Эрон Ўзбекистоннинг Чобаҳор порти имкониятларидан фойдаланишга ёндашувини олқишлайди
-
Эрон Ўзбекистоннинг Чобаҳор порти имкониятларидан фойдаланишга ёндашувини олқишлайди
Эрон Ислом Жумҳурияти Ўзбекистон ҳукуматининг Чобаҳор порти имкониятларидан ушбу мамлакатда савдо ва сармояни ривожлантириш учун фойдаланишга қаратилган ёндашувини олқишлайди.
Сешанба куни Эрон Ислом Жумҳурияти, Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг иккинчи уч томонлама йиғилишида Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Али Акбар Сафоий деди: Ўзбекистоннинг Чобаҳор меморандумига қўшилиши билан биз яқин келажакда Ҳиндистон, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги транзит йўналиши равонлашишига гувоҳ бўламиз.
Ҳиндистон узоқ вақтдан бери Эрон билан денгиз ҳамкорлигини, айниқса, Чобаҳор портида жамоат товарлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда иштирок этиб келади.Теҳрон минтақа давлатлари билан кўп томонлама ва стратегик ҳамкорликни синергиялаштириш бўйича бошқа давлатларнинг ҳамкорлигини олқишлайди.
Тезлик, Қулайлик ва хавфсизлик - бу савдо ва юк ташишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган учта компонент. Макрон ва Чобаҳор қирғоқлари юқори қувватга эга ушбу учта компонентга эга бўлган муҳим ва стратегик нуқталардан биридир.Чобаҳор порти Макрон ва Ҳинд океани соҳилларида жойлашган Эроннинг ягона океан портидир. Ҳиндистоннинг “Шимол-Жануб” халқаро йўлагига аъзолиги туфайли ушбу йўналиш Ню-Деҳлига Марказий Осиёнинг Тожикистон ва Туркманистон ва Ўзбекистон каби давлатлари бозорларига ҳамда уларнинг энергия заҳираларига, шунингдек, Туркия, Россия ва ниҳоят Шимолий Европага чиқиш имконини беради.
Ҳиндистон Бирлашган Хизматлар Марказининг катта эксперти Ражио Нараян, дейди: Чабаҳорнинг геосиёсат ва яратилган янги муҳит ҳам коридорга янги трансминтақавий актёрларни жалб қилади. Бу янги савдо доиралар блокининг шаклланишига олиб келиши мумкин.

Минтақанинг географиясида Марказий Осиё ва Кавказ давлатларининг очиқ сув ҳавзаларига транзит ва савдо йўллари стратегик аҳамиятга эга. Буни Эроннинг транзит инфратузилмаси ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бу имкониятлар икки ва кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши имконият яратди. Ҳозирги вақтда Евроосиё давлатлари Хитойнинг асосий роли бўлган янги Ипак йўлига қўшимча равишда шимолдан жанубга халқаро транспортни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш орқали Жанубий Осиё давлатларини Шимолий ва Ғарбий Европа мамлакатлари билан боғлашни мақсад қилган. Чобаҳор стратегик порти бирлашган йўналишлардан фойдаланган ҳолда катта қувватга эга; Сув, темир йўл ва қуруқлик товар савдосининг ўсиб бораётган эҳтиёжларининг бир қисмини қондириши мумкин.
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдуссамад Муминов Теҳронда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йили сезиларли даражада ошганини таъкидлади: Чобаҳор порти минтақа давлатлари ўртасида транспорт ва логистика алоқаларини осонлаштиришда муҳим рол ўйнаши мумкин.
Чобаҳор дунёдаги имтиёзли географик мавқеи ва минтақавий савдо йўллари ўртасидаги боғловчи марказ бўлганлиги сабабли савдо ва кўп томонлама сармоя учун энг яхши жой ҳисобланади. Бу борада Эрон Ислом Жумҳурияти ўз қўшнилари билан энг яхши алоқаларга эга бўлишини таъкидлайди; Иқтисодий дипломатиянинг устувор йўналиши қўшни давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлик йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ва ЭКО, Д8 каби кўп томонлама шартномалардан фойдаланиш ҳамда Евроосиё ва Шанхай каби кучли Осиё ташкилотлари ва иттифоқлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқишдан иборат.
Америка Стратегик Тадқиқотлар Институти тадқиқотчиси ва эксперти Жеймс Дорси, Эроннинг Марказий Осиёдаги муҳим ролига ишора қилиб, шундай деб ҳисоблайди: Марказий Осиё давлатларининг Эрон портларига бўлган эҳтиёжи, АҚШ санкцияларига қарамай, Теҳрон билан муносабатларини биринчи ўринга қўйишда давом этишига сабаб бўлди.
Марказий Осиё давлатлари Эроннинг савдо-иқтисодий салоҳиятидан, хусусан, океан ва Чобаҳор стратегик портидан фойдаланиш истаги кучли. Ана шу серқирра истак туфайли Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ҳамкорлигида Чобаҳор порти фаоллиги ошиши кутилмоқда.