Озарбайжон Президентининг Эронга қарши баёнотлари аксиламали
Охирги кунларда Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг баъзи номақбул ҳаракатларига минтақадаги сиёсий доиралар ҳамда Эрон ва Озарбайжон Республикасидаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан салбий муносабат билдирилди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 2021 йил 27 сентябрда Арман кучларига қилинган ҳарбий ҳужумнинг бир йиллиги муносабати билан йўллаган мурожаатида, ажиб ва мисли кўрилмаган ишга қўл урди. Озарбайжон Президенти ўз сўзларида Эронни Арманистон ўрнига Озарбайжон Республикаси учун янги хорижий душман деб таърифлади. Тажрибасиз сиёсатчи, 2003 йилдан буён доимий равишда отаси Ҳайдар Алиев ўрнига Озарбайжон Республикасида президентлик лавозимини эгаллаб келмоқда. Ўзининг хом ва густохона баёнотлари орқали Эронни Озар этник гуруҳини қўзғатиш билан таҳдид қилди.
Озарбайжон Президентининг яқиндаги баёнотидан кўриниб турибдики, у жуда кеккайган. Шунинг учун, ўзини дунёдаги барча Озар тиллиларнинг етакчиси сифатида таништиришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Илҳом Алиев сўнгги мурожаатида, номаълум тарзда, Эрон шимоли-ғарбида яқинда ўтказилган армия ва Исломий Инқилоб соқчилари корпусининг қўшма машғулотларига "дунё Озар тиллиларининг эътирозини" билдириб, ушбу ҳаракатни расмий Бокуга нисбатан провокация сифатида баҳолади.
Аслида, Озарбайжон президенти охирги ойлар ва йилларда Арманистон расмийларининг Озарбайжон Республикаси ва Туркия қўшма машғулотларини ўтказишга норозилигига жавобан, биз ҳар доим ўз тупроғимизда хоҳлаганимизни қиламиз, деб таъкидлаган эди. У энди чегара ҳудудларида Эрон кучлари томонидан ҳарбий машғулотлар ўтказилишини Боку ҳукуматига қарши душманлик ҳаракати деб баҳоламоқда.
Аммо Илҳом Алиев ҳукумати Нахчивонда бир қанча давлатларнинг ҳарбийлари билан қўшма машғулотлар ўтказганида ва ҳатто келишувга зид равишда Каспий денгизида минтақадан ташқари давлат билан ҳарбий-денгиз кучлари машғулотини ўтказишга уринганида, Озарбайжон Республикасининг Эрон билан чегарадош турли ҳудудларида сионистларнинг ҳайратланарли тарзда кенг кўламда бўлишига шароит яратиб берганида , Эроннинг жавоби, шубҳасиз, қаттиқ, жиддий ва ҳал қилувчи бўлишини билиши лозим.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг сўнгги сўзлари Бокудаги сионист дипломатлар ва минтақанинг айрим сиёсатчиларидан алданиши билан боғлиқ. Аслида, Озарбайжон президентининг баёнотлари, Эронга душман сифатида мурожаатлари, Теҳрон расмийлари ҳар доим Озарбайжон Республикаси билан конструктив алоқада бўлишга ҳаракат қилган бир пайтда содир бўлмоқда. Ташқи сиёсатдаги қўшни ва мусулмон давлатлари билан алоқаларни кенгайтиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ, Эрон Озарбайжон Республикаси ҳукумати ва мусулмон халқи билан алоқаларни кенгайтиришни бир неча бор таъкидлаган. Бир йилдан камроқ вақт олдин чегара чизиғига ташрифи чоғида Озарбайжон президенти Эрон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги узун чегарани "дўстлик чегараси" деб атаган эди. Энди эса, баъзи душманларнинг таъсири остида, у ўз баёнотларини ўзгартирмоқда.
Эрон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг кенгайиши, Эроннинг Арманистон билан чегараларини ёпиш ва ҳатто уни босиб олишга боғлиқ бўлиб қолиши туфайли, душманлар сиёсатининг бир қисми очилишини ҳисобга олсак, Илҳом Алиев ҳукумати буни сионистик дипломатлар ва минтақадаги баъзи давлатлар дипломатлари илтимосига биноан кун тартибига қўйган ва Эрон билан кескинликка киришган кўринади. Илҳом Алиев ҳукумати баъзи хорижий ҳукуматлар берган ваъдалардан мамнун бўлганига шубҳа йўқ. Боку расмийлари, айрим минтақавий кучларнинг розилиги орқали, Арманистон ҳудудининг бир қисмини босиб олиб, Эронни қийин аҳволга солиб қўйишлари ва ўз жанубий қўшнилари учун минтақавий ва халқаро муаммоларни келтириб чиқаришлари мумкин, деб ҳисоблайдилар. Эрон қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида ҳукмронлик тизимига қарши чиққан ва ҳануз тик турган ҳолда ўз кучи билан яшамоқда. Шу сабабдан, учинчи давлатларнинг халқаро кўмаги ва ёрдами билан Озарбайжон Республикаси ҳудудини қайтариб олишга муваффақ бўлган Илҳом Алиев ҳукумати жанубий қўшниси учун муаммо туғдириши эҳтимолдан жуда йироқ.