Европа мамлакатларида 2022 йилда сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли қурғоқчилик бошланди. Бу ЕИ ва Буюк Британия ҳудудининг 60 фоизига таъсир кўрсатди. Кўплаб дарёлар ва сув омборлари саёзлашган ёки деярли қуриб қолган. Олимлар бу ҳолатни глобал иқлим ўзгаришлари билан боғламоқда.