Украина президенти НАТОнинг инсофсиз ёндашувини танқид қилмоқда
(last modified Mon, 21 Feb 2022 09:34:59 GMT )
феврал 21, 2022 14:34 Asia/Tashkent
  • Украина президенти НАТОнинг инсофсиз ёндашувини танқид қилмоқда
    Украина президенти НАТОнинг инсофсиз ёндашувини танқид қилмоқда

Украина президенти Владимир Зелинский Мюнхен хавфсизлик конференсиясида сўзлаган нутқида, НАТО ҳарбий ташкилотга қўшилиш борасида қарорсиз ҳолда Украинани ташлаб қўйганини айтди.

Зеленский ачинарли оҳангда қўшиб қўйди: Украина нега ҳалигача НАТОга қўшилмаганини тушунмаяпмиз. Агар НАТО аъзолари Украинанинг алянсга қўшилишини истамасалар, бу ҳақда тўғрисини айтишлари лозим. Очиқ эшиклар сиёсати яхши, лекин бизга узоқ йиллар ва ёпиқ жавоблар эмас, аниқ жавоблар керак.

Украина президентининг Ғарбнинг Украинанинг НАТОга аъзолигига муносабатини очиқдан-очиқ танқид қилиши, АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари ва етакчиларининг ҳеч қандай истиқболи йўқ, қайта-қайта берган ваъдаларини ҳисобга олсак, мантиқан тўғри келади. 2008-йил Бухарест саммитида НАТО етакчилари ушбу ташкилотнинг шарққа томон кенгайиш сиёсатига мувофиқ Россияга яқин икки давлат Украина ва Грузияни ўз таркибига қўшиш тўғрисида қарор қабул қилишган эди. Ўшандан бери бу масала, хусусан, Украинанинг НАТОга аъзолиги Россия ва НАТО ўртасидаги энг зиддиятли ва кескин масалалардан бирига айланди.

Украина Виктор Юшченко президентлиги даврида НАТО аъзолигига қаттиқ интилган бўлса-да, Президенти Виктор Янукович ҳокимият тепасига келганида у тўхтатилган эди. Бироқ 2014-йилдаги воқеалар ривожи ва Януковичнинг лавозимидан четлатилиши ва Украинада ғарбпараст ҳукумат қайта тикланганидан кейин унинг НАТОга аъзолиги масаласи кун тартибига чиқди. Украина етакчилари нуқтаи назаридан, бу Украинанинг Ғарб блокига интеграциялашуви йўлидаги муҳим қадам, шунингдек, асосий хавфсизликни хорижий, хусусан, Россиядан келаётган таҳдидларга қарши таъминлаш демакдир. Украинанинг ғарбпараст етакчилари муҳим масалани атайлаб эътибордан четда қолдирдилар: Россиянинг хавфсизлик ва ҳарбий ҳужжатларга кўра, хорижий давлатлар, жумладан, Украина НАТОга аъзо бўлиши ва Россиянинг ғарбий чегараси яқинида ҳарбий кучлари ва объектларининг жойлаштирилиши, Россия учун хавфсизликнинг қизил чизиғи ҳисобланади. 2008 йилда Грузия билан урушда Москва бу қизил чизиқни сақлаб қолиш учун ҳатто урушга киришга ҳам тайёр эканлигини кўрсатди.

Украина бўҳрони кучайиб бормоқда

 

Ҳозир Украинада ҳам худди шундай вазият. Сўнгги ойларда Москва Украина ва НАТОни Украина аъзолигидан воз кечишга бир неча бор чақирди; Бу талаб Вашингтон ва НАТО Бош котибининг бир неча бор қаршиликларига учради. Украинанинг НАТОга аъзо бўлишининг асосий мотиватори ва тарафдори АҚШдир. Бироқ, бу ҳарбий коалиция ичида назарий жиҳатдан ҳамжиҳатлик йўқ. Қўшма Штатлар ўзининг буюк мақсадлари йўлида Россияни жиловлаш ва уни имкон қадар чеклаш йўлида НАТОни шарқда кенгайтириб, Россиянинг қўшнилари Украина ва Грузия НАТОга қўшилишини истамоқда. Аммо, бу борада НАТОнинг асосий Европа аъзолари, хусусан Германия ижобий фикрга эга эмас.

Германия канслери Олаф Шултс Россия президенти Владимир Путин билан сўнгги учрашувидан сўнг шундай деди: Украинанинг НАТОга аъзолиги ҳозирда бу ҳарбий коалициянинг кун тартибида эмас.

Шу билан бирга, Мюнхен Хавфсизлик конференциясида Шултснинг таъкидлашича, Россия Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши мумкин бўлган муаммони уруш учун асосга айлантирган, бу парадокс, чунки Украинанинг аъзолиги НАТО кун тартибида эмас.

Украина НАТОга аъзо бўлиш ва ҳарбий ташкилот билан ҳарбий интеграцияни давом эттиргани учун Россия билан уруш ёқасида турибди. Бошқача қилиб айтганда, Киев миллий хавфсизлигини сақлаб қолиш учун Россия билан бўлиши мумкин бўлган уруш туфайли ўз хавфсизлигини хавф остига қўйган масала устида туриб олди. Украина президентининг сўзларига кўра, Ғарбнинг Украина НАТОга аъзо бўлиши борасидаги позицияси тубдан сўроқ остида.

Ёрлиқ