Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо бўйича музокаралари
Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг минтақада ва дунёда иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий мақсадларда кўплаб минтақавий ва халқаро ташкилотлар ҳамда бирлашмалар тузилди.
Бир қанча нуфузли давлатлар иштирокида ташкил этилган, қиёсий характеристикалар ва афзалликларга эга бўлган бу уюшмалар ушбу иттифоқлар таъсисчиларининг турли соҳалардаги мақсадларига жавоб бера олди ва иқтисодий ривожланишни кафолатлай олди. Бундай минтақавий ташкилотлардан бири Евроосиё иқтисодий иттифоқидир. Иттифоқ биринчи марта 2000 йилда иттифоққа аъзо мамлакатларда божхона тартиб-қоидаларини, товарлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг асосий аъзолари ҳисобланади.
Евроосиё Иттифоқи, минтақада турли мамлакатлар мавжудлигига қарамай, ташқи дунё билан алоқа қилиш учун чекланишларга эга. Шу сабабдан Эроннинг иттифоққа қўшилиши иқтисодий иттифоқдаги мавжуд чекланишларни олиб ташлаши мумкин. Шу боис ҳам сўнгги бир неча йил ичида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Эрон билан ҳамкорлигини кенгайтириш унинг раҳбарларининг кун тартибидан ўрин олган. Шу билан бирга, Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши унга аъзо давлатларнинг турли эҳтиёжларини ҳал эта олади. Эроннинг Евроосиё Иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш ва ҳатто бу иттифоққа қўшилишдаги энг муҳим мақсадларидан бири Эроннинг Россиядаги 150 миллион аҳоли бозорига ўзаро кириши ва шу билан бирга Россиянинг Эрондаги қарийб 90 миллион кишилик бозорига киришидир. Эроннинг ҳамкорлиги ва ҳатто Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиши билан иттифоққа аъзо бошқа давлатлар ҳам бундан фойда кўради. Ҳозирги вазиятда ва АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳукуматлари мустақил давлатларга қарши доимий равишда санкциялар қўллаётган бир пайтда, Эрон ва ушбу иқтисодий иттифоқ аъзолари, хусусан, Россия ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик икки баравар муҳим.
Очиғи, Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги Россия ҳукумати учун ҳам жуда муҳим. Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин, "Москва Теҳроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини истайди. Шу билан бирга, Эрон ва Евроосиё ўртасида эркин савдо зонасини ташкил этиш имкониятлари бўйича бир неча тадқиқотлар ўтказилди", деб айтган эди
Бу борада Россия Фанлар академияси аъзоси, россиялик сиёсий эксперт Фарҳод Иброҳимов шундай деб ҳисоблайди: “АҚШнинг Эрон билан зиддиятларининг кучайиши билан Теҳрон қўшни давлатлар ва Евроосиё билан ҳамкорликни кенгайтиришга ва бу борада минтақа давлатлари билан муносабатларни нормаллаштириш учун конструктив ҳаракат амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Жумҳурияти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида илк бор 2018-йилнинг 17-май куни Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида эркин савдо ҳудудини ташкил этиш бўйича вақтинчалик келишув имзоланган эди. Ушбу шартнома 2019 йил декабр ойидан бери амал қилади. Ҳозир бу келишувни эркин савдо шартномасига айлантиришга ҳаракат қилинмоқда. Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ўзаро эҳтиёжларини қондириш муҳимлиги сабабли Теҳрон вакиллари ва ушбу иқтисодий иттифоқ вакиллари ўртасида турли даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Амалдаги имтиёзли савдо битимини эркин савдо шартномасига айлантириш мақсадида 1 ноябр куни Арманистон пойтахти Ереванда Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар вакилларининг учрашуви бошланди.
Шу муносабат билан Эрон Савдони ривожлантириш ташкилотининг халқаро ишлар ва савдо келишувлари бўйича маслаҳатчиси Мирҳодий Сидий шундай дейди:“Ереван йиғилиши доирасида Савдони ривожлантириш ташкилоти раислигида Теҳрондан ва Евроосиё иттифоқидан вакиллар, жумладан, Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларус каби беш аъзо давлат вакиллари иштирок этмоқда”.
Ереванда бўлиб ўтаётган икки кунлик учрашувда томонларнинг асосий эътибори келишув матни бўйича қарор қабул қилишга қаратилган. Музокараларнинг ушбу раундида, Эрон Ислом Жумҳурияти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги эркин савдо битими матнини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари билан ўзаро ҳамкорлиги масаласи кун тартибига қўйилган сўнгги бир неча йил ичида Эроннинг ушбу иттифоққа экспорти 80 фоиздан зиёдга ошди. Бу Теҳрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари ўртасида ўзаро савдо соҳалари мавжудлигини кўрсатади. Шу билан бирга, Евроосиё давлатлари Эрон ёрдамида Форс кўрфази, Уммон денгизи, Ҳинд океани, кенг Осиё қитъасининг жануби ва ғарбий ва шарқидаги мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиши мумкин.