20-март - Эрон нефт саноатини миллийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун
(last modified Sat, 19 Mar 2022 18:15:29 GMT )
март 19, 2022 23:15 Asia/Tashkent
  • 20-март - Эрон нефт саноатини миллийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун.
    20-март - Эрон нефт саноатини миллийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун.

20-март ҳижрий 1951-йилда Эрон нефт саноатини миллийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинган куннинг кун ҳисобланади.

1951-йил 20-мартда Эрон нефт саноатини миллийлаштириш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши Эрон халқининг сиёсий, иқтисодий ва шу тупроқ ва минтақа миллий бойлигини хорижликлардан қутқариш йўлидаги курашида бурилиш нуқтаси бўлди.

Эрон Ғарбий Осиёда АҚШ, Венесуела ва собиқ Совет Иттифоқидан кейин энг йирик хом нефт ишлаб чиқарувчиси бўлган бир пайтда; Бу дунёда тўртинчи обрўли хом нефт ишлаб чиқарувчи эди ва Британия жанубий Эрон нефтига эгалик қиларди. Бундан ташқари, Эроннинг нефт захираларига Россия ва АҚШнинг ҳам кўз олайтирарди ва аслида мустамлакачилар Эрон нефти учун рақобатлашарди. Ўша пайтда Эроннинг умумий хом нефт ишлаб чиқариши йилига 32 миллион тоннани ташкил этарди; Ғарбий Осиёдаги умумий хом нефт ишлаб чиқаришнинг учдан биридан кўпроғига тенг бўлиб, йилига 90 миллион тоннани ташкил этган.

Эроннинг ўша пайтдаги Бош вазири Муҳаммад Мусаддиқ ҳукумати 1951-йил апрел ойида “Нефт саноатини миллийлаштириш тўғрисида”ги қонунни амалга оширишни энг муҳим вазифа қилиб қўйганида, Эронга қарши фитна кучайди. 1953-йил августида Моссадиқ ҳукуматига қарши АҚШ-Британия давлат тўнтариши бу фитнанинг бир қисми эди.

Ушбу тўнтаришдан кейин; Нефт компаниялари, шу жумладан БП, Шелл ва Калифорния ва Техас нефт компаниялари Эрон нефт захираларини эгаллаб, Эрон нефтини талон-тарож қилиш майдонига чиқдилар. Шундай қилиб бу саноат миллийлаштирилса ҳам нефтнинг ҳукмронлиги сақланиб қолди.

Аммо 1979-йилда Эрон Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг барча хорижий шартномалар, жумладан, ҳижрий 1974 йил шартномаси  (Консорциум кенгайтмаси) бекор қилинди. 1979 йил март ойининг 9 март кунидан, консорциум нефтни қидириш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш имтиёзларидан маҳрум бўлиб,  бу ваколатлар Эрон миллий нефт компаниясига берилди.

Кейинчалик, консорсиумдаги компаниялар Гаага арбитраж судига (ПCА) даъво аризаси беришди. 7 йиллик ҳуқуқий текширувлардан сўнг, ниҳоят, 1990 йил 18 декабрда суд қарори билан консорциум иши қонуний равишда ёпилган деб эълон қилинди. Натижада Эрон нефт саноатини миллийлаштириш нуфузи ва шон-шуҳрати мамлакатга қайтди ва шундан бери бу саноат кўплаб тараққиёт ва ютуқларга гувоҳ бўлди.

Хом нефт сотишдан узоқлашиш;

Инқилоб ғалабасидан сўнг, айниқса, охирги ўн йилликда Ислом инқилоби муаззам раҳбари томонидан қаршилик иқтисодиётини шакллантириш зарурати ташаббуси туфайли, ривожланиш режаларида хом нефт сотишдан узоқлашиш сиёсати устувор бўлди. Ислом инқилоби ғалабасига қадар мамлакатда хом нефт ишлаб чиқариш қувватининг атиги 22 фоизини қайта ишлаш мумкин бўлган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич қарийб 45 фоизга етди. Бу ислом инқилобидан кейин хом нефт савдоси камайганидан далолат беради.

Нефт саноати ускуналарини маҳаллийлаштириш;

Ускуналарни маҳаллийлаштириш ҳар доим нефт саноатини ташвишга солиб келган ва Эрон Ислом инқилобидан кейин 43 йил ўтгач, бу саноат нефт, газ ва нефт-кимё саноати учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришда ўзини ўзи таъминлаш даражаси 85 фоизга етди.

Душманларнинг Эрон нефт саноатига санкция киритишдан мақсади Эрон иқтисодига зарар етказиш учун нефт экспортини тўхтатиш ва зарур асбоб-ускуналар ва товарлар импортига тўсқинлик қилиб, саноатни заифлаштириш ва мамлакат ишлаб чиқариш қувватини камайтириш эди. Шу тариқа махсус қисмлар ва жиҳозлар етказиб беришга катта боғлиқ бўлган нефт ишлаб чиқариш хавф остида қолди. Бу даврда эронлик мутахассисларнинг ғайрати, қобилияти ва даҳоси ёрдамида нефт саноати учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва товарларни ишлаб чиқариш масаласи ишлаб чиқариш корхоналари ва билимга асосланган мақсадларнинг энг юқори поғонасида турди.

Уларнинг саъй-ҳаракати билан бугунги кунга қадар ушбу товар ва жиҳозларнинг қарийб 85 фоизи мамлакатда ишлаб чиқарилган бўлса, қолган қисми қурилмоқда.

Инқилоб ғалабасидан кейин 65 та нефт ва газ конларининг очилиши;

65 та нефт ва газ конларининг очилиши, қазиб олинадиган нефт ва конденсат заҳираларининг 160 миллиард баррелга, қазиб олинадиган газнинг 33 триллион куб метрга, газ қазиб олишнинг 8 баробарга кўпайиши Эрон нефт саноатининг қидирув ва қазиб олиш соҳасидаги ютуқларидан бўлиб, ислом инқилоби ғалабасидан кейин эришилди.

Азадеган ва Ядаваран улкан нефт конларининг очилиши билан бир қаторда дунёдаги энг йирик газ ресурсларидан бири бўлган Жанубий Парс газ конининг очилиши Ислом инқилобининг ғалабасидан кейинги йилларда геологик қидирув ишларининг энг муҳим ютуқларидан биридир.

Бензин ишлаб чиқаришда ўзини ўзи таъминлаш;

Бензин, эҳтимол, дунёдаги энг муҳим ёқилғи. Шунинг учун уни таъминлаш ҳар қандай давлат учун алоҳида аҳамиятга эга. 1979 йилда Эроннинг бензин ишлаб чиқариш қуввати кунига тахминан 14,5 миллион литрни ташкил этган бўлса, 2020 йилда саккиз баравардан ортиқ ўсиш билан кунига 120 миллион литрга етди. Бу қувватга таянган Эрон нафақат бензинни импорт қилиш заруратидан халос бўлди, балки ушбу маҳсулот экспортчиси ҳам бўлиши мумкин.

Табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш;

Эронда узоқ муддатли табиий газ ишлаб чиқаришни баҳолаш шуни кўрсатадики, 1979 йилда ўртача кунлик газ қазиб олиш кунига тахминан 110 миллион кубометрни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2018 йилда саккиз баравар ўсиш билан 844,9 миллион куб метргача ошган.

Эронда табиий газ ишлаб чиқариш ҳам 2004 йилга нисбатан ҳар йили ўртача 5,8 фоизга ошди. Бу ўсишнинг сабабини Жанубий Парс, Ҳома, Шанол ва Варави конлари, Танг-э Бижарнинг турли босқичларини якунлаш ва ишга тушириш, Тобнок конининг самарадорлигини ошириш ва хом нефт билан бирга газ ишлаб чиқаришни оширишда топиш мумкин.

Газ қазиб олиш ҳажмининг ортиши Ислом инқилоби ғалабасидан кейинги йилларда мамлакат газ конлари кенг ривожланганидан далолат беради. Табиий газнинг жаҳон энергия таъминотидаги аҳамияти ортиб бориши билан кўпроқ табиий газ ишлаб чиқариш Эроннинг хорижий дипломатиясида стратегик устунлик яратишига шубҳа йўқ.

Иқтисодий санкцияларнинг давом этишига қарамай, Эрон нефт ишлаб чиқариш бўйича рекорд ўрнатди;

Эроннинг 2022-йилнинг биринчи ойида нефт ишлаб чиқариши, иқтисодий санкциялар давом этишига қарамай, 21 минг баррелга ошиб, кунига 2,5 миллион баррелдан ошди, бу охирги уч йилдаги энг юқори ишлаб чиқаришдир. Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) 2022 йилнинг биринчи ойи учун эълон қилинган маълумотларга кўра, Эрон январ ойида 2 миллион 503 минг баррел хом нефт ишлаб чиқарган, бу декабр ойига нисбатан 21 минг баррелга кўпдир. Эрон иқтисодига санкциялар қайтарилиши ва АҚШнинг ядровий битимдан бир томонлама чиқиб кетиши тўлиқ амалга оширилганидан сўнг сўнгги уч йил ичида бундай ишлаб чиқариш ҳажми мисли кўрилмаган.

Эрон нефт ва газ саноатининг 2026 йил истиқболи учун дастур;

Эроннинг нефт ва газ саноатининг 2026 йил истиқболи учун дастур 2003 йилда тасдиқланган ва эълон қилинган. Ҳужжатнинг йўналишларига кўра, Эрон 2026 йилда энергия алмашинуви (нефт ва газ) маркази бўлади ва бошқа мамлакатлар, айниқса ишлаб чиқариш, узатиш, хизмат кўрсатиш ва энергия истеъмоли соҳасидаги йирик энергия ўйинчилари билан самарали ва конструктив халқаро ҳамкорликда бўлади. 

 

 

АҚШнинг бир томонлама санкцияларига қарамай, Эрон ташқи савдосининг тез ўсиши