Эрон ҳукуматининг махсус вакили Афғонистонга ташриф буюрди
Эрон Ислом Жумҳурияти Президентининг махсус вакили Ҳусайн Казимий Қумий Афғонистонга ташрифи чоғида Кобулдаги “Толибон” ҳаракати раҳбари ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашиб, хавфсизлик, иммиграция ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президентининг махсус вакилининг Афғонистонга ташрифи шуни кўрсатадики, Эрон ҳамиша ва ҳар қандай шароитда Афғонистон халқининг ёнида бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширган ва ошириб келмоқда. Бироқ халқаро ҳамжамият ҳалигача Толибоннинг Афғонистондаги ҳукмронлигини тан олгани йўқ ва шу туфайли мамлакат аҳолиси кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Аммо сўнгги ҳафталарда Эрон Ислом Жумҳурияти турли делегациялар жўнатиб, хавфсизликни барқарорлаштириш ва Афғонистон халқи муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Ҳозир Афғонистон Толибон ҳокимиятга қайтиши билан янги ўзгаришлар тарихини бошлаган, Эрон Ислом Жумҳурияти афғон халқи муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришга интилмоқда.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт Бақирий Хорвони фикрига кўра: Сўнгги йигирма йил ичида Толибонни ҳукуматдан йиқитиш орқали Қўшма Штатлар Афғонистонда ўз мақсадларига эришмоқчи бўлди, бироқ мағлубиятдан сўнг хўрлаган ҳолда тарк этди. Эндиликда Афғонистон тарихида минтақавий ҳамкорлик ва мамлакат муаммоларини ҳал қилишда фойдаланиш керак бўлган янги давр бошланди.
Афғонистон халқи сўнгги қирқ йил ичида дуч келган муаммолардан бири фуқаролар уруши ёки хорижий давлатлар тажовузи туфайли ватанларини ташлаб, қўшни мамлакатларга муҳожират қилишга мажбур бўлишди. Бу даврда Эрон Ислом Жумҳурияти ҳамиша яхши қўшничилик ва инсонпарварлик доирасида уч миллиондан ортиқ афғон қочқин ва муҳожирларини қабул қилиб, Афғонистон халқига шаҳарларда ва Эронликлар билан бирга яшаш ҳамда таълим муассасаларида ўқиш ва ишлаш шароитларини яратиш орқали қулай яшаш имконини берди. Улар Эронда бошқа мамлакатлар каби лагерларда яшаётган афғон муҳожирларини ҳеч қачон бошдан кечирмади ва бу уларнинг умумий ўсишига катта ҳисса қўшган.
Ҳиротлик сиёсий масалалар бўйича эксперт Фарҳод Жалоний шундай фикрда:
Эрон кўп йиллар давомида миллионлаб афғонларга мезбонлик қилган ва бу мамлакат халқи бу меҳмондўстликдан миннатдор. Чунки Афғонистон халқи ҳеч қачон Эронда ўзини бегона ҳис қилмаган ва Теҳрон ва Кобул ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун ҳамиша олтин имкониятлар мавжуд.
Ҳар ҳолда, Эрон Ислом Жумҳурияти Толибон томонидан кенг қамровли ҳукумат тузиш нафақат Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга ёрдам бериши, балки миллий ҳукуматни шакллантириш, хорижликлар ва террористик гуруҳларни ичкаридан кучларни жалб қила олмаслигига замин яратади, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Афғонистондаги воқеалар тарихи шуни кўрсатадики, ўтмишдаги кучнинг мутлақ ва монопол ҳокимияти барбод бўлган ва Толибон бу йўлда бошқа қадам ташламаслиги керак.