Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 19-26 июнь май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Душанбедан Тошкентга 30 йил ичида биринчи йўловчи поезди етиб келди
- Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси стратегик шериклигини чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади
- Ўзбекистон ва Британия расмийлари учрашувида Афғонистон мавзуси муҳокама қилинди
- ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг иккинчи йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтади
- Мирзиёев БРИКС онлайн саммитида: халқаро кескинлик кучайиб бор
***
21 июнь куни “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалига 30 йил ичида биринчи марта Душанбе шаҳридан йўловчи поезди етиб келди
“Душанбе-Тошкент” йўналишидаги поезд кеча кечқурун йўлга чиқди. Поезднинг Душанбедан жўнаб кетишининг тантанали маросимида Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ҳам иштирок этди.
Биринчи рейс билан транспорт бошқармалари вакиллари, Тожикистон темир йўл саноатининг таниқли ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистонга етиб келди.
Поездни тантанали кутиб олиш маросимида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ҳам иштирок этди деб хабар қилди Спутник сайти.
Маросимда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов сўзга чиқиб, темир йўлда йўловчи ташишнинг қайта тикланиши халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашини айтди.
Халқаро йўловчи поезди Душанбе—Қудуқли—Сариосиё—Қумқўрғон—Дарбанд—Деҳқонобод—Қарши—Самарқанд—Жиззах—Гулистон—Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига бир марта ҳаракатни амалга оширади. Душанбедан Тошкентгача бўлган масофа 916 километрни ташкил қилади. Йўловчилар 21 соат ичида ўз манзилларига етиб олишлари мумкин. Таркибни Тожикистон темир йўлчилари назорат қилиб боради.
Поезд Душанбедан ҳафтанинг ҳар душанба куни жўнаб кетади ва Тошкентга сешанба куни соат 13:43 да етиб келади. Шунингдек, сешанба куни Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 16:15 да жўнаб, чоршанба куни Душанбега етиб боради.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотларига кўра, икки давлат ўртасидаги йўловчи темир йўл ҳаракати 1990 йиллар бошида Тожикистондаги фуқаролар уруши туфайли тўхтаб қолган.
****
Тошкентдаги Кўксаройда ўтган Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ўртасидаги самарали музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва президент Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси билан Озарбойжон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзолади.давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди. Ҳудудлараро ҳамкорлик, саноат, халқаро автомобиль қатнови, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаларидаги ҳамкорлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури шулар жумласидан.
Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги ҳамкорликнинг қатор истиқболли йўналишларида амалий шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев кеча Тошкентга келди
***
Ўзбекистон ва Британия расмийлари Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамлар жўнатиш ва трансмиллий таҳдидга қарши кураш бўйича келишувга эришдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Фурқат Сиддиқов ва Британия ТИВ раҳбарини Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича Тошкентдаги директори Мартин Ҳаррис учрашувида икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик қандай йўлга қўйилиши ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳаррис ҳам Ўзбекистон миллий иқтисодиётини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни жумладан " иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун самарали бошқарув" дастури орқали бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Британия расмийлари шунингдек сиёсий, иқтисодий, савдо-сотиқ, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликларни мустаҳкамлаш борасидаги салмоқли салоҳиятидан фойдааланишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
***
Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга раислиги доирасида 24 июнь куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтишини Ўзбекистон ТИВ хабар берган.
ШҲТга аъзо давлталар энергетика вазирларининг йиғилишда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Хитой, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон энергетика вазирликлари раҳбарлари ташкилот учун стратегик муҳим бўлган энергетика йўналишдаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар.
“Йиғилиш якунида ШҲТнинг энергетика йўналишида концептуал ҳужжатлари тасдиқланиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
ШҲТга аъзо давлатларнинг Энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги концепсиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган ШҲТга аъзо давлатларнинг Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлиги дастури лойиҳаси шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари Ўзбекистон энергетика форумида ҳам иштирок этадилар.
***
Ўзбекистон президенти БРИКС гуруҳига аъзо давлатларнинг онлайн саммитилда, сўзлаган нутқида халқаро кескинлик кучайиб бораётгани, тизимли иқтисодий инқироз белгилари кўринаётганини айтди.
Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпингнинг таклифига биноан 24 июн куни БРИКС+ форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди.
Хитой томони раислигида ўтган онлайн форумда дунёнинг 18 мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.
Саммитнинг асосий мавзуси – глобал шерикликни ривожлантириш ва Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини биргаликда илгари суриш масалалари бўлди.
Хавфсизлик ва барқарорлик борасидаги кўп томонлама ҳамкорлик, савдо ва инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар ва инновациялар, рақамлаштириш, транспорт ва логистика, экология, гуманитар соҳаларда амалий шерикликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди деб Кун сайти хабар қилган.
Ўзбекистон президенти транспорт-коммуникациялар соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш ҳамда “Шимол – Жануб” ва “Ғарб – Шарқ” трансконтинентал йўналишларига минтақамизни жалб этиш ташаббусини илгари сурди.
БМТнинг бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор ва очиқ ҳаракатини таъминлаш бўйича даъвати қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари билан бир қаторда Аргентина президенти Алберто Фернандес, Индонезия президенти Жоко Видодо, Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Россия президенти Владимир Путин, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Бразилия вице-президенти Гамилтон Моурау, шунингдек, Камбоджа, Малайзия, Таиланд, Фижи ва Эфиопия ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этди.