ноябр 27, 2021 14:55 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Жумҳурияти Президентининг ЭКО 15 саммитида иштирок этиши; Олдиндаги мақсадлар ва имкониятларни кўриб чиқиш;
    Эрон Ислом Жумҳурияти Президентининг ЭКО 15 саммитида иштирок этиши; Олдиндаги мақсадлар ва имкониятларни кўриб чиқиш;

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Оятуллоҳ Саййид Иброҳим Раисий Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан бугун, шанба куни олий даражадаги сиёсий ва иқтисодий делигация бошчилигида Туркманистон пойтахти Ашхободга жўнаб кетди.

Ушбу ташрифда Эрон Президенти Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕКО) 15 саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлаб, Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақавий ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш, айниқса, тўсиқларни бартараф этиш ва ҳамкорлик даражасини оширишдаги позициялари ва  ЭКО аъзо мамлакатларнинг иқтисодий алмашинуви бўйича таклифларни баён этади.

Эроннинг ушбу саммитда иштирок этиши бир неча жиҳатларда стратегик аҳамиятга эга:

Биринчидан, Эрон Ислом Республикаси ЭКО асосчиларидан бири сифатида ЭКОга аъзо 5 та давлат билан қуруқлик чегарасига эга бўлгани ва бошқа аъзоларни халқаро сувларга улаш учун стратегик географик мавқега эга бўлганлиги сабабли ушбу ташкилотда марказий мавқега эга. Эрондаги ресурслар ва унинг жаҳон бозорларига ўтиши Эроннинг минтақадаги аҳамияти ва ишончини сезиларли даражада оширди.

Эроннинг Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕКО) 15 саммитида иштирок этиши аҳамиятининг иккинчи жиҳати; Бу саммит давомида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ечимлар яратиш ва ЭКО аъзолари ўртасида ишбилармонлик фаолиятини кенгайтиришга йўл очиш бўйича янги қадамдир. Шу муносабат билан, жума куни кечқурун ЭКО саммити бошида бўлиб ўтган Эрон Ислом Жумҳурияти, Туркманистон ва Қозоғистон вакилларининг қўшма йиғилишида Қозоғистондан Туркманистонга ва у ердан Эронга темир йўл юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича уч томонлама темир йўл келишуви имзоланди. 

Ушбу саммит аҳамиятининг учинчи жиҳати минтақавий дипломатияни фаоллаштириш бўйича маслаҳатлашувлардир. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилган йиллар давомида Эрон турли йўналишларда турли таклифлар билан чиқди. Илмий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, миллий валюта билан савдо қилиш ва айирбошлаш усулини қўллаш ва уйғунлаштирилган божхона қоидаларини ўрнатиш Эроннинг бу соҳадаги таклифларидандир. ЭКОга аъзо давлатлар ўз имкониятлари ва салоҳиятига қарамай, минтақадаги сиёсий муаммолар ва инқирозлар туфайли савдо-иқтисодий ривожланиш соҳасида яхши мавқега эриша олмади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ЭКО 15 саммити мазкур ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятидир. Эрон Ислом Жумҳурияти, Туркия, Покистон, Афғонистон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжон Республикаси ЭКОга азо 10 давлат ҳисобланади.

 

ЭКО собиқ бош котиби Абдул Раҳим Гаваҳи шундай деб ҳисоблайди: Агар биз ЭКОни фаоллаштириб, ташқи сиёсат ва ташқи савдони ривожлантиришни истасак, саммит шу мақсадда яхши имконият бўлиб, уни баҳона қилиб минтақанинг буюк давлатлари йиғилиб, маслаҳатлашади.

Эко 15 саммити аҳамиятининг тўртинчи жиҳати минтақа мамлакатлари ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатлар ва максимал даражада ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, бугунги кунда минтақавий шартномалар халқаро шартномалардан кўра кўпроқ иқтисодий ва сиёсий аҳамиятга эга бўлади.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти ҳозирда ЭКО 15 саммитида иштирок этаётган бўлса, яқинда бўлиб ўтган Шанхай саммитида Эроннинг ушбу ташкилотга тўлақонли аъзолиги маъқулланиши билан Эроннинг минтақа давлатлари билан муносабатларида янги саҳифа бошланди.

Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, минтақа давлатлари билан иқтисодий алоқаларни тиклашга бел боғлаган. Шу билан бирга, Эрон узоқ тарихга эга ЭКО каби иттифоқларни мустаҳкамлаш, сиёсий муносабатларни мустаҳкамлаш ва минтақа давлатлари ўртасидаги кескинликни камайтириш учун имконият эканини таъкидлайди.

 

 

 

Ёрлиқ