Эроннинг минтақа иқтисодиётидаги ўрни (6)
Салом азизлар. "Эроннинг минтақа иқтисодиётидаги ўрни" туркумидаги навбатдаги дастур билан хизматингиздамиз. Бу ҳафталик дастурнинг мавзуси - "Туризм саноати".
Саёҳат ва туризм саноати биз билган шаклда ярим асрдан кўпроқ вақт олдин шаклланган. Туризм саноати бошқа иқтисодий тармоқларни фаоллаштирадиган йирик ва самарали соҳалардан биридир. Муносиб сармоялар орқали ЯИМ, аҳоли бандлиги, аҳоли жон боши даромади, инфляция, ишсизлик, экспорт ва шу каби муҳим иқтисодий кўрсаткичларга сезиларли таъсир кўрсатувчи даромад келтирадиган саноат ҳисобланади. Бу саноат автомобилсозлик, нефт ва нефт -кимё каби муҳим тармоқлар билан рақобатлашади. 2018 йилда жаҳон сайёҳлик сано

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (УНWТО) билан ҳамкорликда чоп этилган ушбу ҳисоботда туризмнинг пасайишининг бевосита ва билвосита таъсири туфайли халқаро туризм ва унга алоқадор секторлар 2,4 триллион доллар зарар кўргани тилга олинган.
Бундай шароитларга қарамай, биз дунёда туризмнинг секин-аста ўсишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу соҳанинг афзалликлари мамлакатлар бир-бири билан ўзаро алоқада бўлишларига кучли туртки бўлади. Туризм минтақавий яқинлашув омили бўлиши мумкин. Маълумки, конвергенция ва минтақавий алянслар мамлакатлар ўртасида умумий мақсадларга эришиш учун тузилади.Бу мақсадлар ҳар хил иқтисодий, маданий, сиёсий ва ижтимоий жиҳатларга эга бўлиши мумкин. Туризм саноати мамлакатларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва кўтаришга имкон беради. Аммо сайёҳлик саноатининг ижобий таъсири фақатгина мамлакатлар иқтисодиёти билан чегараланмайди. Бу саноат ҳукуматлар ва халқларнинг минтақавий ва халқаро миқёсда бир-бирига яқинлигини таъминлаши, турли жамиятлар одамлари ўртасида тўғридан-тўғри маданий алмашинувлар учун замин яратиши, ҳар бир мамлакатнинг миллий манфаатларини сақлаган ҳолда минтақанинг турфа маданиятларга эга халқларини кўпроқ ва яхшироқ билишга ёрдамлашади.
Жануби-Ғарбий Осиёдаги мамлакатлар минтақавий ва халқаро миқёсда сайёҳларни жалб қилиш учун катта салоҳиятга эга. Туризмни тўғри режалаштириш ва бошқариш бу мамлакатларнинг маҳаллий ва миллий иқтисодиётини диверсификация қилиш ва бойитишда жуда самарали бўлиши мумкин. Кўнгилочар жойларга сармоя киритиш, меҳмонхона ва турар жой марказлари каби сайёҳлик саноатининг инфратузилмасини яратиш, осон ва тежамкор етиб бориш йўлларини яратиш, сайёҳларнинг кириши ва чиқишини осонлаштириш учун мос базаларни таъминлаш, туризм қонунларини стандартлаштириш минтақа иқтисодиётини ўзгартиради.

Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси қадимги сивилизация ўчоқларининг бешиги ҳисобланади. Инсониятнинг энг қадимги тарихи шу ҳудуд билан боғлиқ. "Эски дунё" деб номланган Африка, Осиё ва Европанинг кичик бир қисми. Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси мамлакатлари ўтмишдаги инсоният сивилизацияларини эслатувчи тарихий диққатга сазовор жойларни ўз ичига олади. Ушбу тарихий обидалар Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони, Туркия, Сурия, Ливан, Яман, Фаластин, Покистон, Афғонистон ва бошқа давлатларда тарқалган. Бу мамлакатларнинг туризм соҳасидаги кучли жиҳати уларнинг маданий ўзига хослигидадир. Бу халқлар умумий маданий тилга эга ва ўз эътиқодлари асосида бир-бири билан бемалол мулоқот қила оладилар.
Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси аҳолисининг турмуш тарзи ва маданиятига диққат билан қарасак, оилавий саёҳатлар дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда бу минтақада анча кенг тарқалганини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, одамларнинг диний аҳкомларга риоя қилишлари сайёҳлик йўналишларини танлашда жуда муҳим омил ҳисобланади. Жануби-Ғарбий Осиёда 500 миллиондан ортиқ аҳоли бор, уларнинг аксарияти мусулмонлар. Мусулмонларнинг диний қонунларига риоя қилишлари туризм соҳасида "ҳалол туризм" деб номланган янги маҳсулотни шакллантирди. Ҳалол туризм - бу диний туризм турини англатади, бунда Ислом қонунлари бўйича барча фаолиятларга рухсат берилган. Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳалол туризмдан тушадиган даромад ҳар йили 250 миллиард доллардан ошади. Туризм соҳасидаги ривожланган ва таниқли давлатлар бу даромадга эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Улар ҳалол туризм кўринишидаги саёҳат пакетларини таклиф қилишади ва мусулмон сайёҳларни жалб қилиш учун кенг тарғибот орқали бир-бирлари билан рақобатлашади. Исломий мамлакатлар дунёвий давлатларга қараганда кўпроқ салоҳиятга эга ва мусулмон сайёҳнинг эҳтиёжларини яхшироқ тушунади ва жавоб беради. Бу каби давлатлар ҳалол туризмни тўғри режалаштириш ва сиёсат билан амалга ошириш орқали ушбу соҳа даромадларини ўзлариники қилишлари мумкин.

Форс кўрфази давлатлари Туркия, Иордания, Миср ва Марокаш Жануби-Ғарбий Осиё минтақасида ҳалол туризм соҳасига сармоя киритган давлатларнинг илғорлари ҳисобланади. Эрон ҳам, ҳалол туризмининг асосий марказларидан бири бўлиб, мусулмон сайёҳлар учун жуда муносиб маскан. Мусулмон сайёҳлар Эронга саёҳат қилишда ҳеч қандай ташвишларсиз ҳалол таомлардан фойдаланишлари мумкин. Эронда ҳеч қандай ресторан, меҳмонхона ёки турар жойда ҳаром таом ва ичимликлардан фойдаланилмайди. Жамоат транспорти ва спорт иншоотларида шаръий масалалар инобатга олинган. Бу афзалликлардан ташқари, Эрон туризмнинг бошқа соҳаларида, масалан, минтақадаги тиббиёт туризми бўйича биринчи ўринда туради. Эронда тиббий ва соғлиқни сақлаш хизматларининг арзонлиги ушбу мамлакатнинг рақобатбардош афзалликларидан биридир. Эрон минтақадаги бошқа давлатлар билан солиштирганда тиббиёт фанининг ривожланишида етакчи ҳисобланади. Бугунги кунда Эрон тиббиёт соҳасида тажрибали шифокорлар ҳамда малакали ва моҳир тиббиёт ходимларига эга. Ҳозирги кунда илдиз ҳужайралари каби баъзи тиббий соҳаларда эронлик тиббиёт ходимлари дунёдаги энг зўрларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, стоматология, суяк илиги трансплантацияси, жигар трансплантацияси, бепуштликни даволаш, диализ, турли юрак операциялари, пластик операциялар, косметика, ортопедия ва офталмология соҳаларида юқори имкониятларга эга.
Ушбу диққатга сазовор жиҳатлардан ташқари, Эроннинг тарихий-маданий ёдгорликлари ва гўзал табиатини ҳам кўздан қочирмаслик керак. Эрон - тўрт фаслли мамлакат. Бу дегани йилнинг исталган вақтида бошқа иқлим гувоҳи бўлиш учун Эрон шаҳарларидан бирига саёҳат қилишингиз мумкин. Гўёки, сиз ўзингиз ёқтирган мавсумга келиб қолгандек бўласиз. Қишда Эронда ёзги иқлими бўлган шаҳарлар бор, баъзи шаҳарлар баҳор, мамлакатнинг айрим қисмларида эса кузнинг ранги ва буйини ҳис қилишингиз мумкин. Бу мавзу, ҳар қандай вақтда ва исталган фаслда ушбу диёрга тўғри келади. Қизиғи шундаки, Эронда кичик ҳудудга қарамай, ўз-ўзидан тўрт мавсумли иқлимга эга шаҳар ва қишлоқлар бор. Иқлимнинг хилма-хиллиги ва Загроснинг тоғолди табиати бу минтақадаги шаҳарларнинг кўпини тўрт мавсумли иқлимга айлантирган. Куҳгилуе ва Буйир-Аҳмад вилояти каби Бу вилоятнинг баъзи жойларида, 10 км дан камроқ масофада, тропик яшил зонадан совуқ, қор билан қопланган ҳудудга кириш мумкин.
Чиройли сиҳатгоҳлари бўлган 500 дан ортиқ булоқлар, ўнлаб чиройли тоғ сўқмоқлари, гўзал сайёҳлик эффектли жўшқин дарёлар, табиий кўллар, ям-яшил эман дарахтларининг ўрмон қоплами ва тоғ буталарининг хушбўй ҳиди - бу сеҳрли ва афсонавий ўлка табиатнинг яна бир кўринишидир. Эронда бундай ҳудудларни топиш қийин эмас. Сиз бу жойларни харитага қараб ва озроқ сўровлар орқали топишингиз мумкин. Чунки Эрон тўрт фаслли мамлакатдир.