Теҳрон БМТнинг Эронга қарши инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботини кескин танқид қилмоқда
Эрон Ислом Жумҳурияти Инсон ҳуқуқлари штаб-квартираси БМТ Бош котиби томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 50-сессиясига тақдим этилган Эрон Ислом Жумҳуриятининг инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги ҳисоботига жавобан баёнот берди.
Баёнотда Эроннинг 40 дан ортиқ саҳифасининг ҳисобот лойиҳасига берган жавобига ишора қилинган: Бу борада халқаро эксперт механизми мавжуд бўлса-да, инсон ҳуқуқлари бўйича мамлакат бош котибига ҳисобот бериш вазифасини бериш ўзини оқламайди ва кераксиз ва нопрофессионал қадамдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Эрондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги даъволарни тилга олиб, турли мавзулар ва бу ишларда инсон ҳуқуқлари поймол қилингани ҳақидаги даъволарни кўтарган ҳисоботида Эронда инсон ҳуқуқлари қонунларининг татбиқ этилишини танқид қилди. Шунингдек, у Эрон Ислом Жумҳуриятини ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачилари билан ҳамкорлик қилишга чақирди.
Эроннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича штаб-квартираси "Бош котиб томонидан инсон ҳуқуқларини сиёсийлаштириш"ни танқид қилди ва нега Бош котибнинг ҳисоботида хорижда ҳибсга олинган эронликлар ҳақида сўз юритилмагани ҳақида сўради ва эслатди: Бош котиб томонидан инсон ҳуқуқларини сиёсийлаштириш қонун ва адолатнинг энг аниқ ва асосий тамойиллари, жумладан, “шахсларнинг қонун олдида тенглиги принсипи” ва “камситмаслик принсипи”ни бузади." Баёнотда Ғарб давлатлари, жумладан Швецияда сохта айбловлар билан суд қилинаётган эронликларга ишора қилинган, БМТ Бош котибининг ҳисоботида эса улар ҳақида умуман эслатилмаган.
Эрон расмийлари Эронга қарши инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботлар уйдирма ва ҳужжациз далилларга асосланганлигини бир неча бор таъкидлаган. Ғарб давлатлари, хусусан, дунёдаги энг йирик инсон ҳуқуқлари поймолчиларидан бири бўлган Қўшма Штатлар бундай нотўғри хабарлар тарафдори бўлиб келган. Шу муносабат билан, АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Роберт Мали БМТ экспертлари, хусусан, Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича маърузачисининг фаолияти ҳақида твит қилди. АҚШ ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари, шахс ва ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳуқуқлари ҳақидаги шиорларига қарамай, мамлакатда тубжой халқлар ва озчиликларга нисбатан зўравонлик, ғайриинсоний ва камситиш каби инсон ҳуқуқларининг аниқ бузилиши кузатилмоқда, қочқинларга нисбатан муносабат, жумладан, болаларни ота-онасидан ажратиш, АҚШ полициясининг қора рангли одамларга нисбатан зўравонлиги, маҳбус мақоми, шахсий ҳаётга тажовуз қилиш ва бошқа кўп масалалар Вашингтоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёлғон даъволарини кўрсатади.
Бу борада эътиборга молик бўлган яна бир масала – БМТ Бош котибининг Эрондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги ҳисоботи ёки бошқа ҳисоботларида нима учун Эроннинг бу борадаги муҳим ютуқлари ҳақида сўз юритилмагани ёки улар тўлиқ ва оғишган таҳлиллар ва нохолис талқинлар билан тақдим этилганлигидир. Бироқ Эрондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни Саудия Арабистони каби бу соҳада қора рекордга эга бўлган минтақадаги Ғарб иттифоқчилари билан ҳеч қандай тарзда солиштириб бўлмайди. Аммо БМТ ҳам, Саудия режимининг ғарбий ҳамкорлари ҳам бу борада сўз юритмайдилар. Улар ўз иттифоқчилари бўлган мамлакатлардаги инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига эътибор қаратмай, фақат Эрон каби Ғарб ҳукмронлигига қарши бўлган давлатларни улар ташвиқот воситаси ва босим манбаи сифатида фойдаланиб, ундан Теҳронга қарши сиёсий босим сифатида фойдаланадилар. Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқлари АҚШ, Канада ва Европанинг бир қанча давлатлари каби баъзи Ғарб давлатлари учун сиёсий қуролга айланган бўлса-да, ҳар куни бу мамлакатларда инсон ҳуқуқлари бузилишининг кўплаб мисолларини кўриб турибмиз.
Эроннинг Иорданиядаги собиқ элчиси Нусратуллоҳ Тожик шундай дейди: Ғарбликлар бугунги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси ва БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши каби халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан фойдаланадилар, ўз мамлакатларида эса фуқаролар ва хорижликларга энг ёмони қилинади, лекин бу ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар уларга муносабат билдирмайди.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, Эрон Ислом Жумҳурияти ҳамиша халқаро инсон ҳуқуқлари механизмлари билан ўзаро алоқада ва ҳамкорлик қилиб келган. Шу муносабат билан Эроннинг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция каби инсон ҳуқуқлари бўйича турли халқаро шартнома ва конвенцияларга аъзолигини қайд этишимиз мумкин. Эроннинг ушбу шартнома ва конвенсиялар бўйича ўтган йилги ҳисоботлари Теҳроннинг халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари билан ҳамкорлигидан далолат беради.