март 03, 2024 16:32 Asia/Tashkent
  • Эрон йўналиши Туркманистоннинг Европага газ экпортидаги иккита вариантлардан биридир
    Эрон йўналиши Туркманистоннинг Европага газ экпортидаги иккита вариантлардан биридир

Туркманистон ва Туркия ўртасида энергия бўйича келишув имзолангач Туркманистон милилй раҳбари ва бу мамлакат Халқ Кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов Европа қитъасида эҳтимоилй газ етказиб бериш Эрон орқали амалга оширилишини истисно қилмади.

Эрон телерадиокомпаниясининг  ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон Халқ Кенгаши раиси ва бу мамлакатнинг собиқ президенит Гурбангули Бердимуҳаммедов  Анқара ҳукумати билан келишув имзолангач Туркманистон газини Туркия  ва Европага икки йўл билан етказиб бериш мумкинлигини таъкидлади.

Макур машрут ва йўналиш Каспий денгизи ва Озарбойжон Республикаси орқали /Боку ва Ашхобод/ ўртасидаги денгиз чегараси ҳақидаги келишувни якунлаш шарти билан/ ёки газ алмашинуви бўйича келишувдан фойдаланган ҳолда Эрондаги мавжуд қувур линияси инфратузилмаси орқали амлага оширилиши мумкин деб  қўшимча қилди Гурбангули Бердимуҳаммедов " Анқара дипломатик анжуманида".

Туркманистон халқ кенгаши раиси шунингдек халқаро аудит маълумотлариг асосан " Галкиниш" конида 27 триллион куб метр газ мавжуд ва биз экспорт йўналишларини диверсификация қилиш сиёсатини олиб бормоқдамиз деб изоҳлади.

У  мазкур форум доирасида Туркия президенти Ражаб Тоийб Эрдуған билан учрашди ва икки мамлакат расмийлари ўзаро англашув меморандуми ва табиий газ соҳасида ҳамкорлилк ҳужжатни имзолади.

Туркия ва Туркманистон расмийлари Туркияга Туркманистон газини етказиб бериш ва кейин уни Европага ўтказиш бўйича иккита  дастлабки шартнома имзолади ва бу шартномалар Анқаранинг минтақавий энергия марказига айланиш ҳаракатларига мос келади.

Эслатиб ўтамиз Туркманистон табиий газ зазиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.

Ёрлиқ