Шарқий Европада эҳтимолий уруш ҳақида огоҳлантиришлар кучаймоқда
Шарқий Европада Москва ва Киев ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда, Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида кўплаб огоҳлантиришлар бўлмоқда. Пентагон баёнотида айтилишича, Мудофаа вазири Ллойд Остин Полша, Германия, Канада, Франсия, Руминия ва Италиядаги ҳамкасблари билан алоқада бўлиб, Россиянинг Украинага бостириб кириши исталган вақтда бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам жума куни Россия Украина чегарасида қўшимча аскар тўплаётганини ва ҳужум ҳатто Пекин қишки Олимпиадаси вақтида содир бўлиши мумкинлигини айтди.
НАТО Бош котиби Енс Столтенберг, Ғарб расмийларининг Украинага қарши уруш хавфи ҳақидаги огоҳлантиришлари ниҳоясига етаётгани ва Европа энг ёмон ссенарийга тайёргарлик кўриши кераклигини айтди. Шунингдек, у НАТО ўзининг асосий тамойиллари, жумладан, ҳарбий иттифоқчиларини танлаш борасида муросага келмаслигини таъкидлади.
АҚШ, Британия ва НАТОнинг бошқа аъзолари ўтган ҳафтада Россияга яқин давлатларга минглаб қўшин жўнатгани сабабли Ғарб расмийлари Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирмоқда. НАТОнинг шарқий жабҳасини мустаҳкамлаш учун Полша ва Руминияга атиги 3000 га яқин америкалик аскар юборилган. Пентагоннинг билдиришича, Ллойд Остин яқин икки кун ичида Полшага яна 3000 америкалик аскар юборилишини ва Ф-16 қирувчи самолётлари Руминияда жойлаштирилишини буюрган.
Ғарб оммавий ахборот воситалари ҳатто Россиянинг Украинага бостириб кириши сешанба куни бошланиши мумкинлиги ҳақида даъво қилишгача борган. Шу билан бирга, Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли ортиб бораётгани кўплаб Ғарб давлатларини ўз фуқароларини Украинадан чиқариб юборишни талаб қилишга ундади. Ассоcиатед Пресс ҳатто шанба куни Вашингтон расмийларига таяниб, Байден маъмурияти АҚШнинг Украинадаги элчихонасини ёпишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
АҚШ ва НАТО эндиликда Россиянинг Украинага эҳтимолий бостириб кириши баҳонасида ўзларининг асосий узоқ муддатли мақсадлари йўлида яъни Россия чегараси яқинига қўшин жойлаштириш, ҳарбий техника ва НАТО объектларини жойлаштиришни кўпайтириш бўйича янги қадамлар ташлаётган кўринади. Бу эса Москванинг жавоб қайтаришга қаратилган ҳаракатларини кучайтиради. Натижада кескинликни кучаймоқда ва Шарқий Европада уруш эҳтимолини ошмоқда.
Москва яқинда АҚШ ва НАТОга Украинанинг НАТОга қўшилиш режасидан воз кечиш, ўз қўшинларини Шарқий Европадан олиб чиқиш ва Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш бўйича расмий таклифлар билан чиқди. Бироқ, Россиянинг НАТО тажовузи, айниқса, шарққа кенгайиш сиёсати қаршисида миллий хавфсизликни сақлаш шароитида қабул қилинган бу талаблари Вашингтон ва НАТО томонидан салбий жавобга учради.
Аслида, Шарқий Европадаги оғир хавфсизлик вазияти, хусусан, Россия-Украина чегарасидаги қизил вазият учун асосан АҚШ бошчилигидаги ғарбликлар жавобгар. Албатта, Кремл Ғарбнинг ўз хавфсизлик талабларига бефарқ муносабатини эътиборсиз қолдирмайди ва бунга жавоб беради, айниқса Украина мисолида. Албатта, Россия Украинага ҳужум қилиш ниятида эмаслигига бир неча бор урғу берган.
Владимир Исаченков, журналист ва сиёсатчи, шундай дейди: Россия Украина яқинида ҳарбий иштирокини оширар экан, Ғарб эса Москванинг хавфсизлик талабларини умуман рад этар экан, бу инқирозда дипломатияга эшик ёпиқдек кўринади.