Путин Қримнинг Россия таркибида умрбод қолишига урғу берди
(last modified Sun, 07 Nov 2021 13:28:03 GMT )
ноябр 07, 2021 18:28 Asia/Tashkent
  • Путин Қримнинг Россия таркибида доимий умрбод қолишига урғу берди
    Путин Қримнинг Россия таркибида доимий умрбод қолишига урғу берди

Миллий бирлик куни байрамини Қримда ўтказган Россия президенти Владимир Путин, Қримда минтақаси абадий Россия таркибида қолишини маълум қилди. Путин шундай деди:“Мамлакатимиз тарихий иттифоққа эришди. Қрим Россия билан абадий қолади. Бу бутун рус халқининг мутлақ, эркин ва қатъий иродаси".

Путиннинг Қрим ярим оролига ташрифи Россия-Украина чегарасидаги сўнгги ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек, Украинадаги сиёсий ва ҳарбий ўзгаришлар, хусусан, Украина расмийларининг Қримни ўз ҳудудига қайтариш ҳақидаги риторикасининг кучайиши ҳисобга олинса, аҳамиятлидир. Аслида Москва сўнгги воқеаларни АҚШ ва НАТОнинг Қримни Украина билан бирлаштиришда қўллаб-қувватлаётгани сезиларли даражада кучайганини инобатга олган ҳолда, ғарбпараст Украина ҳукуматининг янги қадамлар ташлаши учун қилинган тўғри йўналишдаги қадам деб билади. Натижада, Путин таътил баҳонасида минтақага сафар қилди, аслида у ўз ҳаракати билан Киев ҳукумати ва унинг ғарб тарафдорларини Қримнинг доимий равишда Россияга тегишлилиги ҳақида огоҳлантирди ва Украинанинг Қрим устидан суверенитетини қайта тиклаш учун ҳар қандай ҳаракатни, Россиянинг қизил чизиғи эканлигини билдирди. 

2014 йил бошида Украина инқирози ортидан Қрим ва Севастопол 2014 йил 11 мартда мустақиллик декларациясини ратификация қилган. Кейин 2014-йил 16-март куни ушбу икки вилоятда референдум ўтказилди. Икки вилоят аҳолисининг катта қисми Украинадан ажралиб, Россияга қўшилиш учун овоз берди. Россия президенти Владимир Путин ҳам 2014-йилнинг 18-мартида Қрим ва Севастополнинг Россия федерацияси таркибига қўшиб олишни кўзда тутувчи ҳужжатни имзолади ва ҳужжатлар 21-март куни Россия парламенти томонидан тасдиқланди. Шундай қилиб, Қрим ва Севастополнинг Россияга қўшилиши аниқ бўлди.

Бунга жавобан Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Россияга, Қримда фаолият юритаётган шахслар ва компанияларга нисбатан иқтисодий санкциялар киритди, шунда Россия Қримдан чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ Россиянинг юқори мартабали амалдорлари, жумладан, Путин минтақанинг Россияга доимий қўшилишини бир неча бор таъкидлаган.

Россиянинг қиримда янги қурган авиабазаси

 

Америкалик таҳлилчи Патрик Бюкенан шундай дейди:"Украина ҳақида гап кетганда, Россия ўзининг қизил чизиқлари борлигини кўрсатди ва бу қизил чизиқларни ҳарбий ҳаракатлар билан ҳимоя қилади".

Референдумнинг ҳал қилувчи натижаларига қарамай, Украина Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишдан бош тортишда давом этмоқда ва Қрим ва Севастополни бирлаштиришнинг муқаррар зарурлигини таъкидламоқда. АҚШ ва Европа Иттифоқи Туркия билан бирга Киев ҳукуматини қаттиқ қўллаб-қувватлайди. Бу қўллаб-қувватлаш шунчаки оғзаки эмас ва у билан, хусусан, АҚШ ва НАТО Украина армиясини жиҳозлаш ва қўшма машғулотлар ўтказиш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Шундай қилиб, Киев ҳукумати Украина ҳудудида Қрим ва Севастополни бирлаштиришга эришиш учун ҳарбий чоралар кўришга тобора кўпроқ рағбатлантирилмоқда. Жо Байден Вашингтон Қрим ярим оролининг Россияга қўшиб олинишини қабул қилмаслигини маълум қилди. Шу боис Украина АҚШ билан стратегик алоқалар ўрнатиш, кенг кўламли ҳарбий ва хавфсизлик ёрдамидан баҳраманд бўлган ҳолда ва унинг ҳарбий соябони остида бўлиш орқали Қримни Украинага қайтариш йўлида Вашингтоннинг сиёсий кўмагидан фойда олишига умид қилмоқда. Ғарбнинг ҳаракатларига жавобан Москва Қримни Россияга қуруқлик туташтириш, ўзининг ҳарбий иштирокини ошириш, Қримда турли илғор қурол тизимларини, жумладан қирувчи ва бомбардимончи самолётларни, С-400 ракета тизими  жойлаштириш, каби кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишга интилди. Москва нафақат минтақадаги суверенитетини мустаҳкамлаш учун, балки Киевнинг Қрим ва Севастополни Украинага қайта қўшиб олиш бўйича ҳар қандай ҳаракатларига муносиб жавоб бериш учун бу ҳаракатларни амалга оширди.