Ядровий битимда юзага келган вазият учун АҚШ жавобгар
(last modified Sat, 20 Nov 2021 10:14:18 GMT )
ноябр 20, 2021 15:14 Asia/Tashkent
  • Ядровий битимда юзага келган вазият учун АҚШ жавобгар
    Ядровий битимда юзага келган вазият учун АҚШ жавобгар

АҚШнинг Эронга нисбатан ноқонуний санкцияларини бекор қилиш бўйича Вена музокараларининг янги раунди 29-ноябрга белгиланар экан, Қўшма Штатлар нафақат хайрихоҳликни кўрсатиш учун етарли чоралар кўрмади. Балки аксинча, Эрон Ислом жумҳуриятига қарши янги баёнотлар ва санкциялар лойиҳасини ишлаб чиқиш орқали айбни Эронга тўнкашга интилди.

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Роберт Мали  ва уч Европа давлати (Германия, Буюк Британия ва Франсия) вакиллари ҳамда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши вакиллари Ар-Риёддаги йиғилишда Эроннинг “минтақадаги беқарорлик фаолияти” ҳақидаги асоссиз айбловларини такрорлашди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода жума куни Тwиттер саҳифасида баёнотга жавобан АҚШ ҳукуматини БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюциясини бузганликда ва ядровий битимдан чиқишда айблади.

Эрон Қўшма Штатларнинг бу масъулияциз хатти-ҳаракати ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши қоидаларини бузишидан жуда кўп зарар кўрди. Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Боқирий Европанинг тўрт давлатига (Франсия, Германия, Буюк Британия ва Испания) яқиндаги ташрифи, шунингдек, Россия ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Сергей Рябков ва Ма Чжаосу билан бўлиб ўтган музокаралари чоғида бу фикрни алоҳида таъкидлади. бўлажак музокаралар учун зарурат сифатида АҚШнинг Эронга қарши ноқонуний санкцияларини самарали бекор қилиш зарурлигини таъкидлади.

Қўшма Штатлар Европа учлиги билан биргаликда гўёки ядровий битим фаолиятини қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб бориш зарурлигини таъкидламоқда. Аммо уларнинг ҳаракатларининг табиати шуни кўрсатадики, улар Атом энергияси бўйича халқаро агентликдан қурол сифатида фойдаланиб, Эронга босимни кучайтириш учун мувофиқлаштириш ссенарийсини ишлаб чиқдилар.

Сиёсатшунос Эмод Обшунос АҚШнинг Эрон билан муаммоси шунчаки ядро муаммоси эмас, бошқа кўплаб масалалар билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб, шундай дейди:Улар Эрон ядровий қурол яратишга интилмаётганини жуда яхши билишади, шунинг учун ҳам Эронга босим ўтказиш учун баҳоналар уюштиришмоқда.

 

МАГАТЕ ва унинг ғарбий аъзолари ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатларда даъволар қилиш ва кафолатлардан ташқари сўровларни такрорлаш ҳамда экстравагант ва ҳимояланмаган сўровларни юклашга уринишлари ушбу ядровий ташкилотдан сиёсий мақсадларда фойдаланиш ҳисобланади. Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорликда халқаро атмосфера ва хаёлий ноаниқликлар яратилиши билан, ядровий битимнинг бузилишидан кейин АҚШга нисбатан яратилган ишончсизликни яшириш ва бир томонлама ядровий битим йўлидан бориш мумкин эмаслиги аниқ. Бу хатти-ҳаракатнинг давом этиши, албатта, йўқолган ишончни тиклашга ёрдам бермайди. Эроннинг ядровий битимдаги бир томонлама мажбуриятларини бошқа томоннинг мажбуриятларини бажармасдан бажариши мантиқий эмас.

Қўшма Штатлар ва Европанинг Эронга нисбатан асоссиз даъволари ва қонундан ташқари талабларининг такрорланиши Вена музокаралари муҳитига таъсир қилиш учун келишилган сиёсат олиб борилаётганига ишончни тасдиқлайди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг АҚШнинг икки ёқлама стандартларини танқид қилиши шу нуқтага ишора қилади. Хатибзода айтди:Минтақадаги ғаразли ҳаракатлар ва тажовузлар, жумладан, Яманга етти йиллик босқинчилик учун жавоб бериши керак бўлган давлатлар бошқаларга нисбатан асоссиз айбловлар қўйиши ва бу жиноятлар учун жавобгарликдан ўзини олиб қочиш, жамоатчилик фикрини чалғитиши мумкин эмас. АҚШ ядровий қуролдан фойдаланиш тарихи, турли мамлакатларнинг ички ишларига кўп сонли аралашувларининг қора тарихи билан ва дунёнинг турли қисмларига қурол ва ўқ-дориларнинг асосий сотувчиси ягона давлат сифатида инқироз яратиш ва Эронга қарши муҳит яратишга интилмоқда.

Шубҳасиз, бундай хатти-ҳаракатлар Эроннинг ўз қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  ниятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, балки ҳозирги вазиятнинг мураккаблигини ҳам оширади.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ