Фаластин, ислом дунёсининг энг муҳим масаласи.
(last modified Sat, 11 Dec 2021 08:07:27 GMT )
декабр 11, 2021 13:07 Asia/Tashkent
  • Фаластин, ислом дунёсининг энг муҳим масаласи.

Туркия мезбонлик қилган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар парламентлараро иттифоқининг 16-конференсиясида Эрон Исломий Мажлиси раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф Фаластин масаласини ислом оламининг энг муҳим устувор йўналиши деб атади.

Конференсия кун тартибида Фаластин ва Афғонистон масаласи муҳокама қилинди. Қолибоф, сўнгги ўн йилликларда ислом мамлакатлари маданий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётнинг турли жабҳаларида ривожланиш учун миллий саъй-ҳаракатлар ёрдамида янги бир ҳаракатни бошлаганини айтиб, буни такидлади: Аммо қачонки барча мусулмон халқлар ислом олами муаммоларини ҳал этишда ўз имкониятларини ошириш учун умумий исломий қадриятлар атрофида бирлашсалар, шундагина ушбу босқичма-босқич ўзгариш ислом оламининг истиқболли келажагини белгилаб беради,

Қалибоф Фаластиндаги вазиятга тўхталар экан, шундай деди:Етмиш йилдан ортиқ вақт давомида дунё сионистик режимнинг инсон ҳуқуқлари ва Фаластин халқининг қадр-қимматини тубдан поймол қилиш борасидаги шафқациз сиёсати ва ҳаракатларини кузатиб келмоқда. Аммо савол туғилади, бу борада ислом давлатлари қандай самарали чора кўрди? Бу Фаластин халқининг ҳозирги аҳволи ва Исроилнинг бир миллатга қарши давом этаётган зулми ва ишғолида жавоб берилиши керак бўлган савол.

Фаластин халқини қўллаб-қувватлашнинг иккита муҳим жиҳати бор. Биринчи жиҳат, тарихий зулмни тугатиш учун босқинчига қарши қаршиликни қўллаб-қувватлашдир.

Аммо масаланинг иккинчи жиҳати; Ислом дунёси муаммоларини ҳал қилиш учун ислом мамлакатлари ўртасида ҳақиқий бирдамликни яратиш зарур. Эрон Ислом Республикаси қонун чиқарувчи органи раҳбари айнан шу таъкид билан мусулмонлар ўртасидаги бирлик, яқинлашув ва иштирокни ислом оламининг энг муҳим стратегик масаласи деб ҳисоблади. Унинг қўшимча қилишича, бу масалага ИҲТга аъзо давлатлар Парламентлараро иттифоқи алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Фаластиндаги воқеалар, жимлик ва ҳаракацизлик миллатнинг зулмини йўқ қила олмаслигини кўрсатади. Бу аламли қиссада миллатнинг ҳамма нарсаси, ери, шаъни, ўзлиги тортиб олинган. Бу очиқ-ойдин тажовузда сиониатик режим БМТ Низоми тамойилларини бузган ва 5 миллиондан ортиқ фаластинликларнинг кўчирилиши учун жавобгардир. Исроилнинг жиноий режими 1948 йилда ўзининг ноқонуний мавжудлигини эълон қилганидан бери иккита мақсадни кўзлаган.

Сионистик режимнинг фаластин халқига зулми

 

Биринчи мақсад - босқинчи бўлган ҳолда қонунийликка эришиш. Бу мақсад амалга ошмади, чунки Фаластин кураш ҳаракатлари Исроил режимининг қонунийлигига қарши чиқди.

Ливан Қаршилик кўрсатувчи уламолар халқаро иттифоқи президенти Шайх Маҳер Ҳаммуд, Қуддус ва Фаластиннинг ислом оламининг биринчи ва энг муҳим марказий масаласи эканлигини таъкидлайди:2006 йилдаги Фаластин муқовимати ғалабалари ва Ғазо қаршилик ҳаракатининг 2009, 2012 ва 2014 йиллардаги ютуқлари АҚШ-Исроилнинг Ислом давлатларининг географик чегараларини ўзгартириш режасини барбод қилди. Бироқ, қаршилик қўллаб-қувватлашга муҳтож.

Исроилнинг иккинчи нишони; Қуддусда ҳукмронлик қилиш ва бу орқали мусулмонларнинг биринчи қибласи ва бир миллатнинг тарихий ўзлигини йўқ қилиш. Бу жараёнларнинг давом этишида АҚШ ва сионистик режим, ушбу босқинчи Исроил ва минтақадаги араб режимлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш орқали Фаластин масаласини абадий унутишга интилмоқда.

Шубҳасиз, қайтиш ҳуқуқи ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ва бутун Фаластин мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқи халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ  Фаластин халқининг ҳуқуқларининг муҳим қисмидир.

Эрон Ислом Жумҳурияти назарига кўра, адолатли ва барчани қамраб олувчи дунё тинчлиги;  зулм ва зўравонликка чек қўйиш Миллатлар ҳуқуқларини, диний-маданий қадриятларини ҳурмат қилиш ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилига риоя қилишга эришилмасдан туриб, рўёбга чиқмайди.Эрон Олий Исломий мажлиси раисининг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар парламентлараро иттифоқининг 16-конференсиясида сўзлаган нутқи ва ислом давлатларининг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаши зарурлиги бу масалага алоҳида урғу беради.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ