Бин Салмонинг баландпарвоз лойиҳаси сўздан амалгача; қатллар кетма-кетлиги
қатл сўзи Арабистон учун қадрдон тушунча ҳисобланади. Кўп йиллар давомида дунё аҳли Арабистонни айбланган инсонларни одил судловсиз одамлар кўз ўнгида калласиси оладиган давлат сифатида танишарди. Шу омил сабаб мамлакат обрўсига путур етарди ва турли давлатлар фуқаролари хаж мавсумидан ташқари пайтларда бу давлатга ташриф буюришларига тўсқинлик қиларди.
Бу можоро, Бин Салмон Американинг Сионинстлар ва Республикачилар, Евангилистлар ва Янги муҳофизакорлари мафиялари кўмагида оқ тўнтаришга қўл ургунга қадар давом этди, У ўз рақибларини жисмоний йўқ қилиш ва баьзи рақибларни уй қамоғига тиқиш орқали ўзини тахтга бир қадам яқинликдаги масофага келтирди ва ташқи сиёсатда Яман босқинини ички муаммолардан чалғитиш ва мамлакат ерларини кенгайтириш ва фотиҳлик боис Яманни стратегик ҳудудларини қўлга киритиш учун олға сурди ва ички сиёсатда бу мамлакат шимолий ғарби ва Қизил денгиз соҳилларида жойлашган Табук вилоятида янги Неом шахрини қуриш лойиҳасини тақдим этди. Бу иккиси ҳам Саудия учун янги можорога айланди.
Яман жанги туфайли минглаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлгани ва миллионлаб инсонлар бошпанасиз қолгани, Яманга миллиардлаб доллар зарар етказилгани ва яман Саудия ва Бин Салмоннинг энг қаттиқ уруш жиноятлари кейсига айланганидан ташқари, Неом баландпарвоз лойиҳаси ижроси ҳам Саудия ва Бин ва Салмон томонидан амалган оширилган энг катта инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари қайд этилди ва қатл ва террор ва бу минтақа аҳолиси, ҳусусан ал-Ҳувайтот қабиласи азолари қатлига баҳона бўлди. Озчиликдан ташкил топган ва монопол Риёзнинг Бин Салмон бошчилигидаги ҳукумати янги шаҳар қурилиши керак бўлган ҳудудда одам яшамаслиги иддио қилмоқда; аммо аслида Урдундан Сино сахросигача тарқалган ал-Ҳувайтот қабиласи азолари истиқомат қилишади.
Бу лойиҳани ижро қилиш учун бу қабиланинг камида 20 минг нафар азоси ўз яшаш ҳудудларини тарк этишлари керак ва Риёз ҳукуматининг мажбурий кўчириш сиёсатига қарши чиққанлар қурол сақлаш ва террористик фаолиятларда иштирок этиш каби ткрли уйдирма айбловлар орқали қатл этилмоқда ё агар вояга етмаган бўлишса, қатлга мхкум этилиб 18 ёшга киргунча қамоқда сақланмоқда. Охирги ҳолатда "Ал-Қаст" инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўтган якшанба куни Саудия Арабистонининг ихтисослаштирилган жиноий суди Шадли Ал-Ҳувайти, Ато Аллоҳ Ал-Ҳувайти ва Иброҳим Ал-Ҳувайтини ўлимга ҳукм қилганини эълон қилди. Шадли ал-Ҳувати Наум лойиҳасини қуриш учун уйини тарк этишдан бош тортгани учун 2020 йилда Саудия ҳукумати томонидан ўлдирилган Абдул Раҳим ал-Ҳуваутининг укаси. Бин Салмондан қўрқиб Лондонга қочган саудиялик чавандоз Алиё Абу Тоя ал-Ҳувайти бу ҳақда ўз баёнотида шундай деди: Оғзини очган одамга ҳам худди шундай муносабатда бўлишини бошқаларга сабоқ бўлсин деб ўлдиришди.
2005 йилда халқаро миқёсда биринчи араб аёл чавандоз бўлган 36 ёшли Алиё шундай деди:Ар-Риёд ундан ҳукуматни очиқ танқид қилгани ва ал-Ҳувайтот қабиласини қўллаб-қувватлаш кампаниясига раҳбарлик қилгани учун ғазабда. 2017-йил 8-май куни ниқобли хавфсизлик ходимлари ўша пайтда 14 ёшда бўлган Абдуллоҳ ал-Ҳувайтийнинг уйига бостириб кириб, уни ва унинг укаси Абдулазизни ҳибсга олди ва Заба вилояти полиция штабига олиб кетди ва кирган заҳоти унга 2017 йил 6 май куни талончилик ва қотиллик жиноятларида айбланишди. 2019-йил октябр ойида Саудия Арабистони шимолидаги Табук вилояти Жиноят суди Абдуллоҳ ал-Ҳувайтийни Заба вилоятида заргарлик дўконини қуролли талон-тарож қилиш ва аскарни ўқотар қурол билан ўлдиришда айблаб, ўлимга ҳукм қилди.
Яқинда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммед бин Салмон "Неом" шаҳр лойиҳасига норозилик билдирган Саудия Арабистони шимоли-ғарбидаги Ал-Ҳувайтот” қабиласининг шайхлари Абдуллоҳ ал-Ҳувайтий ва Абдуллоҳ Дахил ал-Ҳувайтийга 50 йил қамоққа ҳукм ва 50 йилга саёҳат қилиш тақиқланди. "Санд" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ҳалима ал-Ҳувайтий Муҳаммад бин Салмон лойиҳасини танқид қилган ўғли ва эри ва баъзи қариндошлари билан бирга ғойиб бўлганини эълон қилди. 2020 йилда ҳибсга олинганидан бери уларнинг тақдири номаълум. Бу хабар қилинган бир нечта ҳолатлар бўлиб, Саудия Арабистонининг ёпиқ ва ўта кучли назорат қилинувчи жамиятида юзлаб, балки минглаб бошқа ҳодисалар оммавий ахборот воситаларининг назаридан четда қолмоқда ва Неом лойиҳасининг кўплаб норозилари йўқ қилиниши эҳтимоли бор.
Ҳозирги вазият билан Муҳаммад бин Салмон ўзининг Неом шаҳрини яратиш ҳақидаги хаёлий орзусига эришадими ёки йўқми, аниқ эмас, аммо ҳозирда Ал-Ҳивайтот қабиласидан камида 20 000 кишининг кўчирилиши аниқ бўлиб, уларнинг аксарияти суннийлардир. Ва бу шуни кўрсатадики, Бин Салмон учун бошқа тараф Қотифийми ёки Табукийми фарқи йўқ; У шиа бўладими ёки сунний бўладими, агар у ўз ҳуқуқларини поймол этилишига қаршилик қилса, у йўқ қилинади, худди Ғарб ҳукуматлари учун улкан Неом режасини амалга ошириш инсон ҳуқуқларига қандай таъсир ва оқибатларга олиб келиши муҳим эмас бўлганидек. Аксинча, улар ушбу лойиҳани амалга оширишдан катта даромад олишлари муҳим, шунда улар инқирозга учраган иқтисодларини посткорона давридаги ҳозирги оғир шароитлардан ва Украинадаги урушнинг ҳалокатли оқибатларидан қутқаришлари мумкин.