сентябр 08, 2022 16:54 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим армияси Ширин Абу Оқиланинг ўлдирилишини тан олади
    Сионистик режим армияси Ширин Абу Оқиланинг ўлдирилишини тан олади

Сионистик режим армияси Қатарнинг Ал-Жазира тармоғининг фаластинлик мухбири Ширин Абу Оқила исроиллик аскар томонидан шаҳид қилинганини тан олди.

Қатарнинг Ал-Жазира тармоғининг фахрий журналистларидан бири Ширин Абу Оқила ўтган май ойида Женин шаҳрида Исроил армиясининг ҳужумларини ёритаётганда шаҳид бўлган эди. Сионист режим аввалига бу жиноятни инкор этган бўлса, энди бу жиноятни Сионистик режим аскарлари содир этганини тан олди.

Муҳим жиҳат шундаки, Ширин Абу Оқиланинг ўлдирилиши бўйича тергов ишлари Сионистик режим армияси томонидан олиб борилган бўлса, бу жиноятни ҳам Сионистик режим аскар содир этган. Лекин бир киши ҳам жиноятчи ва ҳам судя рўлини ўйлаёлмаслиги аниқ. Шунга кўра, Сионистик режим армияси Ширин Абу Оқиланинг ўлдирилиши хатолик туфайли содир этилганини даъво қилди. Агар бу жиноят халқаро ва мустақил қўмита томонидан текширилса, натижа бошқача бўлиши ва ҳатто унинг қасддан эканлиги тасдиқланиши мумкин эди.

Ширин Абу Оқиланинг ўлдирилиши қасддан содир бўлмагани ҳақидаги даъво АҚШ Давлат департаменти томонидан ҳам кўтарилган. Бу даъво, бу террор режимининг тарихини ҳисобга олсак, ёлғондир ва бу жиноят учун жавобгарликдан қочиш учун қилинган. Таҳлилчилар ва журналистлар сионистик режим ва АҚШнинг Абу Оқиланинг ўлдирилиши Сионистик режимнинг бу жиноятдаги масъулиятини яшириш учун қасддан амалга оширилмагани ҳақидаги даъволарини баҳоламоқда. Шу муносабат билан Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Сионистик режим армиясининг саволларга аниқ ва масъулият билан жавоб бермаган баёнотини “кеч ва тўлиқ бўлмаган” деб баҳолади.

Бундан ташқари, Ширин Абу Оқиланинг ўлдирилиши Қатар ва Фаластин томонидан ушбу жиноятни қонуний таъқиб қилишига йўл қўймаслик мақсадида қасддан амалга оширилмагани таъкидланган. Ширин Абу Оқила Фаластин фуқаролигига эга бўлган Қатардаги Ал-Жазира телеканалининг мухбири эди. Шунинг учун Қатар ҳам, Фаластин ҳам унинг ўлдирилишида Сионистик режим жиноятини жавобгарликка тортилиши мумкин. Олдинроқ Қатар Ал-Жазира хабар қилганди: Ширин Абу Оқиланинг шаҳидлиги иши бўйича Сионистик режимни судга бериш учун иш тайёрлаш ва уни Халқаро Жиноий Суд прокурорига юбориш учун дунёнинг турли бурчакларидан келган мутахассислар иштирокида халқаро ҳуқуқий гуруҳ тузилди.

Журналистларни ўлдириш ва террор қилиш халқаро қонунларни бузиш, сўз ва оммавий ахборот воситалари эркинлигига ҳужумдир. Лекин Қуддуснинг ишғолчи режими бундай жиноятни осон ва ҳеч қандай хавотирсиз амалга оширади. АҚШ ва баъзи Европа давлатларининг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши ҳамда БМТнинг бу жиноятлар қаршисида ҳаракацизлиги бу режимни террорда заррача тараддуд кўрмаслигига сабаб бўлмоқда. 2000-йилдан буён сионистик режим томонидан камида 45 нафар журналист ўлдирилган, бироқ бу жиноятни жазолаш ва қоралаш учун халқаро чоралар кўрилмаган.

Журналистларга суиқасд қилиш уруш жиноятининг намунасидир. Сионистик режим журналистларнинг бу режимнинг фаластинликларга қарши жиноятлари ҳақида хабар беришига тўсқинлик қилишга урингани учун бу жиноятни қайта-қайта содир этади. Бу жиноятларга нисбатан пассивлик Ширин Абу Оқилага қилинган суиқасд сионистик режимнинг охирги жинояти бўлмаслигига сабаб бўлади ва  шубҳасиз, бошқа одамлар ҳам бу режимнинг террор отрядлари қурбони бўлишади.

 

Ёрлиқ