Сионистик режимнинг Эронга таҳдид қилиш сабаблари
-
Сионистик режимнинг Эронга таҳдид қилиш сабаблари
Қачонки Эрон ядровий дастури бўйича Ғарб билан музокараларга киришса, Исроил қўрқиб кетади ва таҳдид қилади.
Охирги музокараларда Исроилнинг Эронга таҳдидлари кучайган. Исроил Эронни ядровий қуролга эга бўлишга уринаётганликда айблаб, Ғарб ва АҚШ буни тўхтатмаса, Эронга қарши мустақил ҳаракат қилиш билан таҳдид қилмоқда.
Ғарбликларнинг Эрон билан музокара олиб бориши ёки қилмаслиги ҳақидаги сионистик режим позицияси ҳақида биринчи эътиборга олинадиган нуқта шуки, сионист режим Эрон билан Ғарб музокараларини давом этишини истайди. Лекин Эронга қаттиқ шартлар қўйилган ва кучли кафолатлар олинадиган музокара керак унга. Шундай қилиб, Эроннинг ядровий фаолияти кескин чекланади ва Эрон бу борада ҳеч қандай муваффақиятга эришмайди. Бундан ташқари, музокараларга ракета ва УАВ саноати ва Эроннинг минтақавий таъсири масаласи ҳам киритилиши керак. Исроилнинг ҳозирги ташвиши Байден ҳукуматининг Эронга қаттиқ шарт қўя олмаслиги, ҳамда Европанинг пассив позицияда эканлигидир. Шу сабабдан даҳшатга тушиб, халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда Эронни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси сифатида ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилмоқда.
Исроилнинг Эронга қарши таҳдидларига келсак, биринчи эътиборга олиш керак бўлган жиҳат шуки, Ислом Жумҳурияти тўлиқ мудофаа чора-тадбирларини қўллаш орқали душманлар, жумладан, сионистик режимнинг ҳар қандай таҳдидини жиддий қабул қилади. Ислом Жумҳурият ўзининг нозик объектларини ҳимоя қилиш учун мудофаа чораларини кўрди ва Америка Қўшма Штатлари ва ушбу режим томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳужум ва тажовузларнинг олдини олиш имкониятига эга. Айнан шу шароитда Эроннинг мудофаа тизимлари Эрон ҳаво ҳудудига бостириб кирган энг илғор Америка дронини (Глобал Ҳаwк) аниқлаб, уриб туширди. Шунинг учун сионистик режим ва АҚШнинг шафқациз ва оппортунистик темпераменти нуқтаи назаридан Эрон бу таҳдидларни жиддий қабул қилиши керак. Аммо бу ерда туғиладиган савол, ҳозирги вақтда Исроилнинг Эронга қарши таҳдидларининг кучайиши сабаблари нимада?
Бу саволга жавобан шуни айтиш керакки, Исроил таҳдидларининг биринчи ва энг муҳим сабаби Эроннинг бу йўналишдаги тараққиётидан қўрқиш билан боғлиқ. Исроил расмийлари ва уларга алоқадор оммавий ахборот воситаларининг мамлакатдаги ва хориждаги позицияларидан кўриниб турибдики, Исроилнинг асосий ташвиши Эрон ядро қуроли яратиш йўлида экани ҳақида эмас. Тўғрироғи, Исроилнинг асосий ташвиши Эрон Ислом Жумҳуриятининг бу борада эришган илмий салоҳияти ва тараққиётидир. Сионистик режим Эронни қайтариб бўлмас босқичга етиб, “ядровий қудрат”га айланишидан ва жаҳондаги буюк давлатлардан бири бўлишидан хавотирда. Агар бу тенденция давом этса, минтақа ва дунё мувозанатлари ўзгаради.
Исроил таҳдидларининг иккинчи сабаби шундаки, у Эроннинг ядровий дастури масаласидан фойдаланиб, Ғарб ҳукуматлари, хусусан, АҚШдан қурол-яроғ ва молиявий тўловлар талаб қилмоқда. Исроил буни баҳона қилиб, АҚШдан янада такомиллаштирилган қурол-яроғлар ва Ғарб ҳукуматларидан Фаластин масаласи ва сионистик режимнинг халқаро институтларга аъзо бўлиши билан боғлиқ сиёсий ёндошувларни талаб қилмоқда. Ғарб ва АҚШга Эроннинг тараққиётига тўсқинлик қилмасалар ва Эрон билан музокараларда Тел-Авив шартларини эътиборсиз қолдиришса, бу Ғарбнинг аксарият иқтисодий манфаатлари таъминланган минтақа хавфсизлигини хавф остига қўйиши мумкин. Шунинг учун Исроил Ғарбдан пул ундириш имкониятини кўрди.

Исроил режимининг Эронга қарши таҳдидларининг учинчи сабаби шундаки, Эрон ва унинг минтақавий иттифоқчиларига эронофобия ва Эронни шайтон қилиб кўрсатиш орқали минтақадаги қаршилик кўрсатувчи мақсадларга нисбатан тажовузини давом эттириш учун асос топди; Бошқача қилиб айтганда, у нафақат бошқа давлатлар учун танқидга ўрин қолдирмайди, балки Эроннинг минтақадаги иттифоқчиларига ҳужум қилиш учун ғарбдан қурол-яроғ жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ёки ҳеч бўлмаганда уларнинг яшил
чироғини қўлга киритади. Исроил ҳам Фаластин ичида бу сиёсатнинг бир турини қўллайди, бу сиёсат "нотўғри тушуниш" сиёсати деб аталади; Яъни, ғарбликларнинг фикрини бу ердаги асосий масалалардан, яъни сионистик режимнинг мамлакат ичкарисида ва хориждаги тажовузлари бўлган мавзулардан чалғитишга, уларнинг эътиборини бошқа масалаларга, жумладан, Эронга қаратишга ҳаракат қилади.
Исроил таҳдидларининг тўртинчи сабаби унинг минтақа мамлакатларига талқин қилиниши мумкин бўлган ёндашувидир. Сионистик режим Эронни минтақа учун хавфнинг асосий манбаи ва ўзини бу хавфнинг ягона қаршичиси ва минтақа давлатларининг ягона қобилиятли ҳимоячиси ва барқарорликнинг асосий омили сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Минтақа давлатларини Эронга қарши бир сафга тизиш ва бошқа давлатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш масаласини кўтариш, бу эса уларга таъсир ўтказиш ва ҳукмронлик қилишнинг келажакдаги режаларидан биридир. Шу сабабли, Бу режим ИШИД террорчилик гуруҳи каби дунёдаги ҳар қандай ҳодиса, портлаш ва тўқнашувлар учун масъулиятни бир-биридан совуқ қурол билан террористик амалиётларгача ўз зиммасига олади.
Сионистик режим таҳдидларининг бешинчи сабаби бутунлай ички сабабдир. Яъни, босиб олинган Фаластинда тузилаётган ҳукуматлар сионистик доиралар ва лоббиларга Эронга қарши ҳал қилувчи куч эканлигини исботлашга ҳаракат қилмоқда. Аслида улар ўзларининг мавжудлигини Эронга қарши қатъийлик кўрсатишда намоён қилишмоқчи. Ҳозир ҳам Бент-Лапиднинг заиф, суст кабинети ҳам жамоатчилик фикрига, ҳам сионистик доираларга Эрон билан тўқнаш келиш имконияти борлигини ва ўз фикридан қайтмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Олтинчи сабаб Исроилнинг амалдаги бош вазири сиёсати билан боғлиқ. Энди Нафтали Беннет ҳам ғарбдаги сионистик лоббиларга ва ҳам ичкаридаги сионистик партия ва гуруҳларга Исроил энди тобе амаслиги ва Америка йўлига эргашмаслигини, АҚШнинг позициясидан қатъи назар, ўз хавфсизлиги масаласида мустақил қарор қабул қилишини ва ҳаракат қилишини исботлаши керак.
Муаллиф: Жалол Чироғий