Америка провокациясидан пудратчилар ва қурол компанияларининг катта фойдаси
-
Америка провокациясидан пудратчилар ва қурол компанияларининг катта фойдаси
Тҳе Wалл Стреет Жоурнал АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик уруши "муваффақияцизлик" бўлганини ёзди. Газетанинг ёзишича, асосий фойда қурол ишлаб чиқарувчи компаниялар ва пудратчиларга тушган.
Газетага кўра, хусусий пудратчилар урушларда асосий ғолиб бўлган, пудратчилар Афғонистон ва Ироқдаги урушлар учун ажратилган 14 триллион долларлик бюджетнинг учдан биридан ярмигача олган.
Мисол учун, Қирғизистонда қаҳвахонага эга бўлган калифорниялик тадбиркор Афғонистонда ёқилғи савдоси билан шуғулланиб, миллиардлаб доллар ишлаб топган. АҚШ кучларини чойшаб билан таъминлаш учун шартнома тузган ёш афғон таржимони ҳам савдо империясига асос солган. У маҳаллий авиакомпания ва телевизион тармоққа эга чиққан. АҚШнинг Огаё штатидан икки нафар Миллий гвардия аскари ҳам ҳарбийлар учун афғон таржимонларини ёллаган ва АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий пудратчиларига айланишган. Улар компания ташкил этиш орқали федерал шартномалар бўйича қарийб 4 миллиард долларга эга бўлишди.
11-сентябр ҳужумлари ва минглаб АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистон ва Ироқда босиб олиниши ва жойлаштирилиши АҚШ ҳарбий харажатларининг мисли кўрилмаган даражада ошишига олиб келди. Америка Икки давлатни ишғол қилишни давом эттирар экан, бу қурол компаниялари ва хусусий пудратчилар учун катта фойда олиш учун катта имкониятлар яратди.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги урушлари АҚШга 7 триллион долларга яқин зарар келтирганини бир неча бор таъкидлаган.
Қўшма Штатлар сўнгги 20 йил ичида Афғонистонни тиклаш учун ҳарбий харажатлардан ташқари миллиардлаб доллар ҳам сарфлаганини даъво қилади. Аммо ҳозир бу пулнинг катта қисми беҳуда кетгани аниқ бўлди.
АҚШ Марказий қўмондонлигининг сўнгги статистик маълумотларига кўра, Афғонистонда 22 562 пудратчи бўлган.
Мустақил сенатор Берни Сандерс дейди:АҚШ ҳарбий бюджети бошқа 12 давлат бюджетидан каттароқ бўлган бир пайтда, АҚШ Мудофаа вазирлигида мавжуд бўлган катта харажатлар, исрофгарчилик ва молиявий фирибгарликларга жиддий қараш вақти келди.

Браун университети қошидаги Уотсон Жамоатчилик ва халқаро алоқалар институти 2021-йил август ойи охирида эълон қилинган тадқиқотида АҚШ бошчилигидаги Афғонистондаги 20 йиллик урушнинг нархи 2,260 триллион долларни ташкил этганини тахмин қилган. Бу харажат Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти томонидан қопланди.
Бошқа томондан, бу уруш натижасида бевосита 241 минг киши ҳалок бўлди. Тадқиқотга кўра, ҳарбий шартнома пулларининг учдан бир қисмидан ярмигача пудратчиларга кетган. АҚШнинг бешта йирик қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компанияси Лоcкҳеед Мартин, Боеинг, Генерал Дйнамиcс, Ритеон ва Нортҳроп Грумман 2 триллион долларга яқин маблағ йиғган.
Охирги йигирма йил давомида Республикачилар ва Демократлар ҳукуматлари пудратчилардан қўшинлар ва қурбонларни камайтириш усули сифатида фойдаланишган. АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама иккинчи муддати тугагач, Афғонистондан қўшимча америкалик қўшинларни олиб чиқишни буюрганида Афғонистонда 26 мингдан ортиқ пудратчи бўлган. АҚШ қўшинлари сони эса 9800 эди. Доналд Трамп даврида Афғонистонда 18 000 пудратчи ва 2 500 америкалик аскар қолган, вақт ўтиши билан Қўшма Штатлар Афғонистондан тўлиқ чиқиб кетгунига қадар уларнинг сони камайди.
20 йиллик ишғол ва юз минглаб афғонларнинг ҳаётига зомин бўлган триллионлаб долларларни сарфлаган Қўшма Штатлар Афғонистонни ҳатто террор таҳдидларини камайтиришда ҳам муваффақиятга эриша олмади.
Ренд институти таҳлилчиси Жеймс Доббинс шундай дейди: АҚШнинг Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш сиёсати кўп танқид қилинган бўлса-да, кўпчилик АҚШнинг Афғонистонга аралашуви бошиданоқ нотўғри ва барбод бўлган деб ҳисоблайди.