Эрон иқтисодиётида билимга асосланган ишлаб чиқаришнинг ўрни, аҳамияти ва натижалари (1)
Инқилоб муаззам раҳбари 1401 йил шиорини "ишлаб чиқариш, билимга асосланиш, иш ўринлари ташкил этиш" деб номлади. Шу муносабат билан йил шиорига асосланган дастурлар тайёрланиб, сизларга тақдим этилмоқда. Ушбу туркумнинг давомида бир қанча дастурлар Эрон иқтисодида билимга асосланган ишлаб чиқаришнинг натижалари масаласига бағишланган.
Эрон иқтисодиёти патологияси бўйича барча мутахассисларнинг фикрича, биринчи навбатда, Эрон иқтисодиёти ва ҳукумат бюджетининг қўшимча қиймати паст бўлган хомашё сотишга боғлиқлигини айтиб ўтиш керак. Ушбу муаммонинг асосий илдизи ушбу соҳадаги билим ва технологияларнинг заифлиги ва бу соҳада фаол компаниялардир. Афсуски, бу масала эр ости бойликларининг мавжудлиги Эрон иқтисодига санкциялар ва босим учун дастак бўлиб, деган кучли фикрни келтириб чиқарди. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг заиф томонларидан бири бу креативлик ва инновациялар даражасининг пастлиги ҳамда хўжалик корхоналарининг заиф технологиясидир. Бу масала мамлакат иқтисодиёти ва саноатини хориж технологиялари истеъмолчисига айлантирди ва бунинг ўзи ҳам мамлакат иқтисодиётининг хорижий санкцияларга нисбатан заифлигига асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу турдаги зарарларни аниқлаш орқали биз мамлакат муаммоларини ҳал қилишда билимнинг ўзгармас ролини англашимиз мумкин. Билимлар иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг энг самарали кучларидан бири бўлиб, у жамоат мулки ҳисобланади, чунки билимларни бошқалар билан камайтирмасдан ёки қадрсизланмасдан бўлишиш мумкин. Шу билан бирга, ушбу жамоат неъматининг ўзига хос хусусияти шундаки, бошқа жисмоний неъматлардан (капитал, моддий бойликлар, табиий ресурслар каби) фарқли ўлароқ, ундан фойдаланиш унинг миқдорини камайтирмайди ва кўп марта ишлатилиши мумкин.
Иқтисодиётни диверсификация қилишда билимга асосланган ишлаб чиқаришнинг мавқеи шундан иборатки, шуни айтиш мумкинки, билимга асосланган иш билан бандлик яратувчиларни ишлаб чиқариш инқилобнинг иккинчи босқичида иқтисодий масала сифатида ва қаршилик иқтисодиёти Эрон Ислом Жумҳуриятининг макроиқтисодий стратегияси сифатида ҳаракатни амалга ошириш усулларидан бири. Билимга асосланган иқтисодиёт ишлаб чиқариш ресурсларининг унумдорлигини оширади. Ишлаб чиқариш ресурслари унумдорлигини ошириш иқтисодий ўсишни оширади ва қаршилик иқтисодиётини амалга оширишга олиб келади. Билимга асосланган иқтисодиёт глобал рақобатни кучайтириш орқали харажатларни камайтиради ва бу иқтисодий ўсишни ва қаршилик иқтисодиётини амалга оширишни оширади. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши иқтисодиётнинг барча жабҳаларида ахборот алмашиш харажатларини камайтиради. Ахборот алмашинуви харажатларининг камайиши ва тезкор алоқани йўлга қўйиш имконияти иқтисодий фаолларнинг мотивациясини оширди ва бу иқтисодий ўсишни ошириш ва қаршилик иқтисодиётини амалга ошириш учун асос яратади. Билимга асосланган иқтисодиёт даромадни оширади ва даромаднинг бу ортиши билимга бўлган талабни оширади ва охир-оқибат бу ҳам иқтисодий ўсишга ва қаршилик иқтисодиётини амалга оширишга олиб келади.
Айни пайтда, Ислом инқилобидан кейинги йилларда мамлакатнинг илмий ривожланишига ва илм-фан ишлаб чиқариш бўйича 16-ўринга эга бўлишига ва инсон капиталини тайёрлашга қарамай, Эроннинг рақамли ва билимга асосланган глобал иқтисодиётдаги позицияси мос эмас. АҚШда билимга асосланган маҳсулотларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 12 фоизни, Хитойда 27, Японияда 19, Германияда 23, Кореяда 29 ва Ҳиндистонда 16 фоизни ташкил этган бўлса, Эронда билимга асосланган компанияларнинг ЯИМдаги улуши фақат ярим фоиз.
Бундан ташқари, билимга асосланган иқтисодиётнинг ўсиш фоизи бўйича турли мамлакатларни ўлчашнинг глобал стандарти бўлган Билимга асосланган иқтисодиёт индексига (КЕИ) кўра, мамлакатимизнинг ушбу соҳадаги ўрни 94 бўлиб, бу ҳатто Тайван каби баъзи кичик Осиё давлатлари билан солиштирганда ҳам яхши мавқега эга эмас дегани. Шунга кўра, инқилоб муаззам раҳбари ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт соҳасидаги билим масаласига эътибор қаратмоқда, чунки жаҳон тизимининг илғор ва ўсиб бораётган мамлакатлари тажрибаси билимга асосланган иқтисодиёт иқтисодий ўсишнинг муҳим омили эканлигини исботлади.
Эрондаги инклюзив ўсиш ҳолати бўйича ҳамкорлик, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлигида ўтказилган сўнгги тадқиқотларга асосланиб, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иқтисодий ўсишнинг 4 омили орасида жисмоний капитал мамлакат иқтисодий ўсишига энг катта ҳисса қўшади. Иқтисодий ўсиш жами тўрт хил омил билан белгиланади: жисмоний капитал (ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятни бошлаш учун зарур бўлган бошланғич капитал), ишчи кучи (иш кучи томонидан бажариладиган йиллик ўртача иш вақти), инсон капитали (иш кучининг ўртача таълими) ва унумдорлик (ишлаб чиқариш жараёнида доимий сарфланган маблағлар ва меҳнатга қарамай, технологик тараққиёт каби омиллар таъсирида ортиб бораётган ишлаб чиқариш маҳсулотининг бир қисми).
Эрон мисолида ушбу 4 та ҳолат таҳлили шуни кўрсатадики, иқтисодий ўсишда жисмоний капитал энг катта улушга эга бўлган бўлса, бу улуш ишчи кучи ва инсон капитали учун аҳамияциз ва унумдорлик омили учун салбий эди. Ушбу статистик маълумотларга кўра, 1390-1399 йиллар оралиғида жисмоний капитал эгалари иқтисодий ўсишнинг энг катта улушига эга бўлган. Бу йилларда жисмоний капиталнинг улуши 4,4 фоиз бўлган ўртача иқтисодий ўсишнинг 93 фоизини ташкил этди. Шунингдек, ушбу ўсиш суръатида унумдорликнинг улуши манфий бўлиб, инсон капитали ва ишчи кучи эгалари ҳам умумий ўсишнинг кичик қисмини эгаллади. Дарҳақиқат, Эронда, умуман олганда, иқтисодий ўсишда жисмоний капитал асосий рол ўйнади (90% дан ортиқ), бошқа омилларнинг ҳиссаси эса аҳамияциз ва ҳатто салбий бўлди. Ушбу ҳолатлардан хулоса қилиш мумкинки, Эронда паст малакали ва ишлаб чиқариш самарадорлиги паст ишчи кучи инклюзив иқтисодий ўсишни амалга оширмаслик омилларидан биридир.
Илмга асосланган иқтисодга эътибор бериш Эрон иқтисодиёти учун муҳим оқибатларга олиб келиши мумкин, худди унга эътибор бермаслик ҳам оқибатларга олиб келади. Билимга асосланган иқтисодиётнинг таъсирини икки ижобий ва салбий (билимга асосланган иқтисодиётга кам эътибор) қисмда кўриб чиқиш мумкин. Ишлаб чиқариш ресурслари истеъмолини камайтириш, унумдорликни сезиларли даражада ошириш, маҳсулотларни жаҳон бозорларида рақобатбардош қилиш, иқтисодий мустақиллик ва нефтга қарамликни камайтириш, экспорт ҳажмини ошириш, ялпи ишлаб чиқаришнинг ўсиши, мамлакатнинг турли қувватларининг ўсиши, ёпилган ёки қисман ёпилган завод ва компанияларнинг тикланиши, санкцияларнинг зарарсизланиши Эроннинг билимга асосланган иқтисодиётининг энг муҳим натижаларидан бири бўлиб, кейинги дастурларда алоҳида сўз юритилади.