Толибон ҳукумати кабинетида ўзгариш
(last modified Mon, 22 Aug 2022 07:00:00 GMT )
август 22, 2022 12:00 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳукумати кабинетида ўзгариш
    Толибон ҳукумати кабинетида ўзгариш

Толибон раҳбари яна бир бор ушбу гуруҳнинг вазирлар маҳкамасини ислоҳ қилди.

Толибон етакчиси Мулла Ҳейбатуллоҳ Охундзоданинг буйруғига кўра, мудофаа вазири ўринбосари Майлавий Аттауллоҳ Умарий қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазири, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазири Абдулраҳмон Рашидни мигрантлар ишлари бўйича вазир ўринбосари  ва мулла Абдулқайюм Зокир (Мудофаа вазирлиги муовини) Панжшир ва Андароб туманидаги ҳарбий ишларга масъул этиб  тайинлади.

Панжшир, Урузгон, Пактия ва Фараҳ вилоятлари губернатори ва хавфсизлик қўмондони ўзгариши ва бошқа жойга кўчирилиши Ҳейбатуллоҳ Охундзода буйруғи асосидаги навбатдаги янги ўзгаришдир. Бу ўзгаришларда мулла Муҳаммад Таййиб Ҳаққоний Панжширнинг янги хавфсизлик қўмондони этиб тайинланди. Толибон вазирлар маҳкамасидаги ўзгаришлар ушбу гуруҳ ҳукуматидан бери ўтган бир йил ичида ўн икки марта содир бўлди. Ўтган ёзда Афғонистонда иккинчи марта ҳокимиятни қўлга олган Толибон бошқарув тажрибаси йўқлиги сабабли мамлакатни халқ кутганидек бошқара олмади.

Вазирлар, вазир ўринбосарлари, юқори мартабали хавфсизлик амалдорлари ва вилоят амалдорлари даражасидаги Толибон етакчиларининг фаолиятидан жамоатчилик норозилигининг кучайиши ушбу гуруҳ раҳбарининг охирги бир йилда вазирлар маҳкамаси ҳамда юқори мартабали миллий ва маҳаллий амалдорлар ўртасида турли вазиятларда ўзгаришлар киритишига сабаб бўлди.

Толибоннинг этник ёндашуви ва Афғонистон ишларини бошқаришда ўзига хос тафаккур услубидан фойдаланишга урғу берилиши бу мамлакатдаги бошқарув майдонининг аввалги ҳукуматларда бўлган амалдорлардан бўш қолишига сабаб бўлди. Шу сабабли, Афғонистон ишларини бошқаришда Толибон ҳукумати расмийлари ўта заифликка учради.

Толибон етакчиси бир неча ой олдин Афғонистонда умумий амнистия тўғрисида буйруқ чиқарган бўлса-да, шу жумладан, бу мамлакатнинг собиқ амалдорларини ҳам авф этганига қарамай, Аммо Афғонистоннинг аввалги расмийларидан ҳеч бири Толибон раҳбарининг бу ваъдасига ишонч топа олмади ва улардан фақат бир нечтаси бу мамлакатга қайтишга тайёр эди.

Афғонистоннинг собиқ ҳукуматлари арбоблари Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган шундай вазиятда, табиийки, миллий ва маҳаллий даражада масъул бўлган ушбу гуруҳ расмийларининг тажрибасизлиги кўплаб нотўғри қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлмоқда. Бунинг учун бу мамлакат аҳолиси жабр чекмоқда.

Шу боис, Афғонистонни бошқариш бўйича тажрибасизлик бу гуруҳнинг “Ахиллес товонига” айланган вазиятда “Толибон” ҳаракати қайта тикланганидан бир йил ўтиб, унинг фаолиятини яхшилаш умидида “Толибон” раҳбари вазирлар маҳкамасида ўзгаришлар киритди. Бу айрим вилоятларда сиёсий ва хавфсизлик лавозимларига янги одамларнинг тайинланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Толибон етакчисида бундай умид мавжуд бўлишига қарамай, ҳақиқат шуки, Толибон ҳукумати самарадорлигини ошириш, чунки у махсус ва этник тафаккурдан фойдаланишга асосланган бўлса-да, Афғонистон бошқарувида яхши шароит яратиб бера олмайди.

Шу боис, “Толибон” раҳбари вазирлар маҳкамасини бир неча ойда бир марта ўзгартиришга уринишдан кўра, Афғонистоннинг собиқ арбоблари учун ишончли сиёсий муҳит яратиб, инклюзив ҳукуматни шакллантиришга интилишда бошқарувни оптималлаштириш учун барча этник гуруҳлар имкониятларидан фойдаланиши керак. Бу масала ички муҳитни яхшилашдан ташқари, ташқи ишончни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамжамиятни янги даврда Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга ундаши мумкин.

Ёрлиқ