Эрон-Туркманистон муносабатларида янги саҳифа очилмоқда
-
Эрон-Туркманистон муносабатларида янги саҳифа очилмоқда
Қўшнилар билан муносабатларни ривожлантириш Эрон ҳукумат дастурларининг минтақавий дипломатия соҳасидаги устувор йўналишларидан биридир.
Ушбу сиёсат доирасида Теҳрон сўнгги бир неча кун ичида Туркманистон вице-президент Сардор Бердимуҳамедов ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мардовни қабул қилди.
Бу сафарда иқтисодий, савдо ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш Теҳрон ва Ашхобод кун тартибидан ўрин олди.
Якшанба куни Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий Туркманистон Президентининг махсус вакили Сардор Бердимуҳамедов ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Муродов билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди.
2021-йил ноябр ойида Эрон Ислом Республикаси Президенти ЭКО саммитида иштирок этиш учун Ашхободга сафар қилди ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Минтақавий муносабатларни ривожлантириш ва қўшни давлатлар билан икки томонлама муносабатларни кенгайтириш сиёсатини давом эттириш мақсадида Эрон Ислом Жумҳурияти яқинда Туркманистон Республикаси Президентини қабул қилади.
Туркманистон президентининг махсус вакили Сардор Бердимуҳамедов Теҳронга ташрифи чоғида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ёзма мактубини тақдим этганидан сўнг, Эрон ҳукуматининг сўнгги бир неча ой ичида Туркманистон билан алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, айтди:Биз Эрон Ислом Жумҳурияти билан турли соҳаларда, хусусан, газ, транспорт, иқтисод, савдо ва маданият соҳаларидаги алоқаларимиз даражасини ошириш ниятидамиз.
Эрон-Туркманистон алоқалари энергиядан ташқари темир йўл, денгиз ва қуруқлик транспорти, муҳандислик хизматларини экспорт қилиш, шунингдек, чегара терминалларида экспорт ва импортни осонлаштириш каби турли имкониятларга эга.

Шу муносабат билан Сардор Бердимуҳамедов Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти билан учрашувда деди: Туркманистон Эрон Ислом Жумҳурияти билан муносабатларда янги тарихий саҳифа очишга интилмоқда ва кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, чегара терминалларида савдо ва транзитни кўпайтириш ва осонлаштириш бўйича кўплаб таклифлар тайёрланди ва Туркманистон Президентининг Эронга ташрифи чоғида шартномалар имзоланади.
Халқаро масалалар бўйича эксперт Ҳасан Ҳанизода Эрон билан қўшни давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлайди:Эроннинг Осиё давлатлари, Россия, шунингдек, жанубий ва шимолий қўшнилари билан савдо ва дипломатик келишувларининг кўплиги халқаро тизимда санкциялар бундан буён Эронга босим ўтказиш воситаси бўлмаслиги ҳақидаги янги тушунчага олиб келди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги ушбу келишувларнинг амалга оширилиши натижасида Эрон ва Туркманистон 2021-йилда 2020-йилга нисбатан муаммоларга қарамай, савдо ҳажми 84 фоизга ошган. Ҳозирги вақтда муҳим масалалардан бири Эрон-Туркманистон муносабатлари Ҳамкорлик транспорт ва транзит соҳасидадир. Хавфсиз ва арзон транспорт сифатида Эрон ва Туркманистонда темир йўл транспорти тизимини мустаҳкамлаш ҳар икки давлат учун ҳам кўп фойда келтириши мумкин. Эрон ва Туркманистон транспорт ва транзит соҳасида ҳам ҳозирги вазиятдан анча узоқроқ ҳамкорлик қилиши мумкин.
Туркманистон вице-президенти Сардор Бердимуҳамедов Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Қосим Ростамий томонидан юклар транзитини кучайтиришга қаратилган таклифларини юқори баҳолаб, транспорт сектори Эрон-Туркманистон муносабатларидаги энг муҳим соҳалардан бири эканлигини айтди.
Умуман олганда, энергетика, транспорт, техник ва муҳандислик хизматлари, технологик ва академик алмашувлар, сунъий интеллект каби турли соҳалардаги ҳамкорлик имкониятларини ҳисобга олсак, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланиши мумкинлигини айтиш мумкин. Икки давлат расмийларининг баёнотлари ҳам муносабатларни ривожлантиришга қатъийлик борлигини кўрсатади.
Мана шу икки муҳим компонентга таянган ҳолда, энди Теҳрон ва Ашхобод муносабатларнинг янги бобида, икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлида янги қадамлар ташлаши мумкин.