апрел 27, 2024 12:21 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон маданий алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувга эришдилар
    Эрон ва Ўзбекистон маданий алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувга эришдилар

Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчиси ва Ўзбекистон маданият вазири учрашганида, икки мамлакат маданий ҳамкорликларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, учрашувда Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий ва Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбек  Ўзбекистон ва Эрон президентлари томонидан цивилизация, маданият ва санъат соҳаларида хусусан жорий йилда тушунтирилган мақсадларга эришиш йўлларини муҳокама қилдилар.

Муҳаммадали Искандарий Эроннинг кино ва сериаллари, ҳужжат ва ҳужжатлаштириш, китоблар, музейлар, мусиқа, маданият ва кино шаҳарчалари соҳасидаги техник жиҳозлар соҳасидаги имкониятлар ва фурсатларни тушунтириб Теҳроннинг Тошкент билан узлуксиз ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаи маданият вазири  Озодбек Назарбек ҳам Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни сиёсий, иқтисодий ва маданий  соҳаларда ижобий ва ривожланиб бораётганини тилга олиб, икки томонлама ҳамкорлик, муштарак маданият ва цивилизацияни барча соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муносиб асос деб эълон қилди.

Ёрлиқ