Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбарининг Тожикистонга ташрифига таҳлилий назар
(last modified Tue, 17 May 2022 09:54:33 GMT )
май 17, 2022 14:54 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбарининг Тожикистонга ташрифига таҳлилий назар
    Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбарининг Тожикистонга ташрифига таҳлилий назар

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари ва Тожикистон Мудофаа вазири икки давлат ўртасида терроризмга қарши курашиш, чегара хавфсизлигини ўрнатиш, шунингдек, қўшма машғулотлар ўтказиш ва ҳарбий техникани ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Душанба куни Тожикистонга ташрифи чоғида Эрон Ислом Жумҳурияти Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-маёр Муҳаммад Боқирий Тожикистон мудофаа вазири Ширали Мирзо билан учрашиб, Марказий Осиёда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва терроризмга қарши курашиш йўлларини муҳокама қилди ва Афғонистонга қаратилган минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Тожикистон мудофаа вазири Эрон Қуролли кучларининг терроризм, уюшган жиноятчилик ва наркотик моддаларга қарши курашда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бўйича режаларини олқишлади.

Эрон ва Тожикистон расмийлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалалар юзасидан доимий алоқада бўлиб, иқтисодий шартномалар ва меморандумлардан ташқари, ҳозиргача иккита хавфсизлик битимини имзолаган. Икки давлатнинг терроризмга қарши курашдаги ҳамкорлигига урғу берилган 2014-йилги хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, икки давлат ўртасида 2010-йилда имзоланган маҳкумлар ва жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги шартнома.

Ҳозирги вақтда Марказий Осиё террорчилик фаолияти билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келишда давом этмоқда; Эрон ва Тожикистон, шунингдек, гиёҳванд моддалар савдоси, терроризм ва экстремизм каби умумий хавфсизлик таҳдидларига эга. Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий 2 май куни Тожикистон президенти Имом Али Раҳмон билан телефон орқали мулоқотда икки давлат ўртасида хавфсизликни мувофиқлаштиришни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади: Эрон минтақадаги, хусусан, Афғонистондаги хавфсизлик вазиятидан хавотирда.

ИШИД ва Афғонистондаги бошқа террорчилик ҳаракатлари туфайли минтақадаги беқарор хавфсизлик вазияти АҚШнинг бу давлатда масъулияциз сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, ИШИД террорчиларининг Ироқ ва Суриядан Афғонистонга ўтказилиши ортидан жиддий эътиборни талаб қилади; Афғонистоннинг Тожикистон билан шимолий чегараси тартибсизликларнинг тарқалиши минтақани беқарорлаштириши мумкин бўлган ҳудудлардан биридир; Шунга кўра, Тожикистон ва Эроннинг яқинлашувини кучайтириш Афғонистондаги вазиятни яхшилаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Эрон Ислом Жумҳурияти назарида, терроризмнинг трансчегаравий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, глобал ва минтақавий ҳамкорлик, айниқса қўшни давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга ва бунга тегишли икки томонлама ёки кўп томонлама келишувлар ёки Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар орқали эришиш мумкин. Шунга кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Эрон ва Тожикистон қуролли кучлари чегараларда хавфсизликни ўрнатишдан ташқари ўзаро ҳамкорлик қилиши ва фикр алмашиши зарурлигини таъкидлади: Минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, терроризмга қарши курашда кадрлар алмашинуви ва ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш икки давлат қуролли кучлари учун устувор йўналиш бўлиши керак.

Шубҳасиз, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тожикистондаги ташқи сиёсати сиёсий, иқтисодий, маданий ва хавфсизлик соҳаларида яқинлашув омилларига асосланган бўлиб, икки давлат ўртасида шу пайтгача тузилган ҳамкорлик шартномалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга жиддий ирода борлигини кўрсатмоқда. 

Тожикистон Республикасининг Эрондаги элчиси Низомуддин Зоҳидий шундай деди: Эроннинг Тожикистон Республикаси мустақиллигини тан олиши ва Душанбеда бошқа давлатлардан олдин элчихона очишда пешқадамлик қилгани оддий тасодиф эмас эди.Тўғрироғи, бу тарихий зарурат ва тил, адабиёт, тарих ва маданият муштараклигига асосланган икки давлатнинг миллий манфаатларини таъминлаш талаби эди.

 

 

Тожикистонда террорчилик фаолиятида айбланган ўнлаб киши қўлга олинди