Инқилоб раҳбари тартибсизликларни хориждан режалаштирилганини таькидладилар
(last modified Tue, 04 Oct 2022 08:03:43 GMT )
октябр 04, 2022 13:03 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари тартибсизликларни хориждан режалаштирилганини таькидладилар
    Инқилоб раҳбари тартибсизликларни хориждан режалаштирилганини таькидладилар

Душанба куни эрталаб, қуролли кучлар олий қомондони, Эрон ислом инқилоби муаззам раҳбари ҳазрат оятуллоҳ Хоманаий қуролли кучлар офитсерларни тайёрлаш институтлари бирирувчиларининг қўшма маросимида Маҳсо Аминий ўлими баҳонаси билан бўлаётган Эрондаги охирги тартибсизликлар ҳақида муҳим баёнотларни баён қилдилар.

Эрон Ислом Инқилоби Муаззам раҳбари бу тартибсизликлар хориждан ташкиллаштирилганига ишора қилиб, таькидладилар:Агар бу қиз масаласи бўлмаганда ҳам, сентабр ойи ўрталарида Эронда тартибсизликлар чиқариш учун бошқа баҳона топишарди. Хазрати оятуллох Хоманаий таькидладилар: Мен аниқ айтаманки, бу тартибсизликлар Америка ва босқинчи ва сохта сионистик режим томонидан режалаштирилган эди ва уларнинг ёлланма гумашталари ва баьзи эронлик хоинлар уларга ёрдам беришди. Муаззам раҳбар Америка фақат ислом жумҳурияти билан эмас, балки кучли ва қудратли Эрон билан душманлигини таькидлаб, қўшимча қилдилар: Улар паҳлавийлар давридаги Эронни исташадики, мол каби Америка буйруқларига тобе эди. 

Бузғунчиларни дунёдаги Америка бошчилигидаги ёвуз кучлар қўллаши ва уларни йўналтириши ва Америка томонидан интернетга қўйилган санксияларни олиб ташлаш каби амалий ҳаракатларни бузғунчилар ва тартибсизликни келтириб чиқарувчиларга берилаётганини ҳисобга олсак, Ислом Инқилоиб Муаззам раҳбарнинг охирги тартибсизликлар хориждан уюштирилганини таькидлашларини тушуниш мумкин.

Британиялик таҳлилчи журналист Кет Каланберг айтади: Вашингтоннинг Эронга қарши онлайн  урушини очиқлаш, Америкада битта тугма устига босишдан Теҳрондаги тартибсизликларгача; Эрондаги тартибсизликлар хориждан ҳаракатлантирилади.  Аслида Америка Ғарб блоки етакчиси сифатида нафақат Трамп давридан бошлаб максимал босим сиёсати доирасида санксиялар билан бир қаторда камбағаллик ва тартибсизлик яьни Эрон жамиятида ижтимоий тартибсизлик келтириб чиқаришни иқтисодий босим билан Эронга қарши қўллади, балки вақти-вақти билан Эроннинг ички ишларига аралашиш учун баҳона топганида, масалан, 2018-йил ноябрида бензин нархи ошиши баҳонасида содир бўлган тартибсизликлар ёки президентлик сайлови натижаларига норозилик баҳонасида 2008-йилдаги тартибсизликларда  зўравонлик қиладиган ёки жамоат мулкини бузадиган тартибсизликларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди.

Бундан ташқари, ядровий олимларга суиқасд қилиб, Эроннинг ядровий иншоотларига саботаж қилиш орқали Эрон халқига душманлигини очиқдан-очиқ кўрсатган сионистик режим, Америка билан, та’бир жоиз бўлса, лойқа сувдан балиқ овлашга уринмоқда ва Эрон халқини Маҳсо Аминийнинг ўлими баҳонаси ғалаён ва ғалаёнларга чақириш бўлиб, бу борада улар ўзининг ички малайларидан, хусусан, аксилинқилобчи гуруҳлардан ёрдам олмоқда. Шу билан бирга, Эронда тартибсизликларни қўзғатиш учун хорижий душманлар ва уларга алоқадор малайларнинг олдинги режалари соҳасида кўплаб далиллар мавжуд.

Масалан, Сўнгги тартибсизликларда кўп эшитилиб, хориж оммавий ахборот воситаларида кенг ўз аксини топган “Аёл, Ҳаёт, эркинлик” сўзи илк бор бир неча йил аввал ушбу  “Қуёш қизлари” хорижий филмида филм қаҳрамони томонидан айтилган эди.

Умуман, сўнгги пайтларда Эронда Маҳсо Аминийнинг ўлими баҳонасида содир бўлган тартибсизликлар Эрон Ислом Жумҳуриятининг ташқи душманлари томонидан яна бир бор Эроннинг ички ишларига аралашиш ва тартибсизликларни кўпайтириш учун имконият сифатида фойдаланишларига сабаб бўлди. Дарҳақиқат, сўнгги тартибсизликларда Америка ва баъзан Европанинг сиёсий етакчилари, уларнинг ОАВлари, шунингдек, Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган айрим форс тилидаги ОАВлари тергов қилинаётган фожиали воқеани суиисте’мол қилишди ва улар Эрон халқи ҳақ-ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш шиори билан тўполончилар ва тартибсизликларни қўллаб-қувватладилар ва хавфсизликни йўқ қилиш учун улкан ҳаракатлар қилишди. Аммо улар мамлакат кўча ва майдонларида тузум ва ўз давлатини қўллаб-қувватлаётган миллионлаб одамларнинг борлигини ва тартибсизликка кескин қаршилик кўрсатишини э’тиборсиз қолдирдилар ёки камситдилар.

Айни пайтда мунофиқлар, монархиячилар ва Комула ва демократлар каби айирмачи гуруҳлар террорчи гуруҳи каби аксилинқилобий гуруҳлар Ғарб ҳукуматлари, хусусан, АҚШ ва сионистик режимнинг йўл-йўриқ ва кўмаги билан бу муаммодан Эронга қарши мақсадларда фойдаланишга муваффақиясиз урунишларини амалга оширишди.

Эрон Ички ишлар вазири Аҳмад Ваҳидий, Эрон Ислом Жумҳурияти тизими ҳокимият билан катта фитналарни енгиб ўтганини айтди:Душманлар ғалаёнчиларни қўллаб-қувватлаш орқали нотўғри ҳисоблашди.