Толибон ўзбошимчаларни гуруҳдан чиқариб юборишини таъкидламоқда
(last modified Sun, 21 Nov 2021 08:47:54 GMT )
ноябр 21, 2021 13:47 Asia/Tashkent
  • Толибон ўзбошимчаларни гуруҳдан чиқариб юборишини таъкидламоқда
    Толибон ўзбошимчаларни гуруҳдан чиқариб юборишини таъкидламоқда

Толибон ўзбошимчаларни гуруҳдан чиқариб юборишини таъкидламоқда Толибоннинг Ғазни вилояти губернатори таъкидлади:Бу гуруҳ сафида ўзбошимчаларга ўрин йўқ ва бундай одамлар толиблар сафини тарк этишади.

Ғазни вилоятида Толибон муваққат ҳукуматини сарҳисоб комиссияси иш бошлаши билан бу вилоят губернатори Муҳаммад Исъҳоқ Охундзода шундай деди: Толибон аъзолари одамларни безовта қилишга ҳаққи йўқ, агар улар ўзбошимчалик қилса, айбдор гуруҳни тарк этади.

 Толибоннинг Ғазни вилояти губернатори Муҳаммад Исҳоқ Охундзода шундай дея қўшимча қилди:Толибон ҳукумати халқ ичидан чиқди ва унинг азолари ҳеч қачон ўзбошимчалик қилишга ва халққа ёмон муносабатда бўлишга ҳақли эмаслар. Ҳуқуқбузарларга қарши чора кўриш шахсларнинг эмас, балки судларнинг бурчидир.

Толибон сарҳисоб комиссиясининг яна бир аъзоси Ҳамдуллоҳ Мансурий шундай деди:Толибон ҳукумати зўравонликка қарши курашиш ва хавфсизликни таъминлаш учун келган. Толиб номини суиистеъмол қилиб, одамларни ўмаришга, безовта қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

15 август куни президент Муҳаммад Ашраф Ғани ҳукумати қулагандан сўнг Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан бери афғон халқининг жиддий ташвишларидан бири бу гуруҳ кучларининг тинч аҳолига нисбатан зўравонлик ҳаракатларининг давом этиши бўлди.

Айниқса, Толибон даврида турли мамлакатларда тан олинган айрим шахсий ва ижтимоий эркинликларнинг амалга оширилиши Афғонистонда кўплаб чекловларга дуч келмоқда. Бу турли мамлакатларнинг Толибон ҳукуматини бундай чекловлар давом этиши ҳақида огоҳлантиришига сабаб бўлди.

Толибон ҳукумати томонидан афғон аёлларига ижтимоий фаолият соҳасида чекловлар жорий этилгани ва қизларнинг таълимини давом эттириши борасидаги чекловлар ҳақидаги хабарлардан сўнг баъзи Ғарб давлатлари гуруҳнинг давом эттираётган сиёсати Толибон ҳукуматининг тан олинишига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида огоҳлантирди.

Сиёсий таҳлилчи, Афғонистон Чегара ва қабила ишлари вазирлигининг собиқ ўринбосари Ферейдун Баракзай шундай деди:Толибон ўтмишдан сабоқ олиши ва гуруҳ ўзларининг олдинги тузумлари даврида қўллаган, халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаслигига олиб келган қонунларни бажаришдан ўзини тийиши лозим.

Айрим афғон оммавий ахборот воситалари сўнгги ойларда Толибон кучлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида одамларга нисбатан босим ўтказгани ҳақида хабар берган. Гуруҳ расмийлари халқ хавфсизлиги ва тинчлигини бузаётган бузғунчиларлар билан тўқнаш келганини таъкидлар экан, “Толибон” ҳаракатининг таниқли кийимида куч ишлатиб, товламачилик билан шуғулланаётган айрим шахслар борлигини маълум қилдилар.

Афғонистон жамияти Толибоннинг айрим бўлимлари ёки ўзини гуруҳ аъзоси сифатида кўрсатувчи шахсларнинг зўравонлик ва шафқацизлигига дуч келаётган бир пайтда, Толибон ҳукумати халқ ўртасида ишончсизликни камайтириш мақсадида ўзбошимчаларни ўз сафларидан олиб ташлашга қарор қилди.

Сўнгги ойларда Афғонистонда, жумладан, ИШИД томонидан мамлакат шиаларига қарши давом этган террорчилик ҳужумлари учун танқид остига олинган Толибон, ушбу гуруҳ ишончсизлик ва бадном пайдо бўлишининг сабаби гуруҳдаги ўзбошимча аскарлар деб ҳисоблайди. Шунга кўра, Толибон ҳукуматининг сарҳисоб комиссияси турли вилоятларда бундай шахсларни аниқлаш ва чиқариб юборишга ҳаракат қилмоқда.

Ёрлиқ