Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 13- 20 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси: Теҳрон ва Тошкент муносабатларида жуда аниқ истиқболлар мавжуд
- Абдулазиз Комилов: Украина атрофидаги вазиятдан хавотирдамиз ва куч ишлатишни тўхтатилишини истаймиз
- Анталияда Ўзбекистон ва Толибон ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар
- Ўзбекистон президенти Эрон президентини Наврўз байрами билан табриклади
- Ўзбекистон президенти Эрон президентини Наврўз байрами билан табриклади
***
Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг ортиб бораётганига тўхталиб, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги барча сиёсий, иқтисодий ва маданий даражаларда жуда аниқ келажак ва истиқболларни кўриш мумкинлигини айтди.
Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ҳамид Найирободий ўз сўзларида, Эрон ва Ўзбекистон барча даражаларда айниқса сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ўта аниқ ва ёрқин истиқболларга эгалар ва яқин келажак икки мамлакат президентларини учрашуви билан икки томонлама ҳамкорликларини кенйтиришига замин яратадиган турли соҳаларда ўнлаб ҳужжатлар имзоланиши ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янада ривожланиши кутилмоқда деб изоҳлади.
Ҳамид Найирободий шунингдек 2021-йилда икки томонлама ҳамкорликлар ҳажми ўтган йилига қараганда 73 фоизга ўсиб 431 миллион долларга баробар бўлди ва икки мамлакатнинг мақсади йилида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард еврога етказишдир деб аниқлик киритди.
" Охирги йилларда икки мамлакат ўртасидаги кенгайиб бораётган алоқаларни хусусиятларидан бири унинг хилма-хиллигидир деб аниқлик киритди, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси.
Эроннинг Тошкентдаги элчиси сўзларининг бошқа қисмида бугунги кунда яхши сиёсий, савдо, транспорт, халқаро ва минтақавий алоқалар билан бир қаторда, икки давлат ўртасидаги муносабатлар парламент, академик, маданият, санъат ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорлик даражасига кўтарилгани ва маданий, туризм, илмий-техникавий ҳамкорликлар тўғрисидаги ҳужжатларнингги имзоланиши ўзига хос янгиликдир деб эълон қилди.
**
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркиядаги форум вақтида Тошкент давлати Украина атрофидаги вазиятдан хавотирда ва куч ишлатишни тўхтатиб, барча муаммолар дипломатик йўл билан ҳал этилиши тарафдори деб айтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркиянинг Анталия шаҳридаги Дипломатик форум вақтида Украинадаги вазият бўйича муносабат билдирди.
«Биз жуда хавотирдамиз. Биз бу ҳақида кўп гапиришимиз мумкин. Аммо дунёдаги аксарият одамлар каби, биз ҳам куч ишлатиш тўхташини ва барча муаммолар сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилинишини хоҳлаймиз», деди у ANews канали мухбири саволига жавобан.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари форумда Афғонистон масаласидаги сессияда чиқиш қилган ва барқарор ривожланишга фақат ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлаган.
Абдулазиз Комиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви туфайли Осиё ва Европа мамлакатлари ўртасида кўприк барпо этишда муваффақият қозонган Туркиядан ўрнак олиб, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини бир-бирига яқинроқ боғлашга интилади. У Ўзбекистон ҳам ўз географик жойлашувидан келиб чиқиб, шу каби рол бажаришига ишонч билдирган деб хабар қилган Дарё сайти.
Комилов бугунги кунда Афғонистондаги асосий вазифа — гуманитар инқирозга йўл қўймаслик эканини таъкидлади.
***
Туркиянинг Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Толибон ТИВ раҳбарлари учрашиб мулоқт қилдилар.
Кеча Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амир Хон Муттақий Анталия дипломатик кенгашининг якуний йиғилиши доирасида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов билан учрашди.
Толибон ТИВ баёниясида, Амир Хон Муттақий бу учрашувда, минтақа мамлакатлари суръат билан ўзгараётган минтақанинг хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий вазиятида бир-бирига ишониб уруш ва сиёсий инқирзоздан чиқишлари керак деб изоҳлади.
Амир Хон Мутаққий ўз сўзларида халқаро ҳамжамият барқарор ва иқтисодий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлайдиган Афғонистонга эришиш учун иқтисодий нуқтаи назардан минтақа амлакатлари билан ҳамкорлик қилишлари керак деб изоҳлади.
Ўзбекистон ва Толибон ТИВ раҳбари учрашувида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва Афғонистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалари истиқболллари юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ташқи ишар вазири Абдулазиз Комилов ҳам Толибон муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари вазифасини бажарувсчиси билан суҳбатда Афғонистондаги хавфсизлик ва бирдамликни инобатга олган ҳолда, Марказий Осиё давлатлари учун бу давлат билан алоқаларни кенгайтиришда яхши имконият мавжудлигини таъкидлади.
***
Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентлик сайловида Сардор Бердимуҳамедовни қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон вице-премьер Сердар Бердимуҳамедов — амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли — мамлакатнинг янги сайланган президенти сифатида тан олинди.
Туркманистон Марказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотида, Сардор Бердимуҳаммедов 12- март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида 72,97 фоиз овозни касб этиб ғалаба қозонди деб эълон қилди.
Туркманистон Марказий сайлов комиссияси шунингдек сайловда 3,3 миллиондан ортиқ сайловчилар қатнашгани ва бу эса мамлакатда сайловда иштирок этиш ҳуқуқига фуқароларнинг 97,17 фоизи эканлигини маълум қилди.
***
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисийга йўллаган мактубида уни Наврўз байрами билан қутлади.
Шавкат Мирзиёев ушбу мурожаатида шунингдек: сизни ва барча Эрон Ислом республикаси халқини кириб келаётган Янги Шамсий йил ва баҳорнинг янгиланиши рамзи бўлган Наврўз байрами билан чин дилдан табриклайман деб таъкидлаган.
Ўзбекистон президенти шунингдек, хақларимзнинг қадимий қадриятлари, гўзал анаъаналари, азалий маросимларин ўзида мужассам этган ушбу улуғ байрам барча халқларни бираштирганг тинчлик-тотувлик,, ҳамжиҳатлик ва аҳил қўшничилик каби интизомни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмқода деб қўшимча қилди.
Ўзбекистон презиенти сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон ва Эроннинг саъй-ҳаракталари билан икки давлат раҳбарлари ва расмийлари даражасида ўзаро ҳурмат асосида икки томонлама музокаралар фаоллашганини, бу эса кўп қиррали, узоқ муддатли ва дўстона муносабабатларни жадал ривожланишига хизмат қилишини маълум қилди.
Эслатиб, ўтамиз Наврўз байрами эронликлар ва форсийзабон халқларнинг энг улуғ ва қадимий байрами бўлиб байрам турли мамлакат ва минтақаларда ҳам кенг нишонланади. Наврўз байрамида Эронда янги кийим-кечак кийиб, ширинликлар, ёнғоқлар харид қилиб ҳафсин дастурхонини тайёрлайдилар.
Шунингдек Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали мулоқотида бир-бирини Наврўз байрами муносабати билан табриклади.