Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 10 октябрь – 17 октрябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Ўзбекистон бензин импортини 3 баробарга оширди
-
Мирзиёев: бизнинг ягона мақсадимиз — Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин
-
150 минг нафар Ўзбекистон фуқаросидан Россияга кириш тақиқи олиб ташланди
- 14 октябрдан Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди
-
Ўзбекистон расмийлари ва Толибон нималарга келишиб олгани маълум бўлди
*****
Жорий йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистонга бензин импорти 3 баробарга ошди.
Хабарга кўра бу даврда, Ўзбекистон 281 миллион 600 минг литр бензин импорт қилди, импортнинг асосий қисми Россия ва Туркманистон томонидан етказиб берилган.
Ўтган 2020 йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонга импорт қилинган бензин миқдори 3,2 баробар ошди. Бу орада Россиядан 139 миллион литр ва Туркманистондан 121 миллион литр бензин импорт қилинди.
Статистика маълумотларига биноан, ўтган 8 ой давомида, Ўзбекистонга 729 минг 400 минг тонна (976,440,000 литр) бензин ишла чиралг7ан.
Бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 5 фоизга кўпайган.
Жорий йилги статистик маъулумотлар эса, Ўзбекисонда бензиннинг 78,8 фоизи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида яна 21,1 фоизи эса Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқраилган.
Бундан олдин Ўзбекистонинг Спорт.уз сайти, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Ўзбекистонда биринчи марта 98 октан бензин турини ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани ҳақида хабар тарқатганди.
****
Ўзбекистоннинг президенти, ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни қашқадарёлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон чегарасидаги вазиятга ҳам тўхталиб
«Эрталаб туриб Ўзбекистон ва Афғонистон чегараларида нима бўлди, деб сўрайман. 30-40 дақиқа менга чегараларимиздаги вазият ҳақида хабар беришади. Янги раҳбарлар билан музокара олиб боряпмиз. Ўтираверсак, вазиятни бизга ҳеч ким айтмайди. Жафокаш афғон халқига қўлимиздан келганча ёрдам беришга тайёрмиз.
Бизнинг ягона мақсадимиз — Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин. Мен лавозимга келганимда 57 фоиз чегарамизда муаммолар бор эди. Қўшни мамлакатлар билан музокаралар ёрдамида уларнинг аксариятини ҳал қилдик», — дейди Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев шунингдек Афғонистондагин вазият туфайли “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли лойиҳаси тақдири ҳақидаги саволига жавобан:
“Бу жуда жиддий масала. Куни кеча ташқи ишлар вазиримиз Афғонистонга бориб учрашув ўтказиб келди, у томон Термизга келади, музокараларни давом эттирамиз. Афғонистонга қандай ҳукумат келишидан қатъи назар халқ манфаатини, иқтисодни ўйласа, бу лойиҳа жуда зарурлигини англаб етади.
“Толибон” раҳбарияти ҳам бу лойиҳа амалга ошишига астойдил розилигини билдиряпти. Лекин улар бир муаммога дуч келишяпти – аксарият давлатлар уларни тан олмай туриб, бундай катта ишларни амалга ошира олмайди, ҳеч ким молиялаштирмайди. Афғонистоннинг захира маблағлари музлатилган, бу маблағлар қайтарилиб, халқ заруратига ишлатилса яхши бўлард деб таъкидлади.
***
Россия ҳукумати 150 минг ўзбекистонликдан мамлакатга кириш тақиқини олиб ташлаганини маълум қилди.
Бундан ташқари, илгари тақиққа (запрет) тушган 150 минг Тожикистон фуқароси ҳам Россияга ҳудудига кириши мумкин.
Афв суд қарори билан Россиядан чиқариб юборилган хорижликлар тоифасига тааллуқли эмас деб хабар қилган Спутник.
Агар мамлакатдан чиқариб юбориш ва тақиқ қўйиш қарори Россия ИИВ томонидан қабул қилинган бўлса, ҳозирда тақиқ бор ёки йўқлигини мвд.рф сайтида текшириш мумкин
Россия мигрантлар федерацияси раҳбаримигрантларни пул эвазига “запрет”дан чиқариб беришни таклиф қилувчи фирибгарлардан огоҳлантирди. Чунки фуқаронинг ўзи мустақил буни текшириб кўриш имконияти эга.
***
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига кўра, 14 октябрдан сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланди.
Ўзбекистон президенти сайлови куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади. Демак, 2021 йил 14—20 октябрь кунлари Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади деб хабар қилган Дарё.
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади. Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли УСКнинг сейфида сақланади.
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш тартиби
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади. Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.
Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.
Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар давом этади.
Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан соат 19:00га қадар амалга оширилади.
***
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 2021 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтганини хабар қилди.
Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Афғонистон томонига эса Муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди
Ўзбекистон расмийлари ва Толибон музокаралари чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари чегара хавфсизлиги, инвестициялар, ўзаро савдо, энергетика, халқаро юк ташиш ҳамда транзит соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашилди.
“Инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линиясини ўтказиш ҳамда Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Томонлар муносабатларнинг кўриб чиқилган ҳар бир йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш йўлларини муҳокама қилдилар ҳамда устувор соҳаларда мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича биринчи даражали вазифаларни белгилаб олдилар.
Учрашув якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан бир қатор икки томонлама келишувларга эришилди.