Форс кўрфази; Қадимги цивилизация бешиги бўлмиш мовий кенглик
(last modified Sat, 30 Apr 2022 10:18:31 GMT )
апрел 30, 2022 15:18 Asia/Tashkent
  • Форс кўрфази; Қадимги цивилизация бешиги бўлмиш мовий кенглик

Бугун, 2022-йилнинг 30-апрел, милодий 1622-йилда португал мустамлакачиларининг Эроннинг жанубий сувларидан қувғин қилинганлигининг йиллиги, бу Форс кўрфазининг миллий куни деб номланади.

Форс кўрфази - Уммон денгизи бўйлаб, Эрон ва Арабистон ярим ороли ўртасидаги 237 000 квадрат километрдан ортиқ сув майдони. Бу кўрфаз муҳим денгиз йўли бўлиб, нефт ва газ ресурслари туфайли халқаро даражада муҳим ва стратегик минтақа ҳисобланган Мексика кўрфази ва Гудзон кўрфазидан кейин дунёдаги учинчи йирик кўрфаз ҳисобланади.

Бу кўрфазнинг тарихий номи, турли тилларда Форс кўрфази ёки Форс денгизи иборасининг таржимаси бўлган. Бироқ Форс кўрфази бўйидаги баъзи араб давлатлари сўнгги йилларда Ғарб мустамлакачилиги уларни қўзғатиши туфайли, Форс кўрфазининг номини бузиб кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Бироқ, Форс кўрфази энг қадимги манбалардан сақланиб қолган асосий номдир. Табарий, Масъудий, Яъқубий каби ислом географ ва тарихчилари ўзларининг сақланиб қолган қўлёзмаларида бир овоздан Форс кўрфазининг барча қисмлари исломгача бўлган даврда Эронга тегишли эканлигини таъкидлаганлар. Қадимги юнонлар бу кўрфазни маъноси Форс кўрфази бўлган "Персиcус Синус" деб ҳам аташган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятининг 1999-йил 14-майдаги йўриқномасига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти ва Арабистон ярим ороли ўртасидаги сув йўлининг номи “Форс кўрфази” бўлиб, БМТ ҳужжатлари ва нашрларида ушбу номдан фойдаланиш зарур. 

Эрон Ислом Жумҳурияти Маданий инқилоб олий кенгаши Эрон халқининг маданий ва тарихий ўзликни тиклаш мақсадида португалларнинг Ҳурмуз бўғозидан қувилган куни – 30 апрелни Форс кўрфазининг миллий куни деб атади. 

Форс кўрфази эса ўзининг географик ва сивилизациявий қадриятлари туфайли доимо мустамлакачи ва босқинчи давлатлар ўртасидаги рақобат ва тўқнашувлар майдони бўлиб келган. Форс кўрфазида чет элликларнинг мавжудлиги даврларидан бири бу сув йўли ва Ҳурмуз бўғози устидан португалларнинг 150 йиллик ҳукмронлиги бўлиб, у 1621 йил 30 апрелда тугади.

Милодий 1506 йилда (ҳижрий 885 йил) португаллар машҳур португал денгизчиси капитан Албукерке бошчилигида Форс кўрфазига қадам қўйди. Албукерке ҳар қандай давлат Малага, Аден ва Ҳормузнинг учта нуқтасини эгаллаб, жаҳон савдосини бошқариши мумкинлигига ишонган. Бу фикр португалларнинг бир муддатдан сўнг Қешм, Ҳормоз ва Гамброн (ҳозирги Бандар Аббос) оролларини эгаллашига сабаб бўлди. Британия мустамлакачилари ҳам Форс кўрфази тарихининг бир босқичида; Улар бу ҳудуд учун кўз тиккан эдилар, лекин охир-оқибат улар ҳудудни тарк этишга мажбур бўлишди. Инглизлар Эрон жанубидаги Бушеҳрга тўрт марта ҳужум қилиб, ҳар сафар уламолар мудофаа ҳукмини ўтказдилар, Раис Али Делварий, Аҳмадхон Тангестоний каби саркардалар достон яратиб, эски мустамлакачиликни енгдилар.

Форс кўрфази ва Ғарбий Осиё бўйича ёзувчи ва тадқиқотчи, Форс кўрфази тадқиқотлари маркази асосчилари ва фаолларидан бири Муҳаммад Ажам Форс кўрфази минтақасининг аҳамияти ва бу сув йўлининг турли соҳаларга таъсири ҳақида шундай ёзади: "Форс кўрфазининг сезгирлиги дунёдаги иқтисодий, сиёсий, савдо ва алоқа ўлчовлари нуқтаи назаридан жуда муҳим; араб тилида мавжуд бўлган ҳужжатларда "Форс кўрфази" сўзи ҳам тилга олинган."

Кўриниб турибдики, Форс кўрфази ўзининг алоҳида мавқеига кўра уч қитъа ўртасидаги энг йирик алоқа маркази ҳисобланиши, бой ресурсларнинг мавжудлиги ва дунёнинг йирик сув минтақалари билан боғлиқлиги бу минтақани дунёдаги энг муҳим стратегик минтақалардан бирига айлантирган.  Бу сув йўли Эрон учун ички ва минтақавий майдонларда ҳам жуда муҳим; Шунга кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги қўшничилик сиёсатига урғу бериб, ушбу сув ҳудуди минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолати ҳамда халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик тимсоли бўлишига ва бошқалар Форс кўрфази атрофидаги мамлакатлар қўлида тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилишини ҳурмат қилишига умид билдирди.

 

 

Эрон жанубида Форс кўрфазининг миллий куни нишонланди

 

 

 

Ёрлиқ