март 28, 2024 17:59 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбарининг Ашхободга ташрифи. Эрон ва Туркманистон ўртасидаги алоқаларининг кенгайишига назар
    Эрон ТИВ раҳбарининг Ашхободга ташрифи. Эрон ва Туркманистон ўртасидаги алоқаларининг кенгайишига назар

Эрон ТИВ раҳбари янги шамсий йилдаги илк хорижий сафарида Туркманистон пойхтаи Ашхободга бориб бу мамлакат олий расмийлари билан икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликни муҳокама қилди.

Бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Туркманистон миллий етакчиси ва Халқаро кенгани раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашиб маслаҳалашув ўтказди.  Эрон ва Туркманистон манфаатли масалалар , айниқса иқтисодий ва тижорат мавзулари транзит, энергетика ва терроризмга қарши кураш каби масалалар муҳокамаси ушбу учрашувлардаги энг муҳим мавзулардан эди.

Учрашув ва маслаҳатлашувда Эрон ва Туркманистон ўртасида юзлаб километр умумий чегара ва яқин маданий, диний ва тарихий алоқалар мавжудлиги билан аҳамиятлидир ҳамда Турманистон Эрон Ислом республикасининг Марказий Осиёга эшиги ҳам ҳисобланади.

Шу туфайли сўнгги 2 ярим йил ичида Эрон Ислом республикаси ва Туркманистон расмийлари кўп марта дипмломатик сафарлар қилишди. Эрон Ислом республикасининг 13-ҳукуматида икки давлат ўртаисдаги алоқалар яна бир бор тикланди дейиш ҳам мумкин.

2021-йилда Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг Ашхободга  ташрифи билан бир вақтда  Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ҳам  қатнашган Иқтисодий ҳамкорлик саммити доираисда уч томонлама  келишув битими ҳам имзоланганди.

Мазкур келишувга асолан Туркманистон мамлакати Озарбойжон респуликасига кунига 5-6 миллион куб метр газ сотади ва  бу газ эса Эрон орқали Озарбойжон республикасига ўтказиади. Эрон Ислом республикаси шунингдек ўзининг 5 вилоятида керак бўлган газни ушбу газ транзитидан олади.

Эрон Ислом Республикаси ва Туркманистон алоқаларининг яна бир муҳим масаласи транспорт ва транзит мавзусидир. Эрон Ислом Республикаси Туркманистоннинг очиқ сув ҳавзалари, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ва Форс Кўрфази ва ҳатто Европага энг яқин йўллардан бири ҳисобланади, шу сабабдан Туркманистон Эроннинг транзит позициясидан фойдаланшни истайди.

Ашхобод ҳукумати 2022-йил июл ойида бу шаҳарда бўлиб ўтган " Транспорт  ва халқаро транзит йўлаклари, уланиш ва ривожланиш" йиғилишида, Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилтига /ЭКО/ га аъзо давлатлар билан юкларни транзит қилишнинг иккита халқаро йўналишини яратишни таклиф қилди. Қозоғистон, Ўзбекистон, Эрон йўлаги ва иккинчи Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия йўлаги бўлиб иккила коридор ҳам Эрон орқали ўтади.

Эрон Ислом Республикасининг Марказий Осиё давлатарини Форс Кўрфази ва Европа сувлари билан боғловчи дарвоза сифатидаги мавқеи бир томондан , Туркманистоннинг эса Марказий Осиё давлатлари ва Хитойга кириш эшиги сифатидаги позицияси бошқа томондан, икки мамлакатнинг минтақадаги имтиёзли ва стратегик мавқеини кўрсатади.

Техник муҳандислик хизматлари Эрон Ислом Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг яна бир жиҳати бўлиб бу ҳам икки давлатнинг қўшма иқтисодий  ҳамкорилкнинг асосий қисми бўлиши мумкин. Ўтган 20 йил ичида Теҳрон ҳукумати Ашхободнинг қурилиш лойҳаларида рол ўйнаган.

Амир Абдуллоҳиён

 

Эндиликда Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиённинг Ашхободга сафари Турманистон миллий етакчиси ва  Халқаро манфаатли кенгаши раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўтган йилги Теҳронга сафари чоғида икки давлат ўртасида имзоланган ҳужжатлар  кучга кирган ва Эрон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг кенгайиши натижасида сўнгги икки ярим йилда 200 миллион доллардан кам бўлган иқтисодий айирбошлаш ҳажми   460 миллион долларгача ошган бир вазиятда амалга оширилди.

Маданий ва диинй муштараклик, узоқ чегаралар ва иқтисодий имкониятлар Эрон ва Туркманистон ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик асос бўлиб хизмат қилган ва икки давлат ҳокимиятнинг иродаси ҳам ушу йўнаишда эканлиги табиийдир.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбарининг Ашхободга ташрифини ҳам шу доирада баҳолаш мумкин ва бу сафар давомида  эришилган келишувлар ва маслаҳатлашувлар натижалари икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига сабаб бўлиши кутилмоқда.

Сафар арафасида Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  X ижтимоий тармоғидаги акааунтидаги хабарида ҳам фаол ташқи сиёсат ва динамик дипломатиясига мувофиқ Эрон Ислом республикаси ва Туркманистон алоқаларни ривожланитириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ашхободга кетяпман деб ёзди.

Ёрлиқ