Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 04 Sep 2022 08:58:36 GMT )
сентябр 04, 2022 13:58 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 28-4 август май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистонлик эксперт АҚШнинг Марказий Осиёдаги фитналари ҳақида огоҳлантирди

 

  • Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер: ЕИ доирасида ҳамкорликлани ривожлантирамиз

 

  • Ўзбекистон Мустақиллик байрами муносабати билан Шавкат Мирзиёевга қутловлар

 

  • Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Абдуллоҳ Рудакийнинг ҳайкали қайта очилди

 

  • Тошкент шаҳрида Эрон иштирокида ШҲТ кино кунлари ўтказилади

 

 

****

Ўзбекистоннинг " Маъни" тадқиқот ташаббуслари маркази раиси АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатларидаги фитналари тўғрисида огоҳлантирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистоннинг " Маъни" тадқиқот ташаббуслари маркази раиси Бахтиёр Иргашев АҚШ давлати Марказий Осиёда қолишини истайди шунинг учун минтақавий иттифоқларга эга бўлмаган Ўзбекистон ҳамкор роли учун энг яхши вариант деб қўшимча қилди.

Иргашев шунингдек  АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг иқтисодий жиҳати йўқ чунки Вашингтон давлати ҳеч қачон Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор бўлмаган ва бу давлат кўпроқ геосиёсий жиҳатга эга деб изоҳлади.

Бундан ташқари,  бу ўзбекистонлик эксперт Ўзбекистоннинг Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон билан кўпроқ савдо-иқтисодий ҳамокорлар борлигини ҳам таъкидлади.

****

Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер-Штайнмайер

Кеча Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқотида Германия президенти давлат раҳбари ва кўп миллатли халқни мамлакат мустақиллиги 31 йиллиги билан самимий қутлади.

Ўзбекистон ва Германия  олий даражадаги келишувларни амалга ошириш натижасида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилганини қайд этди. Жорий йил бошида ўзаро товар айирбошлаш 60 фоизга ўсди. Ўзбекистонда Германиянинг 200 дан зиёд етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўтган ойда Knauf, Papenburg ва Falk Porsche каби таниқли корхоналарда Ўзбекистонда ўз янги заводларини ишга туширди.

Ўзбекистон ва Германия президентлари амалий ҳамкорлик кенгайиши, узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳалар илгари сурилишини қўллаб-қувватлади.

Минтақавий ҳамкорлик, Европа иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Афғонистонда узоқ муддатли тинчликни таъминлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

****

Ўзбекистон Мустақиллик куни

 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар президентлари, нуфузли сиёсатчилар, таниқли жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан қутловар келмоқда

Табрик мактубларда мамлакат томонидан Ўзбекистон мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ҳамда кейинги йилларда амалга оширилаётган сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг алоҳида қайд этилган. Олиб борилаётган стратегик сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган.

Хорижий давлатлар етакчилари ва ҳамкорлар амалга оширилаётган конструктив ва проактив ташқи сиёсат ўз самараларини бераётганини таъкидлаб, давлат раҳбарининг глобал ва минтақавий хавфсизлик, барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлик ва амалий шерикликни кенгайтиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларини юқори баҳолаган.

Табрикномаларда Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Бу шахсиятлар ўз табрикларини йўллаган:

Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий;

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш;

Россия  президенти Владимир Путин;

ХХР раиси Си Цзиньпин;

АҚШ президенти Жозеф Байден;

Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Қирғизистони президенти Садир Жапаров;

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;

Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон;

Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев;

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Япония императори Нарухито;

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл;

Ҳиндистон Республикаси президенти Драупади Мурму;

Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Валтер Штайнмаер;

Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироличаси Елизавета II;

Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Жанубий Африка Республикаси президенти Матамела Сирил Рамафоса;

Австралия Иттифоқи генерал-губернатори Дэвид Хёрли;

Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко;

Арманистон Республикаси бош вазири Никол Пашинян;

Индонезия Республикаси президенти Жоко Видодо;

Болгария Республикаси президенти Румен Радев;

Венгрия президенти Каталин Новак;

Венгрия бош вазири Виктор Орбан;

Рим-католик черкови раҳбари Франциск;

Испания қироли Филипп VI;

Польша Республикаси президенти Анджей Дуда;

Словакия Республикаси президенти Zuzana Чапутова;

Швейцария Конфедерацияси президенти Иняцио Кассис;

Черногория президенти Мило Жуканович;

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос;

Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси президенти Ранил Викремесингхе;

Қозоғистон Республикасининг Биринчи президенти Нурсултон Назарбоев;

Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин;

МДҲ ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев;

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Сзин Лицюн.

****

Абуабдуллоҳ Рудакий ҳайкали

 

Самарқанд шаҳрида шоирлар устози, форс тилининг илк машҳур шоири сифатида танилган Абуабдуллоҳ Рўдакий ҳайкали қайта очилди.

Рўдакий лақаби ва шоирлар устози сифатида танилган Абуабдуллоҳ Жаъфар бин Муҳаммад Ҳаким бин Абдураҳмон бин Одам Рудакий Самарқандий ҳижрий-шамсий 4 асрда Сомонийлар сулоласи даврида Катта Эрон маданияти ва цивилизацияси ҳудудининг машҳур форс шоири  ҳисобланади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистон ва Тожикистон республикаларидан бир гуруҳ маданият арбоблари Рўдакий ҳайкали очилиш маросимда қатнашдилар ва Самарқанд шаҳридаги Рўдакий  номидаги майдон ва кўчада Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги машҳур форсзабон шоири бўлган Рудакий ҳайкали ўрнатилди.

Ўзбекистон ҳукумати маданият арбоблари ва форс адабиёти қизиқувчиларининг таклифига жавоб берди ва Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокими ташаббуси билан Устод Рўдакий номига маданий ва кўча ажратиб янги ҳайкал ҳам уша жойда очилди.

Абуадбуллоҳ Рудакий Самарқандийнинг янги ҳайкали эски бюст ҳайкали билан солиширилганида мазмун ва шакл жиҳатидан янада кенг қамровли, чиройли ва каттароқдир.

****

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг кино кунлари бўлиб ўтади ва унда бу ташкилотга аъзо расмий аъзолардан ташқари кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар ўзларининг энг яхши филмларини намойиш этадилар.

Ўзбекистон ОАВ га кўра, “O‘zbek film” -Ўзбекфильм кинокомпаниясида шу ой -сентябрда 14- Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтадиган ШҲТ кино кунларини очилиш маросими ўтказилади.

ШҲТга аъзо барча мамлакатлар /Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон/ ҳамда кузатувчи давлатлар / Белорус, Эрон, Муғулистон/ шунингдек бу ташкилот мулоқотида ҳамкор давлатлар -Озарбойжон республикаси, Арманистон, Туркия давлатлари 14-Тошкент халқаро кинофестивалида ҳам энг яхши филмлари билан қатнашадилар.

Мазкур маданий дасрур ташкилотчилари бу мамлакатлар делегацияларнии Тошкентда ва ҳам Қорақолпоғистонда ШҲТ кино кунларини ўтказишади.

Бундан ташқари " Ўзбек фильм" да ШҲТ кинофоруми ташкил этилади, унда қатнашувчилар ҳамкорлик, қўшма филм ишлаб чиқариш режалари ва ижодий ғоялар алмашиш масалаларини муҳокама қиладилар.