Эрон гилам музейи
(last modified Tue, 09 Nov 2021 13:30:46 GMT )
ноябр 09, 2021 18:30 Asia/Tashkent
  • Эрон гилам музейи

Эрон музейларига саёҳат туркумидан Эрон гилам музейи

 

бири бўлиб, унинг тугунлари ва нақшларида тўқувчининг маданияти, санъати ва эътиқодини англаб етишимиз мумкин. Дунёдаги энг қадимий гиламлардан бири “Паразик” деб аталади. Бу Гилам 1949 йилда профессор Роденко томонидан Сибир жанубидаги Ауст-Олакан ҳудудидаги Паразик деган жойда топилган. Ҳозирда у Санкт-Петербургдаги Армитаж музейида сақланмоқда. Профессор Роденконинг таъкидлашича, бу гилам Парфия ёки Мидия қабилалари томонидан тайёрланган ва Хуросоннинг шимолий ҳудудида тўқилган.

- Эрон гилам музейи Эроннинг энг гўзал музейларидан бири бўлиб, у ерда гиламдўзлик санъаткорларининг санъати сақланади. Ушбу музей 1977 йилда қурилган. Музейнинг архитектураси жуда чиройли бўлиб, унинг ташқи кўриниши гилам тўқувчига ўхшайди.

- Эрон гилам музейи 3400 квадрат метр майдонни эгаллайди. Унда турли хил қўлда тўқилган гиламлар ва килимлар намойиш этиладиган иккита зал мавжуд. Эрон гилам музейининг биринчи қавати доимий кўргазмага бағишланган. Иккинчи қаватдаги зал гиламча ва гиламларнинг вақтинчалик кўргазмаларини ўтказиш учун мўлжалланган.

– Эрон гилам музейида гиламча ва гиламларнинг энг қимматли намуналари сақланмоқда, улар жуда қадимий. Ушбу музейда 150 га яқин гилам, гиламча ва наматлар сақланади. Улар Эрондаги барча муҳим гиламдўзлик марказларига, жумладан Кошон, Кирмон, Исфахон, Табриз, Хуросон, Курдистон ва бошқаларга мансуб. Бу гилам ва гиламчаларнинг ҳар бири ўзига хос услубда тўқилган.

– Музейнинг гўзал гиламларидан бири кошонлик гиламдўзлар томонидан 130х220 см ўлчамда тўқилган “Мирзо Кучакхон Жангали” номи билан машҳур гиламдир. Бу гилам милтиқ ва тўппонча билан қуролланган ҳарбий кийимдаги ушбу миллий-диний қаҳрамонни кўрсатади. Ушбу гилам тарихи Қожарлар даврининг сўнгги йилларига бориб тақалади.

Бойсунғур шоҳномаси гиламлари намуналари  ҳам  бу ерда намойиш этилган. Уларда Эроннинг бой адабиёти, афсонаси, дини, маданияти ва санъатининг жилваларини кўриш мумкин. Бу асарларнинг барчаси Ҳамадондаги “Мусавий сирот” гиламдўзлик цехида тўқилган. Ҳар бир гиламчадаги рассомларнинг исмлари ҳошияларнинг тепасида ёзилган. 26 дона тахтали бу гиламлар ва уларнинг тўқилиши 5 йил давом этган.