Зеленский Украинанинг НАТОга кириши мумкин эмаслигини тан олди
(last modified Wed, 16 Mar 2022 11:45:17 GMT )
март 16, 2022 16:45 Asia/Tashkent
  • Зеленский Украинанинг НАТОга кириши мумкин эмаслигини тан олди
    Зеленский Украинанинг НАТОга кириши мумкин эмаслигини тан олди

Украина президенти Владимир Зелинский сешанба куни украиналик ва россиялик музокараларнинг тўртинчи раунди давом этар экан, ўз нутқида шундай деди: Биз Украина Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) қўшила олмаслигини қабул қилишимиз керак.

Буюк Британия бошчилигидаги ҳарбий коалиция “Қўшма экспедиция кучлари” аъзолари раҳбарлари билан учрашув чоғида Украина президенти ўз мамлакатининг НАТОга қўшилишидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди: Эшиклар очиқлигини йиллар давомида эшитдик, лекин айни пайтда унга (НАТО) қўшила олмаслигимизни эшитдик. Бу ҳақиқат ва тан олиниши керак.

Зеленскийнинг Украинанинг НАТОга қўшилиши мумкин эмаслигини кеч тан олиши Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётидан 20 кундан кўпроқ вақт ўтгач содир бўлди. Мамлакат ҳалокатли уруш олиб бормоқда ва катта инсоний зарар кўрди ва инфратузилма вайрон бўлди. Украинанинг ҳатто конституциясида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган НАТОга қўшилиш истаги Россиянинг ҳарбий зарба беришга тайёрланишининг асосий сабабларидан бири бўлди.

2008 йилда Бухарест саммитида НАТО етакчилари НАТОнинг шарққа кенгайиш сиёсатига мувофиқ Россиядан ташқаридаги икки давлат Украина ва Грузияга қўшилиш қарорини эълон қилди. Ўшандан бери бу масала, хусусан, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши Россия ва НАТО ўртасидаги энг зиддиятли ва кескин масалалардан бирига айланди.

Украина Виктор Юшченко президентлиги даврида НАТОга аъзоликни астойдил қўллаб-қувватлаган бўлса-да, руспараст президент Виктор Януковичнинг ҳокимиятда келиши билан Украинанинг НОТО га азълик масаласи тўхтатилди. 2014-йилдаги воқеалар ва Януковичнинг ҳокимиятдан ағдарилиши ҳамда Украинада ғарбпараст давлатнинг қайта вужудга келиши, унинг НАТОга аъзолиги масаласи кун тартибига қўйилди ва ҳатто Киевнинг Ғарб институтларига қўшилиш қатъиятини акс эттирувчи Украина конституциясига тузатиш сифатида қабул қилинди.  Украина етакчиларининг фикрича, бу Украинанинг Ғарб блокига интеграциялашуви йўлидаги муҳим қадам, шунингдек, ташқи таҳдидларга, айниқса, Россиядан келаётган хавфсизлик даҳдидининг асосий кафолати бўлади.

Бироқ, Украина раҳбарлари, Россиянинг хавфсизлик ва ҳарбий ҳужжатларга кўра, хорижий давлатларнинг, шу жумладан Украинанинг НАТОга аъзолиги ва унинг кучлари ва ҳарбий объектларини Россиянинг ғарбий чегараси яқинида жойлаштириш, Россиянинг миллий хавфсизлиги қизил чизиғ бўлган муҳим масалани  атайлаб эътибордан четда қолдирди. Сўнгги ойларда Москва Украина ва Қўшма Штатларни хавфсизлик таклифлари кўринишида НАТО аъзолигидан воз кечишга бир неча бор чақирган. Бу талаб Вашингтон ва НАТОнинг бир неча бор қаршиликларига учради. Америка Украинанинг Қўшма Штатларга аъзо бўлишининг асосий тарафдори ва ҳомийси бўлган. Бироқ, бу ҳарбий коалиция ичида консенсус йўқ. Қўшма Штатлар Россияни чеклаб қўйишдек ўзининг буюк мақсадига интилиб, НАТОнинг шарққа янада кенгайишини ва Россиянинг қўшнилари, хусусан, Украинани алянсга қўшилишини истайди, аммо НАТОнинг асосий Европа аъзолари, хусусан, Германия ва Франция  бу борада ижобий нуқтаи назарга эга эмас.  Европа Иттифоқининг ҳам энг муҳим аъзоси бўлган бу икки муҳим Европа аъзо давлати Россиянинг бу масалага кескин муносабат билдиришидан қўрқишди. Энди Европанинг хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни қаттиқ ларзага солган Россиянинг Украинага бостириб кириши билан бу қўрқув амалга ошди. Шу билан бирга, Украинани энди бу ўйинда асосий мағлуб деб ҳисоблаш мумкин.

  Америкалик журналист ва таҳлилчи Майкл Хершнинг фикрича: "Путиннинг Украинага бостириб кириши тез орада тугайдими ёки йўқми, аниқ нарса шуки, Россия президентининг АҚШ ва бошқа Европа давлатларига нисбатан нафрат ва пессимизми давом этиши, унинг фикрича, унга қўшилмаган уруш оловини ёқишдан бошқа чора қолдиришмаган"

 

 

Украинадаги сўнгги воқеалар /48/

 

 

 

Ёрлиқ