Ашхободда Каспий денгизи ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши
(last modified Wed, 29 Jun 2022 10:16:02 GMT )
июн 29, 2022 15:16 Asia/Tashkent
  • Ашхободда Каспий денгизи ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши
    Ашхободда Каспий денгизи ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Каспий денгизи вазирлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Ашхобод саммити бугундан (чоршанба - 29-июн) Ашхободда ўтказилиши режалаштирилган Каспийбўйи давлатларининг олтинчи саммити дебочаси ҳисобланади. Каспийбўйи давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисларини ўтказиш қирғоқбўйи давлатлари учун ушбу сув ҳавзаси масалалари, минтақавий ва халқаро масалаларни келишиб олишлари учун қулай имконият яратади ва бу сув ҳавзасида Каспийбўйи давлатларининг беш томонлама ҳамкорлигини янада кенгайтириш имкониятини беради. Ашхобод саммитида Каспий денгизи бўйидаги беш давлат ташқи ишлар вазирлари иштирок этмоқда. Каспий денгизи бўйидаги бешта давлат, жумладан Эрон Ислом Жумҳурияти, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон Республикаси ва Туркманистон раҳбарлари БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва стандартлари, ўзаро яхши қўшничилик ва ўзаро англашув тамойилига асосланиб, қирғоқбўйи давлатлари ва Каспий денгизидан тинчлик учун фойдаланиш  ва унинг ресурсларидан оқилона бошқариш учун 2018-йил 12-августда келишув матн устида келишиб олди.  Бу келишув “Каспий денгизининг ҳуқуқий режими тўғрисидаги конвенция” сарлавҳаси остида беш қирғоқ давлати расмийлари томонидан имзоланган. Дарҳақиқат, Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенсия имзоланганига тўрт йил бўлди. Гарчи қирғоқбўйи давлатлари бу борада муҳим қадам ташлаган бўлсалар-да, “сув ҳудудларини белгилаш”, “Каспий денгизи туби ва ер ости чегараларини белгилаш” каби жуда муҳим масалалар ҳалигача янги тасдиқларга муҳтож. Бу резолюциялар Каспийбўйи давлатларининг олтинчи саммити якунида якунланиши кутилмоқда. Шу муносабат билан чегарани делимитация қилиш ва 25 милялик чизиқларни Каспийбўйи давлатлари қирғоқлари деб белгилагандан сўнг,  Эрон Ислом Жумҳурияти собиқ ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ўзининг қозоғистонлик ҳамкасби билан учрашувида шундай деди :"Соҳилбўйи давлатлар, хусусан, Эрон кун тартибига қўйилган Каспий денгизидан тинч мақсадларда фойдаланиш барча Каспийбўйи давлатлари учун жуда муҳим. Теҳрон эса Каспий бўйи бўйича навбатдаги саммитда бошланғич чизиқ чизиш бўйича музокаралар бўлишига умид қилмоқда."

Ҳар ҳолда, айтиш керакки, халқаро конвенцияларга кўра, денгиз бўйи давлатларининг резолюциялари ҳар бир давлат парламентлари томонидан маъқуллангандан кейин мажбурий ҳисобланади. Каспий денгизи соҳилидаги мустақил давлатлар Каспий денгизида хорижликлар бўлмасдан, бу акваториядан тинч йўл билан фойдаланиш борасидаги саъй-ҳаракатларини икки баравар ошириши аниқ. Ҳозирча, Теҳрон ва Москва расмийлари томонидан эълон қилинган сиёсатга кўра, икки давлат сиёсати денгиз хавфсизлигига урғу бериш учун беш қирғоқ давлати томонидан режалаштирилган ва бу сиёсат икки давлатнинг кун тартибида қолиши кутилмоқда. Каспийбўйи давлатлари мисолида бир қанча муҳим жиҳатлар мавжуд. Масалан, қабул қилинган айрим қарорлар, айниқса, экология масалалари, ушбу акваториядаги экотизимлар, ҳайвонот ва ўсимлик турларини сақлаш бўйича қабул қилинган қарорлар ҳалигача бажарилмаган. Аксинча, Каспий денгизида нефт ва газ қазиб олиш, кемачилик ва денгиз коммуникацияларидан фойдаланиш бўйича кўплаб келишувлар амалга оширилди. Каспий денгизидаги экологик муаммолар кун тартибидаги асосий устувор йўналишлар сифатида муҳимлиги, Каспий денгизи экотизимини сақлаш билан боғлиқ ҳужжатларга қарамасдан, бу устувор вазифалар ҳалигача амалга оширилмаган. Бу ноқулай тенденция Каспий денгизи бўйидаги айрим давлатлар Каспий атроф-муҳитини сақлаб қолиш учун маблағ сарфлашни истамаслигидан далолат беради. Шу билан бирга, 2014-йилда Ашхободда бўлиб ўтган Каспий денгизи атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциянинг Аҳдлашувчи томонларнинг бешинчи йиғилишида қабул қилинган қарорларга қарамай, денгизбўйи давлатлари раҳбарлари Теҳронда Атроф-муҳит бўйича конвенция котибиятини ташкил этиш бўйича ҳозирча аниқ позицияни эгалламаган. Бу тенденция шуни кўрсатадики, баъзи қирғоқ мамлакатлари Каспий денгизи энергия ресурсларини эксплуатация қилиш ва углеводород ресурсларини сотишни экологик муаммолардан кўра биринчи ўринга қўйган. Бу жараён билан Каспий денгизининг ҳам бошқа Ўлик денгизлар, жумладан Орол денгизи каби ҳалокатдан бошқа тақдирга эга бўлмаслиги аниқ.

Ашхобод учрашувларининг умумий хулосасида шуни айтиш керакки, тўнгги тўрт йил давомида экспертлар, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, транспорт вазирлари ва Каспий атроф-муҳит бўйича давлатлар раҳбарлари даражасидаги маслаҳатлашувларга кўра, соҳилбўйи мамлакатлари бугунги учрашув якунида (чоршанба - 29 июн) экология муаммолари ва чегараларни делимитация қилиш соҳасидаги кўплаб ноаниқликларга асосий ва мантиқий жавоб топиш кутилмоқда.

 

 

Ёрлиқ