Вена музокаралари конструктив ва оқилона қарорларни кутмоқда
Ўтган душанба куни Венада бошланган АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бекор қилиш бўйича музокаралар жума куни вақтинча якунланди. Музокараларни қайта бошлаш, музокара олиб бораётган мамлакатлар пойтахтларида маслаҳатлашувлар ўтказилгунга қадар қолдирилди.
Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Али Боқирий Кани Ал-Жазира телеканалига берган интервюсида Қўшма Штатлар олтита музокарада кафолат ва текширишнинг иккита тамойилини қабул қилганига ишора қилиб деди:Ядровий келишув билан боғлиқ барча санкциялар ва АҚШнинг "максимал босим" кампанияси остида жорий қилинган ёки тикланган барча санкциялар дарҳол бекор қилиниши керак.
“Биз бошқа тарафга тақдим этган режаларимизга жиддий қараймиз. Биз тақдим этган режалар музокараларнинг бошқа томонининг столида турибди ва уларга жавоб берилиши керак. Албатта, далил ва мантиқий фикрлаш билан бирга келадиган жавоб.”, деди Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Венадаги делегацияси икки масала, зулмкор санкцияларни бекор қилиш ва ядровий масалалар шаклида таклиф қилган иккита ҳужжатни Вена музокараларида П5+1 гуруҳига топширди. Иккинчи томон эса Эрон томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиши ва тақдим этилган матнлар юзасидан Ислом Жумҳурияти билан зарур музокараларга тайёргарлик кўриши керак.
Бироқ, кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режасига (ядровий битим) қайтиш бўйича олти раунд интенсив ва нозик музокаралардан сўнг, иштирокчи мамлакатлар дипломатлари ва расмийлари 2015 йилги ядровий битим бўйича мажбуриятларни бажаришда ўзаро келишувга эришиш яқин, деб ҳисоблайдилар. Муваффақиятли музокарага эришиш имконияти унчалик узоқ эмас.
Россиянинг Вена музокараларидаги вакили Михаил Улянов баёнотида:Музокараларда шундай қоида борки, ҳамма нарса бўйича келишувга эришилмагунча, ҳеч қандай келишувга эришиб бўлмайди.
Бир нуқтаи назардан, ядровий битимнинг муваффақияцизлиги халқаро ўзаро таъсирни ҳимоя қилиш учун жамоавий қарши чора кўрилмаслигини англатади. Шу тариқа халқаро ҳамжамиятда фаол рол ўйнашни даъво қилаётган барча кучлар зарар кўради.
Шунинг учун ҳам битимга аъзо бўлган давлатлар бу келишувнинг бекор қилинишини истамайди. Қўшма Штатлар, бир томондан, ядровий битимга қайтишга чақирса, иккинчи томондан, ноқонуний санкцияларни сақлаб қолишни талаб қилмоқда. Американинг бу иккиюзламачилиги ва худбинлиги Венадаги келишувга тўсиқ бўлмоқда.
Университет профессори ва халқаро алоқалар бўйича эксперт Ризо Забиҳий Вена музокараларининг муваффақияцизлиги Байден ҳукумати учун қимматга тушишига эътибор қаратади:Вена музокараларидаги турғунлик европаликлар учун ҳам жиддий оқибатларга олиб келади. Ушбу эксперт таъкидлайди:Европанинг ядровий битимни йўққа чиқишига йўл қўймаслик борасидаги саъй-ҳаракатларига қарамай, ожизлигини исботлагандан сўнг, бугун Европа яна бир бор ҳеч бўлмаганда ушбу келишувни қайта тиклашда воситачи ва кўмакчи сифатида ҳаракат қилиш имкониятига эга.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррел шанба куни Римда қилган баёнотида, иттифоқ ядровий битимни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётганини, бу ҳам иқтисодий келишув бўлганини айтди. Боррелнинг айтишича, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ўз ҳаракатларининг оқибатларини ўйламай, Эрон шу пайтгача амал қилиб келган келишувдан чиққан. “Агар биз Эрон келишувга қайтишини истасак, бунинг учун тўлашимиз керак.", дейди у.
Очиғи, агар баъзан мантиқий фикр бўлса, ядровий битимнинг жонланишидан барча томонлар манфаат кўради.