг Эронда ўқишга бўлган қизиқишига эътибор қаратиб, ҳозирда Эронда 60 минг ироқлик талаба таҳсил олади деб изоҳлади.
Ироқ томони иккинчи Эрон ва Ироқ илми ҳафталигида таълим йўлини якунлаш учун Эрон ва форс тили ва маданиятига эга ироқлик талабаларга қизиқишнини таъкидлади деб маълум қилди Ризоийфар.