июл 18, 2022 14:57 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Осиёга шов-шувли сафар якуни ва Бин Салмонга алоҳида совға
    Ғарбий Осиёга шов-шувли сафар якуни ва Бин Салмонга алоҳида совға

АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғарбий Осиёга сафари шундай вазиятда якунландики, энг муҳим ютуқ Саудия Арабистони ва минтақанинг қудрат тузилмасида Муҳаммад бин Салмоннинг мавқеини тиклаш бўлди.

Жо Байденнинг Саудия Арабистонига ташрифидан кўзлаган мақсадларидан бири АҚШ ва Саудия Арабистони муносабатларини яхшилаш эди. Аммо воқеалар ривожи, шунингдек, ушбу сафардан эълон қилинган суратлар ва Байден ва Саудия расмийлари, хусусан Муҳаммад бин Салмон ўртасидаги учрашувлар, Байденнинг сафари Вашингтон-Ар-Риёд муносабатларида катта ўзгаришларга олиб келишини кутиш мумкин эмаслигини кўрсатди. 

Байден Жидда аеропортида самолётдан тушди, Муҳаммад бин Салмон эса Байденни аеропортда шахсан кутиб олмади, Саудия Арабистонининг унчалик юқори бўлмаган расмийлари уни атиргуллар билан кутиб олишган. Бин Салмон Байденни Ал Салам саройи олдида қарши олди. Бундан ташқари, қирол Салмон Салом саройи олдига ҳам келмай, сарой ичида АҚШ президентини кутиб олган.

Кўпчилик Саудия расмийларининг Байденни қандай кутиб олишини 2017-йилда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни қандай кутиб олгани билан солиштирмоқда. Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида бу давлат қироли Салмон бин Абдулазиз шахсан ўзи Трампни кутиб олиш учун самолёт эшиги олдига борди, сўнг Трамп томонларнинг самимийлигини кўрсатиш учун Саудия Арабистони расмийлари билан пичоқ рақси ижро этди. Саудия Арабистонига сафари тугаганидан кейин ҳам Байденни Макка вилояти губернатори кузатиб қўйди ва Саудия қироли ёки валиаҳд шаҳзодаси уни кузатиб қўйиш учун аеропортга бормади.

Яна бир масала шундаки, Бин Салмон йиғилишда Саудия Арабистони нефт қазиб олиш ҳажмини оширишни эълон қилганида ҳам, биз бу қарорни аллақачон эълон қилган эдик ва 2027 йилгача ишлаб чиқариш қувватимизни оширамиз, деди. Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон ҳам Жидда йиғилишида нефт қазиб олиш масаласи бу йиғилишда кўтарилмаганини эълон қилди. Айтиш мумкинки, кўп жиҳатдан Байден нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича ўз мақсадига эриша олмади.

Эрон ҳақида эса, Жо Байден “Биз Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаймиз” деган жумлани такрорлаган бўлса-да, аммо Муҳаммад бин Салмон Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорлиги зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Саудия валиаҳд шаҳзодаси юмшоқ оҳангда Эронни минтақа давлатлари билан ҳамкорликка таклиф қилишини билдирди.

Бундан ташқари, Файсал бин Фархон Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги музокаралар ижобий кечганини таъкидлар экан, Жидда йиғилишида араб НАТОсининг тузилиши ҳақидаги даъволарни ҳам рад этди ва эълон қилди: " Араб НАТОси номи қаердан келганини билмайман."

Агар Байденнинг Ғарбий Осиё минтақасига, жумладан, Саудия Арабистонига сафари у учун муҳим ютуқ бўлмаса-да, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон учун яққол ютуқ бўлди дейиш мумкин. Американинг Ҳуффингтон Пост сайти ўз ҳисоботида АҚШ президенти Жо Байденнинг Саудия Арабистонига яқинда қилган ташрифи оқибатлари ҳақида ёзади: “Жума куни президент Жо Байден Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга Трамп бериши мумкин бўлганидан ҳам каттароқ совға – дахлсизликни берди. Байден валиаҳд шаҳзоданинг уйида бин Салмон билан учрашиб, хурсандчилик ва бир-бирлари билан қўл сиқишди; Бу дарҳол жаҳон оммавий ахборот воситаларида янгилик сифатида ёритилди. Учрашув бўлиб ўтди, унда  муҳаммад бин Салмонни Америка президентининг ҳамкасби сифатида кўрсатилди. Агарчи, Оқ уй Байден асосан Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз билан мулоқот қилганини таъкидлади.

Ёрлиқ