Арманистон Зангзур коридорини қуришга қарши
(last modified Thu, 25 Nov 2021 12:41:27 GMT )
ноябр 25, 2021 17:41 Asia/Tashkent
  • Арманистон Зангзур коридорини қуришга қарши

Тоғли Қорабоғ можароси ўн моддадан иборат Тоғли Қорабоғ тинчлик келишуви имзоланиши билан якунланганидан бери Илҳом Алиев ва Боку расмийларидан илҳомланган ҳукуматпараст оммавий ахборот воситалари Зангзур деб номланган йўлакни қуришни олға сурмоқда.

Тоғли Қорабоғ тинчлик шартномасида бу алоқа йўли қурилиши ҳақида сўз юритилмаган бўлса-да, Боку расмийлари доимо ушбу алоқа йўлини қуришни талаб қилиб келади. Бу алоқа йўлагининг қурилиши нафақат Озарбайжон Республикаси учун фойдали эмас, балки бу давлатнинг Арманистон билан кескинлигини ошириши мумкин. Аксинча, бу коридор қурилиши фақат Туркияни қондириш учун қилинаётганга ўхшайди. Боку ҳукумати расмийлари Туркияга хизмат қилиш ва унинг сиёсати ортида туриш учун бу алоқа йўлини қуришда туриб олишларига шубҳа йўқ. Озарбайжон ҳукумати Зангзур деб аталувчи йўлак қурилишини талаб қилишига қарамай, Арманистон ҳукумати вакиллари бу йўлак қурилишига қарши эканликларини билдиришган. Шу муносабат билан Арманистон бош вазири Никол Пашинян шундай деди:

“Зангзур коридори масаласи бугун ҳам, бошқа пайт ҳам муҳокама қилинмайди”.

Журналистларнинг саволларига жавобан Никол Пашинян Фаcебоокнинг жонли мулоқот дастурида ҳам буни такидлади:

"Биз Озарбайжон Республикасига уни Арманистон орқали Нахчивонга улаш учун коридор берилишига қаршимиз. Аксинча, Жанубий Кавказ минтақасидаги темир йўл ва автомобил транспорти йўналишлари блокадасини олиб ташлашга розимиз".

Пашинян, шунингдек, Озарбайжон Республикасидан келаётган таҳдидлар туфайли жанговар ҳаракатлар қайта тикланиши мумкинлигини ҳам истисно этмади.

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон раҳбарлари ўртасида Россия воситачилигида 2020-йил 9-ноябр ярим тунда имзоланган тинчлик келишувига кўра, Тоғли Қорабоғ минтақасидаги бази ҳудудлар назорати Озарбайжон Республикасига ўтказилди. Тоғли Қорабоғ бўйича ўн моддадан иборат келишувнинг 9-моддасида алоқа йўллари блокадасини олиб ташлашга урғу берилган. Арманистон ҳукумати ушбу моддани амалга оширишни талаб қилмоқда. Аксинча, Озарбайжон Республикаси расмийлари зангзур алоқа коридорини қуриш учун Арманистон ҳудудининг бир қисмини Арманистондан тортиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Дарҳақиқат, Тоғли Қорабоғ тинчлик келишуви матнидаги ушбу моддага қарамай, Озарбайжон Республикаси расмийлари Туркия манфаатлари йўлида Арманистон билан урушни қайта бошлашга интилмоқда. Шунинг учун Туркия ҳукумати расмийлари Арманистон томони билан урушда Озарбайжон томонини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Охирги кунларда Туркия ташқи ишлар вазири бу борада минтақадаги сиёсий доиралар томонидан танқид қилинган баёнотлар берди. Бу борада Боку ҳукуматига алоқадор тармоқлар Арманистонга таҳдидлар бошлади. Мисол учун, Озарбайжон Республикасининг Аз Висион тармоғи ўз ҳисоботида туркияга мойил бўлган мутахассислар фикрига таяниб,  таҳдид қилди:

Агар Ереван ҳукумати Зангзур коридорини Озарбайжон Республикасига бермаса, Боку Лочин йўлагини тўсиб қўйиши мумкин”.

Илҳом Алиев ҳукуматига алоқадор оммавий ахборот воситаларига кўра, Озарбайжон Республикасининг Лочин йўлагини ёпиши мумкинлиги Россияни аралашувига сабаб бўлувчи масаладир. Бу масала, Россия Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар кучларини Арманистон орқали етказиб бериш учун баҳона сифатида фойдаланиши мумкин ва шу сабабдан Лочин йўлаги очиқ қолиши керак. Бунинг эвазига Озарбайжон Республикаси Россияга Фузулий аеропорти ва Зангилон ва Лочинда қуриладиган аеропортлардан фойдаланишни таклиф қилиши мумкин.

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги ҳозирги таранглик ва можароларнинг умумий сарҳисобида шуни эътироф этиш керакки, Илҳом Алиев ҳукумати расмийлари Туркияга кўплаб имтиёзлар беришларига қарамай, бу давлатга янги имтиёзлар беришда давом этишмоқда. Бошқача айтганда, Боку расмийлари Туркияга ёрдам бериш мақсадида Арманистон билан урушни қайта бошлашга тайёр.Озарбайжон Республикасининг мусулмон халқи бу борада иккиланиб, Арманистон билан урушда Илҳом Алиев ҳукуматига энди ёрдам беришга тайёр эмас.

Ёрлиқ