август 20, 2022 11:38 Asia/Tashkent
  • Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди
    Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий жума куни Ўзбекистон мезбонлик қилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ички ишлар вазирларининг терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик ва наркотик моддаларга қарши кураш каби масалалар бўйича тўртинчи йиғилишида, ўзи халқаро терроризм қурбони бўлган Исломий Эрон Жумҳурияти, Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчили

Воҳидий таъкидлади: Эрон Ислом ҳам терроризмнинг ҳар қандай шаклини қоралайди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилиши Эроннинг ҳам мамлакат ичида, ҳам минтақавий даражада терроризмга қарши узоқ муддатли курашини ҳисобга олган ҳолда мантиқан тўғри келади. Ички миқёсда Эрон глобал миқёсда терроризмнинг асосий қурбонларидан бири сифатида танилган. Бир неча йил давом этган қуролли ва террорчилик ҳаракатлари давомида мунофиқин гуруҳи унсурлари Ислом Жумҳуриятининг 17 мингга яқин аҳолиси ва кўплаб мансабдор шахсларини шафқацизларча ўлдирди. Бироқ, бу гуруҳ Эрон ичида ҳам, юкланма уруш охиридаги Мирсод операцияси чоғида  Эронга бостириб кириш пайтида ҳам халқ ва инқилобий муассасалар ва қуролли кучларнинг самарали ҳаракатлари туфайли катта даражада йўқ қилинди. Энди унинг қолдиқлари ғарбликларнинг кўмаги билан Албанияда яшашда давом этмоқда.

Минтақавий миқёсда Эрон Ислом Жумҳурияти терроризм ва экстремизмга қарши курашда етакчилик қилмоқда ва Сурияда, кейин эса Ироқда террорчилик гуруҳлари ташкил топиб, амалиётлари кенгайгач, бу икки давлат ҳукуматлари билан бу икки давлатда такфирчи террорчиларга қарши курашиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида кенг ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бундан ташқари, у ИШИД такфирчи террорчилик гуруҳи унсурларининг фаолияти ва ҳаракатлари туфайли Афғонистонда такфирий терроризмнинг тарқалиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Эндиликда Афғонистондаги ИШИД террорчилик амалиётлари кўламини кундан-кунга ошириб, бу мамлакатнинг мазлум халқига қарши худкушлик ҳужумлари ва террор портлашларига айланиб кетди. Бу Афғонистонда террорчилик ҳаракатларининг кучайганини англатади, шу билан бирга, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлган қўшни давлатлар учун ҳам жиддий хавф ва таҳдидларни юзага келтирди. Табиийки, терроризм ва экстремизмга қарши курашда Теҳроннинг ушбу давлатлар билан ҳамкорлиги бу давлатларга террорчилик таҳдидларига қарши курашишда катта ёрдам бериши мумкин.

Наркотик моддаларга қарши курашда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Эронни наркотикларга қарши курашда байроқдор давлат деб атади. Шунингдек, санкцияларга қарамай, Эрон йилига 1000 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни мусодара қилди ва бу дунёдаги энг кўп гиёҳванд моддаларни мусодара қилиш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Ўтган бир неча ўн йилликларда Эрон Ислом Жумҳурияти гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланиш ҳамда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳларга қарши курашиш учун катта харажатларга дучор бўлди ва унинг кўплаб аскарлари, ҳарбийлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шаҳид бўлди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бошиданоқ хавфсизлик ёндашувига, асосан терроризм ва экстремизмга, уюшган жиноятчиликка ва гиёҳвандликка қарши курашга, аъзо давлатлар ҳудудида Россиядан тортиб то Марказий Осиё ва Хитой давлатларгача бўлган бундай ҳаракатларни кўпайтириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Табиийки, Эроннинг ушбу трансминтақавий ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиши билан Теҳрон терроризм ва экстремизмга қарши курашда ўзининг қимматли тажрибаларини ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларга тақдим этиши мумкин.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил 15 июнда Хитойнинг Шанхай шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил этилган халқаро ҳукуматлараро ташкилотдир. Ушбу ташкилотнинг 2017-йил июн ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида Ҳиндистон ва Покистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий аъзолари бўлди. Ҳозирда Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига доимий аъзо бўлиш босқичлари ва жараёнларидан ўтмоқда. Эрон Ислом Жумҳуриятининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш жараёни ушбу ташкилотнинг ўтган йили Тожикистоннинг Дўшанбе шаҳрида бўлиб ўтган саммитидан бошлаб бошланди.

 

Ёрлиқ