Ҳиндистон-Марказий Осиё ўзаро савдосида Эроннинг Чобаҳор портининг ўрни
(last modified Tue, 05 Apr 2022 11:47:03 GMT )
апрел 05, 2022 16:47 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон-Марказий Осиё ўзаро савдосида Эроннинг Чобаҳор портининг ўрни
    Ҳиндистон-Марказий Осиё ўзаро савдосида Эроннинг Чобаҳор портининг ўрни

Турли мамлакатлардаги айрим шаҳарларнинг географик жойлашуви бу шаҳарларнинг роли ва аҳамиятини икки баравар оширади ва бу гуруҳларга стратегик мавқени беради.

Эроннинг турли шаҳарлари орасида Чобаҳор порти Уммон денгизи қирғоғида ва Форс кўрфазига яқин жойлашган бўлиб, алоҳида мавқега эга. Шунинг учун минтақадаги кўплаб давлатлар бу порт шаҳарни минтақадаги муҳим ва нозик шаҳар деб аташади. Дарҳақиқат, Чобаҳор порти Эроннинг жануби-шарқида жойлашган бўлиб, стратегик жойлашуви ҳамда денгизга чиқа олмайдиган Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатларга халқаро иссиқ ва очиқ сувларга энг яқин чиқиши туфайли катта аҳамиятга эга ва бу мамлакатлар, шунингдек, Ҳиндистон учун жуда фойдали порт ҳисобланади. Чобаҳор портининг аҳамияти ҳақида субконтинет масалалари бўйича таниқли эксперт Пир Муҳаммад Моллазеҳи  Базаар Нетwорк нашрига берган интервюсида шундай деди:

“Ҳиндистон минтақада кучли минтақавий ҳамкорга муҳтож, Эрон Ислом Жумҳурияти эса Ҳиндистон етакчиларининг афзал кўрган ҳамкоридир”.

Ушбу мутахассис яна шундай шундай деди:

"Ҳиндистон раҳбарлари минтақанинг алоқа йўналишлари ҳақида узоқ муддатли фикрга эга. Шу сабабдан Янги Деҳли Чобаҳор портини ушбу стратегик порт орқали Афғонистон ва Марказий Осиёнинг барча экспорт ва импортлари учун муҳим портга айлантиришга умид қилмоқда".

Дарҳақиқат, Эроннинг Чобаҳор порти Ҳиндистон ва Марказий Осиё ва Кавказ республикалари учун ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда иқтисодий фаровонлик учун яхши имкониятлар яратади. Чобаҳор портининг аҳамияти туфайли минтақадаги кўплаб сиёсатчилар портни ҳақиқий деб таърифлаган. Шу муносабат билан Ҳиндистон президенти Рам Кновинд Эроннинг Чобаҳор портини Ҳиндистоннинг Марказий Осиё билан савдо алоқалари чўққиси учун платформа сифатида таърифлади. Ҳиндистон президенти Ашхободга уч кунлик ташрифи ва Туркманистон ҳукумати вакиллари, жумладан, янги сайланган президент билан учрашув чоғида Ҳиндистоннинг Марказий Осиё давлатлари ва шу билан бирга, савдо алоқаларини яхшилаш ва оширишда Чабаҳор портининг аҳамиятини таъкидлади. Ҳиндистон президентининг Туркманистонга якшанба куни ниҳоясига етган уч кунлик ташрифи якунида томонлар тўртта ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу келишувларда томонлар “Шимол-Жануб” халқаро транспорт ва транзит коридори ҳамда Ашхобод халқаро транспорт ва транзит йўлагининг муҳимлигини таъкидладилар.

Ҳиндистон ва туркманистон президентлари

 

Минтақанинг ҳукмрон етакчилари ва сиёсатчилари Эроннинг Чобаҳор портининг мавқеи ва аҳамиятини таърифлашдан олдин, Теҳрон расмийлари зарур ривожланиш лойиҳалари ва инфратузилмасини амалга ошириш орқали ушбу стратегик портнинг роли ва мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамладилар. Дарҳақиқат, сўнгги йигирма йил ичида Эрон расмийлари сармоя киритиш орқали Чобаҳор порт шаҳрининг мавқеи ва стратегик ролини ошириб, ушбу портда зарурий товарлар алмашинуви учун замин яратдилар. Порт шаҳри ёки эркин зонанинг мавқеи ва аҳамияти асосан ушбу шаҳарларга кўп йиллар давомида киритилган сармояларга боғлиқ. Айни пайтда, Чобаҳор порти тўрта беш йиллик дастур давомида Эроннинг ушбу порт шаҳрига катта сармоя киритганидан ташқари, кўплаб хорижий сармояларни ҳам жалб қилган. Бу Теҳронга ушбу порт шаҳрининг ўсиши ва ривожланиши учун замин яратиш ва Ҳиндистон ва Марказий Осиё республикалари ва Кавказ ва аксинча, юкларни транзит қилиш учун зарур имкониятларни яратишга имкон берди.

Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги Чобаҳор портининг мавқеини умумий сарҳисоб қилишда шуни айтиш жоизки: Ўз йўлининг бошида товар ва хизматлар транзити учун қулай шароитга эга бўлган Чобаҳор порти келажакда янада мустаҳкам мавқега эга бўлиши шубҳасиз ва кўпроқ хизматлар минтақа ва дунё мамлакатларига тақдим этади.

 

 

Эроннинг Чобаҳор порти Ҳиндистоннинг Марказий Осиёга савдо платформаси бўлиши мумкин