апрел 27, 2024 15:25 Asia/Tashkent
  • БМТ АҚШ халқининг намойиш ўтказиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлади
    БМТ АҚШ халқининг намойиш ўтказиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлади

БМТ вакили бу ташкилоти Бош котиби АҚШ халқининг тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқини қўллаб-қуввтлайди деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТ матбуот  котиби  Стефан Дюжарик  кеча журналистлар билан суҳбатда БМТ Бош котибининг сўз эркинлиги ва одамларнинг тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашига тўхталиб, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш бу норозиилк намойшлари нафратли баёнотлар нашрига айланиб қолмаслигини таъминлаш кераклигини таъкидлади деб маълум қилди.

Ғазо бўлгаси халқини қўллаб-қувватлаш  ҳамда АҚШ президенти Жо Байден ҳукуматининг сионистик режимни ҳар томонлама қўллаб-қуввалатш сиёсатига қарши норозилик намойишлари бу гал АҚШ университетларида турли гуруҳлар талабалари томонидан боланди.

Reutersнинг хабар қилишича, сионистик режимнинг  Ғазодаги урушига қарши Нью-йоркдаги Колумбия университетидан " Ғазо бирдамлик ҳараккати" номи остида  бошланган норозилик намойишлари ва унинг бошида АҚШ университеларига тарқалишидан бери 550 га яқин одам ҳибга олинган.

АҚШ талабалари ва ёшларининг тинч ва тобора осойишта йиғилишлари ва норозиликларига қарши туриш ва бостириш учун зўравонлик ва полиция воситаларидан фойдаланиш ва полициянинг университет муҳитига кириши АҚШнинг сўз эркинлиги ва йиғилишлар эркинлиги тамойили ҳақидаги даъволарига қарши бўлиб атроф-муҳит ва илмий марказларни янада хавфсизроқ қилади.

Ёрлиқ