Эроннинг минтақа иқтисодиётидаги ўрни (4)
Бу ҳафталик "Ероннинг минтақавий иқтисодиётдаги ўрни" дастурида биз Жануби -Ғарбий Осиё минтақасининг конлари ва минерал ресурслари ҳақида гапирамиз.
Бу ҳафталик "Эроннинг минтақавий иқтисодиётдаги ўрни" дастурида биз Жануби -Ғарбий Осиё минтақаси бойликларидан яна бири, яъни конлари ва минерал ресурслари ҳақида суҳбатлашамиз.
Конлар - Худо бутун ер юзидаги барча бандаларига берган ердаги яширин хазиналар. Бу илоҳий омонат бир ёки бир нечта мамлакатларга хос эмас. Кўп мамлакатлар, географик ва геологик жойлашувига қараб, бу илоҳий бойликлардан озми -кўпми баҳраманд бўлишади. Жануби -Ғарбий Осиё минтақаси мамлакатларига ҳам бу неъмат анчам этилган.Бу ресурсларга тўғри сармоя киритиш иқтисодий фойда келтиради, шунингдек, минтақа мамлакатлари билан яқинлашишга олиб келади. Минерал ресурслар - бу ердан олинадиган барча материаллар: Мис, кўмир, темир рудаси, нефт рудаси, нодир металлар, кобалт, боксит ва бошқалар каби. Бу материаллар маҳсулотларни ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида ишлатилади. Дунёдаги минерал ресурслар миллиардлаб долларга тенг.
Ҳозирги иқтисодиётда минерал ресурслар жаҳон иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучини яратишда ва тоғ-кон ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Конлар кўплаб саноат тармоқлари учун зарур бўлган хом ашёни етказиб беради. Мамлакатнинг фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш ва уларни саноатда ишлатиш ишлаб чиқариш бандлигини яратиш, ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш, саноатнинг ўзини ўзи таъминлаши ва аҳоли жон бошига даромадини ошириш демакдир. Бу секторнинг жаҳон иқтисодиётидаги аҳамиятини тушуниш учун жаҳон саноати айланмасининг қарийб 30 фоизи тоғ-кон саноати айланмаси ҳисобига тўғри келишини билиш кифоя. Ҳисоб -китобларга кўра, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 5% дан кўпроғи тоғ-кон саноати ҳиссасига тўғри келади, унинг қиймат занжири бундан мустасно. Кончилик барқарор мувозанатли иш жойини яратадиган соҳалардан биридир. Дунёда 30 миллионга яқин одам тўғридан -тўғри тоғ-кон соҳасида банд. Бу соҳада билвосита бандлик даражаси қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва банк соҳаларига қараганда юқори.
Жануби -Ғарбий Осиё минтақаси мамлакатлари минерал ресурслар жиҳатидан жуда фарқ қилади. Эрон ва Афғонистон каби баъзи давлатлар фойдали қазилмалар салоҳиятига эга, бошқа мамлакатлар, масалан, Саудия Арабистони ва Туркияда эса минерал ресурслар кам. Спектрнинг иккинчи учида Жануби -Ғарбий Осиёдаги бошқа давлатлар жойлашган. Масалан, Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатларда темир рудаси (Қозоғистон шарқида), мис (Ўзбекистонда), қўрғошин, рух ва боксит (Қозоғистонда), уран рудаси конлари (Қирғизистон ва Ўзбекистонда) ва олтин (Ўзбекистонда, Қозоғистон ва Қирғизистонда.)
Эрон ва Афғонистон - хилма-хил қазилма бойликларга эга мамлакатлар. Афғонистон минераллар кӯплиги бўйича дунёдаги энг бой давлатлардан бири. Бу ернинг аҳолиси миллиардлаб долларлик фойдали қазилмалар хазинаси устида яшайди. Афғонистонда сон -саноқсиз минераллар бор. АҚШнинг геологик тадқиқотларига кўра, Афғонистон дунёдаги мис конларининг энг йирик эгаларидан биридир.
Ҳирот вилояти Афғонистондаги олтин, темир, мис ва бошқа қазилма бойликларга эга бўлган энг муҳим кон марказларидан биридир. Шунингдек, Афғонистон бой уран захираларига эга бӯлиб, маълумотларга кўра бу дунёдаги энг яхши уранлардан бири ҳисобланади. Умуман олганда, Афғонистон минерал захираларини тўрт гуруҳга бўлиш мумкин: металл, металл бўлмаган фойдали қазилмалар, нефт ва газ захиралари ва қимматбаҳо тошлар. Афғонистоннинг энг муҳим минерал ресурслари темир, қўрғошин ва рух, мис, хром, олтин, кумуш, симоб, платина, уран, алюминий ва бошқалар. Мамлакат қимматбаҳо тошлар соҳасида ҳам минтақада ва дунёда алоҳида обрўга эга. Минг йиллар олдин, мисрликлар "Ахнатен" ва "Қиролича Нефертити" ҳайкалларига кӯз қӯйиш учун бу афғон ложувардидан фойдаланганлар. Мамлакатнинг баъзи конлари, масалан, зумуррад дунёга машҳур. Бугунги кунда Афғонистон ўзининг зумуррад, ҳаворанг ёқут, ложувард ва бошқа қимматбаҳо тошлари билан дунёда заргарлик буюмлари, минераллар ва қимматбаҳо тошлар ишлаб чиқариш маркази ҳисобланади.
Афғонистонда ҳали ҳам қӯл тегмаган кўплаб конлар бор. Бир неча йил олдин, Ню -Йорк Таймс Афғонистон конлари ҳақидаги ҳисоботида мамлакат жанубидаги литюм, темир рудаси, мис, кобалт ва олтин захиралари шу қадар кўпки, бу бойликлар мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаши ва уни дунёнинг бой мамлакатлардан бирига айлантириши мумкин. Афғонистоннинг минерал бойликлари мустабид давлатлар ва уларнинг иттифоқчи ҳарбий кучларининг бу мамлакатда бўлишининг кучли мотиваторидир. Хавфсизликнинг йўқлиги ва инфратузилманинг заифлиги Афғонистон конлари ва тоғ-кон саноати ривожланмаганлигининг муҳим омиллари ҳисобланади.
Афғонистон яқинида буюк Эрон мамлакати жойлашган. Эрон тахминан 68 турдаги фойдали қазилмалар, 770 миллиард долларлик 37 миллиард тонна топилган захиралар (2014 йилда) ва 57 миллиард тонна потенциал захираларга эга бўлиб, дунёдаги энг кӯп фойдали қазилма эга бӯлган 15 қудратли давлат қаторига киради. Эрон, минерал салоҳияти туфайли, илмий марказларида бир асрдан камроқ вақт олдин тоғ-кон ва геология фанидан дарс бера бошлаган минтақадаги биринчи давлатдир. 50 мингдан зиёд эронлик муҳандис ва техниклар тоғ-кон, металлургия ва геология бўйича ўқитилди. Минтақа мамлакатлари тоғ-кон соҳасига ёки тоғ-кон саноатига сармоя киритиб, бу маълумотли ва ўқитилган ишчи кучидан фойдаланишлари мумкин. Минтақадаги бошқа мамлакатларда бундай потенсиал йўқ.
Махсус геологик шароитлар ва углеводород захираларининг бойлиги ҳамда бошқа минерал индекслари туфайли Эрон инвестициялар учун алоҳида устунликка эга. Ҳатто дунёдаги баъзи экспертлар ҳам Эронни нефтга бой мамлакат эмас, балки қазилма бойликлар мамлакати деб ҳисоблашади. Дунё қазилма бойликларининг қарийб 7 фоизи Эронда жойлашган. Ҳозирча Эронда чуқур тадқиқотлар ўтказилмаган. Эрон тадқиқотларининг ўртача чуқурлиги 10 метрдан кам. Ваҳоланки, дунё бӯйича ўртача разведка чуқурлиги 100 метрни ташкил қилади. Шунга кўра, мутахассисларнинг фикрича, Эроннинг ҳақиқий минерал захиралари, албатта, тасаввурдан ҳам анчайин кӯпдир.
Эрон дунёнинг мис, олтин ва темир рудалари камарида жойлашган. Ҳар бир халқ ана шундай бойликларга эга бўлишни орзу қилади. Эрон конларни қидириб топиш бўйича ўн тўртинчи ва захираларнинг хилма -хиллиги бўйича дунёда ўнинчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, мавжуд статистик маълумотларга кўра, Эрон минерал захиралари бўйича дунёдаги энг яхши 10 мамлакат қаторига киради. Мамлакат мис, қўрғошин, рух, туз гумбази (жумладан туз, гипс, олтингугурт, темир, мис, уран), тузли кўл (сулфат, натрий, калий, магний, литюм), гипс, пўлат, алюминий ва декоратив тошлар бўйича дунёдаги фойдали қазилма бойликлари энг кӯп бӯлган мамлакатлардан бири. Мутахассисларнинг фикрича, Эронда маълум бўлган минералларнинг 68 туридан атиги 20 та фойдали қазилма моддалар ўрганилган, аниқланган ва қайта ишлаш босқичида. Хулоса, кўпроқ сармоя киритиш учун жой бор.
Эронда ўқитилган ишчи кучи ва бой конлар бу мамлакатнинг тоғ-кон соҳасидаги иккита муҳим афзаллигидир. Бу икки афзаллик Эронни бу соҳада сармоя жаннатига айлантирди. Самарали ва ўқитилган кучларга эга Эроннинг минтақадаги потенциал устунлигидир. Қўшни давлатлар ундан тоғ-кон секторини фаоллаштириш ва иқтисодий фойда олиш учун фойдаланишлари мумкин. Туркия, Саудия Арабистони, шунингдек, Форс кўрфази мамлакатларининг ўзлари ҳам минерал захираларга эга эмаслар. Улар иқтисодий ўсиш ва ривожланиш учун минерал ресурсларга муҳтож. Пўлат каби баъзи саноат тармоқларига сармоя киритиш, уларни керакли хом ашёни импорт қилишга мажбур қилди. Эрон бу мамлакатларнинг эҳтиёжларини қондириш учун яхши манба ҳисобланади.