Путин АҚШнинг Европадаги ҳаракатларига ҳарбий жавоб бериш бўйича огоҳлантирди
(last modified Wed, 22 Dec 2021 12:51:10 GMT )
декабр 22, 2021 17:51 Asia/Tashkent
  • Путин АҚШнинг Европадаги ҳаракатларига ҳарбий жавоб бериш бўйича огоҳлантирди
    Путин АҚШнинг Европадаги ҳаракатларига ҳарбий жавоб бериш бўйича огоҳлантирди

Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Москва АҚШнинг адоватли ҳаракатларидан ўзини ҳимоя қилишга ҳақли эканини айтди: "Россия бу борада тегишли ҳарбий-техник чораларни кўради." У қўшимча қилди: АҚШ ва НАТО қўшинларининг Россия чегараси яқинида тўпланиши, кенг кўламли ва эълон қилинмаган машғулотлар жиддий хавотир уйғотмоқда.

Россия президенти Вашингтон ва унинг НАТОдаги иттифоқчиларининг Россия чегаралари яқинида давом этаётган провокацион ҳаракатларига, хусусан, Шарқий Европа ва эҳтимол Украинада ракетага қарши тизимларни жойлаштириш, шунингдек, тўғридан-тўғри АҚШ-НАТО ўртасидаги муносабатлар Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳатти-ҳаракатларга жавобан АҚШни қаттиқ огоҳлантирди. Бундай ссенарийга эришиш Москва қизил чизиғини кесиб ўтиш ва Россия миллий хавфсизлигини хавф остига қўйиш деб таърифланган. Россия президентининг фикрича, Европадаги ҳозирги таранглик АҚШ сабаб бўлмоқда ва Москванинг ҳаракатлари Вашингтон ҳаракатларига шунчаки жавоб қайтаришдир.

Шарқий Европада кескинлик кучайиб бораётганини инобатга олган ҳолда, Москва АҚШ ва НАТОга мавжуд ғайритабиий вазиятни тўғирлаш ва Европадаги кескинликни пасайтириш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича мисли кўрилмаган ташаббус билан чиқди. Москванинг бу ҳаракатига ишора қилган Путин, Ғарб бир қарорга келиши кераклигини таъкидлади. Путин Москванинг Қўшма Штатлар ва НАТОга хавфсизлик бўйича таклифларининг иккита матнига ишора қилмоқда, уларнинг мазмуни жума куни аввалроқ Россия ТИВ томонидан эълон қилинган.

 

Бироқ, АҚШ ва НАТО позицияларига назар ташлайдиган бўлсак, Ғарб Шарқий Европада Россиядан қолишмоқчи эмаслигини кўрсатади. Аксинча, талабчан ва тажовузкор позицияни эгаллаб, Россия кучларини Украинадан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Москва назарида эса айнан АҚШ Шарқий Европада кескинлик яратишда давом этмоқда. Россия ҳарбий амалдорлари АҚШнинг Россияга, хусусан Украина шарқида душманона ниятларини амалга ошираётганини таъкидладилар. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина шарқида АҚШ хусусий ҳарбий компанияларининг 120 дан ортиқ ходими борлигини маълум қилди. У Украина шарқида кимёвий ҳужум каби эҳтимолий провокациялар ҳақида огоҳлантирди. Вашингтон Россия чегаралари яқинида ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда ва 8000 га яқин АҚШ ҳарбийлари аллақачон Шарқий Европада жойлаштирилган. Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, Вашингтон 2021 йил январ ойида эълон қилинган АҚШ Миллий хавфсизлик стратегиясининг муваққат ҳужжати доирасида Россияни ўзининг асосий таҳдидларидан бири деб билади ва бу мамлакатнинг барча ҳаракатлари "чеклаш" деб аталадиган нарса доирасидадир.  Шу билан бирга, Қўшма Штатлар НАТОнинг Ғарбдаги етакчиси сифатида НАТОни шарққа кенгайтириш ғоясини жиддий равишда амалга оширмоқда.

Америкалик сиёсатшунос Майкл ЎХанлон Россия-Украина можаросига тўхталиб, шундай деди: Тинчликни сақлаш учун Қўшма Штатларга НАТОни (шарққа) кенгайтириш ғоясидан кўра яхшироқ ғоя керак.

Бироқ Путиннинг АҚШга янги қаттиқ огоҳлантириши Москванинг бу душманлик ҳаракатларига чидашга тайёр эмаслигини ва улар давом этса, Россиядан ҳарбий жавоб қайтариш эҳтимоли ошишини кўрсатади.