Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 16 Jan 2022 11:56:31 GMT )
Январ 16, 2022 16:56 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 9 - 16 январь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев яна Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали суҳбатлашди

 

  • Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан ўзаро келишувлар ижросини муҳокама қилди

 

  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

 

  • Сўнгги бир суткада Ўзбекистонда 912 кишида коронавиурс аниқланди

 

  • Самарқанд вилоятида ҳам «Жиҳодчилар» ва «Ҳизб ут-Таҳрир» тарғибчилари қўлга олинди

****

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 10 январь куни телефон орқали суҳбатида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев Қозоғистондаги жорий ҳолат ҳамда мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.

Томонлар биродар Қозоғистон заминида тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.

 

****

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов АҚШ дават котиби ёрдамчиси билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва келгусидаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва АҚШ  расмийлари халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди деб хабар қилган Кун сайти.

Ўтган йил 13 декабрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашган эди.

Учрашувда АҚШ томони янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

 

****

Мирзиёев ва Путин

Бугун Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди.

Телефон орқали суҳбатда Мирзиёев ва Путин  Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилган. Олий даражада ўтган учрашувда эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланган деб хабар қилмоқда Дарё сайти.

Турли даражалардаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари фаоллашган. 2021 йил якунларига кўра товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ошган.

Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган туркум тадбирлар ўтказиш муҳим эканини қайд этган.

Шунингдек, Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган. Қозоғистон раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланган.

 

***

Ўтган бир сутка ичида Ўзбекистнда коронавирус билан касалланганлар сони яна 912 кишига кўпайди.

Ўзбекистонда коронавируснинг навбатдаги тўлқини кўтарилишда давом этмоқда, вазият айниқса пойтахт Тошкентда мураккаблашмоқда

«2022 йил 15 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 205085 (+912) нафарни ташкил этмоқда», дейилади Кун сайти хабарида.

Ўзбекистонда бундан охирги юқори кўрсаткич 2021 йилнинг 15 августида қайд этилган, ўшанда бир кунда 917 кишида вирус аниқланганди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 2 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1515 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек Ўзбекистонда коронавируснинг янги ҳолатлари энг кўп аниқланаётган Тошкент шаҳрининг 12 та туманида биттадан 24-соат ишлайдиган махсус COVID поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди

 

****

«Ҳизб ут-Таҳрир» ва «Жиҳодчилар»

Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» ва «Жиҳодчилар» экстремистик оқимларининг ғояларини тарғиб қилган шахслар

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати -ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган. Аниқланишича, иштихонлик 34 ёшли Р.М. «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик оқимнинг Қирғизистондаги раҳнамоси билан алоқада бўлган деб хабар қилган Дарё сайти.

Қайд этилишича, Р.М. унинг кўрсатмаси билан ташкилот ғояларини интернет орқали тарғиб қилган ва ишга алоқадор ашёвий далиллар холислар иштирокида олиб қўйилган.

Шу билан бирга, Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи 32 ёшли Б.Ж. ҳамда ургутлик 36 ёшли Х.С. «Жиҳодчилар» оқими раҳнамоларининг экстремистик мазмундаги материалларини ижтимоий тармоқда виртуал дўстларига тарқатиб келгани аниқланиб, қўлга олинди.