Ҳомпуйил ғори
(last modified Tue, 28 Sep 2021 01:54:36 GMT )
сентябр 28, 2021 06:54 Asia/Tashkent
  • Ҳомпуйил ғори

 Эрон шимоли-ғарбий қисмидаги Шарқий Озарбайжон вилоятида  жойлашган бу ажойиб ғорлардан бири - Ҳомпуйил ғоридир.

Эрон диёрининг сайёҳлик нуқтаи назаридан жуда  муҳим хусусиятларидан бири,  оҳак шаклланишининг мураккаблиги ва хилма-хиллиги туфайли ўз бағрида кўплаб ғорларни жойлаштирган баланд тоғларнинг мавжудлигидир.  Айниқса, Эроннинг ғарбий вилоятларида, яъни Озарбайжон, Курдистон ва Ҳамадонда жойлашган ушбу ғорлар сайёҳлар орасида машҳур бўлиб, сон-саноқсиз туристлар ҳар йили бу ғорлар ичини кўздан кечириш учун Эронга келадилар. 

 Эрон шимоли-ғарбий қисмидаги Шарқий Озарбайжон вилоятида  жойлашган бу ажойиб ғорлардан бири  Ҳомпуйил ғоридир. Агар сизда янги ва қизиқарли тажриба орттириш истаги бўлса, Эроннинг ноёб ғорларидан бири билан танишиш учун бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Маҳаллий аҳоли орасида "Кабутар ғори" номи билан машҳур бўлган Ҳомпуйил ғори Эрон шимоли-ғарбидаги Мароға шаҳридан 15 км жануби-шарқда жойлашган ва у ўзига хос жозибаси уни  миллий ва халқаро миқёсда ғор кезувчилар учун севимли масканга айлантирган.  Қоя тошли тоғ ёнбағрида жойлашган ушбу табиий мўъжизанинг сокин қалбида кўплаб гўзалликлар мавжуд. Шунингдек, ушбу ғор Эроннинг энг ноёб ғорларидан бири бўлиб, 200 минг йиллик цивилизация қолдиқларини ҳам ўз ичида сақлаб келади.  Археологлар ушбу тамаддуннинг  ғорга алоқаси бор деб ҳисоблашади.

Мутахассисларнинг фикрича, Ҳомпуйил ғорининг ёши --тахминан 150 миллион йил. Қўрқинчли вертикал жарликларнинг табиати туфайли бу ғор Эроннинг  энг сирли ва қўрқинчли ғорларидан бири ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, бу ғор  маҳаллий аҳоли орасида Кабутар ғори номи билан машҳур. Илгари  ғорнинг кириш зали шифтида ёввойи каптарларнинг уялари бор эди, бу ғорни каптар ғори номи билан маҳаллий аҳоли орасида машҳур қилди. Ғорнинг расмий номи - Ҳомпуйил, бу қадимий сўз бўлиб, ушбу сўз Санскрит тилидан келиб чиққан.

Кабутар ғори оғзининг кенглиги 8 метр,  биринчи залининг узунлиги ва кенглиги тахминан 40-60 метрни ташкил қилади. Ғорда 5 қаватдан иборат 8 та катта зал, шунингдек, ажойиб ва ўзига хос лабиринтли йўллар ва йўлаклар бор. Ҳомпуйил ғорида чуқур ва қўрқинчли ӯралар бор, улар тош тандир ва катта заллар кўринишида бўй кўрсатади. Чуқурликлар ҳар хил ҳажмга эга, шунинг учун сиз иккинчи залга киришда жуда эҳтиёт бўлишингиз керак, чунки бу қисмда чуқурларнинг тўртта тешиклари бор, уларнинг ҳар бири тор қувур каби сизни пастки қаватларга тортиб кетиши мумкин. Ушбу ғор туйнукларининг энг саёзи - 12 метр, аниқланган энг узун туйнук эса - 98 метрни ташкил қилади. Йўлаклар ва йўлларни кесиб ўтиб, пастки қаватдаги залларга етиб борасиз.  Сталактитлар, сталагмитлар ва ғалати оҳакли чўкмалардан ташқари, кўршапалаклар ва сув ҳавзаларининг мавжудлиги, бу ғорнинг ҳайратини янада оширади. Ғорнинг умумий майдонини қанча эканлигини ҳеч ким билмайди ва ҳозирча фақатгина 2000 квадрат метри ўрганиб чиқилган. Бугунги кунга қадар кашф этилган энг чиройли ғор зали - Хато зали ҳисобланади.

Мароға шаҳри яқинидаги Ҳомпуйил ғори

 Олимлар ва ғоршуносларнинг фикрича, бу ғор дунёдаги энг муҳим ва қизиқарли кулранг ғорлардан бири бўлиб, бундай ғор фақат АҚШнинг Калифорния штатида мавжуд. Келажакда геологик  ва илмий тадқиқотлар ғорнинг келиб чиқиши, тарихи ва унинг сирлари ҳақида аниқ илмий далилларни очиб  бериши мумкин. Баъзи тадқиқотчилар, ушбу табиий диққатга сазовор жойни Эроннинг энг қадимги ва дунёдаги энг эски иккинчи ғор деб ҳисоблашади.

Ҳар йили ғорда жуда кўп ўзгаришлар рўй беради. Биринчи ва иккинчи залларнинг асосий геологик ўзгаришлари - бу баъзан тўпиқ ва ҳатто тиззагача етиб борадиган кӯлнинг пайдо бўлишидир. Ғорнинг кўп сонли чуқур жарликлари ичида иккита сувли қатлам бор, улардан бири қулаб тушиш оқибатида вайрон бўлган. Аммо бошқасида ҳануз сув бор ва сув  оқимининг овози юқоридан эшитилади.

Чуқурликлар, деворлар ва иккинчи майдон томининг атрофидаги оҳакли чўкмалар қизиқарли ва чиройли ландшафтларни яратган. Ғордаги ҳаво жуда нам ва унинг охирида, айниқса учинчи ва тўртинчи жарликлар яқинида, ғор ӯралари ёнида ҳаво етишмайди. Ғорнинг ушбу ҳудудига ёритгич, хавфсизлик ускуналари, ҳаво капсуласи,йўриқнома, арқон каби керакли ускуналарсиз бориб бўлмайди.

Кабутар ғори ёки Ҳомпуйил -- Эроннинг энг ноёб ғорларидан бири.

12 , 60 ва 100 метр чуқурликдаги ғорларнинг қўрқинчли туйнукларидан ўтишга муваффақ бўлган тадқиқотчилар ва ғор кезувчиларга кўра,  "Ойна" деб номланган залга етиб борамиз. Ушбу зал шифти ёритилганда, у ойна каби нурни акс эттиради. Ғор давомида зулол булоқ ҳам борки, унинг сув ҳажмини ҳалигача ҳеч ким  билмайди. Ғоршунослар фақат шу ергача етиб боришган ва ғорнинг қолган қисми ҳали кашф қилинмаган. Сабаби  кислород етишмаслиги ва ғорнинг жуда узунлигидир. Мутахассисларга кўра, ғорнинг оғзидан ушбу булоққача бўлган масофани 9 соатда босиб ўтиш мумкин.

Ҳомпуйил ғорига кириш йӯли

Бу оҳактошли ғор  ичидаги ҳайратланарли жарликлари ва ажойиб ўзига хос хусусиятлари туфайли Эрон Миллий табиий ёдгорликлари рўйхатига киритилган ва ҳозирда тегишли ташкилотлар ҳимоясига олинган.