Ўттиз олтинчи Исломий ваҳдат конфренсияси бошланди
Ўттиз олтинчи Исломий ваҳдат конфренсиясиЭрон ислом жумҳурияти призиденти нутқи билан ва "Исломий бирлик, тинчлик ва ислом оламида бўлиниш ва низолардан қочиш, ижро йўллари ва амалий ҳаракатлар" мавзусида Теҳронда ўз ишини бошланди
Имом Хусайний томонидан ислом бирлиги эьлон қилиниши ва Эрон ислом жумҳуриятининг исломий бирдамликни мустаҳкамлаш учун тутган стратегиясига таянган ҳолда, масьуллар томонидан халқаро исломий ваҳдат конфренсияси ўтказиш қарор қабул қилинди. 1986-йилдан бошлаб Исломий таблиғ ташкилоти бу конфренсиянинг тўртта турини ўтказди, ундан кейин 1989-йилда инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий буйруғига кўра ташкил этилган исломий мазҳаблартақриби халқаро мажмуаси ҳар йили 12-17-рабиул аввал, ваҳдат ҳафталиги кунларида исломий ваҳдат конфренсиясини турли мусулмон давлатлар нуфузли шахслари иштирокида ўтказиб келади.
Конфренсияни ўтказишдан мақсад мусулмонлар ўртасида бирлик ва ҳамжихатликни шакллантириш, илмий ва маданий қарашларни яқинлаштириш учун уламолар ҳамфикрлилигини кучайтириш, ислом оламида ягона умматни шакллантириш ва мусулмонлар бирлигига эришиш учун илмий йўлларни кўриб чиқиш, мусулмонлар масала ва муаммоларини ҳал қилиш ва бу борада муносиб чораларни тақдим этишдан иборат.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Имброҳим Раисий чоршанба куни ўттиз олтинчи исломий вахдат конфренсияси бошланиш маросида шундай деди: Бу конфренсия сигнали шуки, биз ҳозирги аср инсони дин асосида саодатга эришишини истаймиз. Ислом дунёси шаҳидлари уйғонишни шакллантиришди. Баьзилар айтишардики дин шахсий ишдир, аммо ислом шаҳидлари қони барокоти билан уйғониш ҳаракати шаклланди ва барча мусулмонлар исломий яшашни ва ҳаётнинг барча жабҳаларида исломга асосланишни исташмоқда. Душманлар ҳам шундан қўрқмоқда.
Шак йўқки, золим кучлар бугунги кунда исломга қарши яхлит душманона пазитсияни олға сурмоқда. шу қадарки, ислом ва русули акрам оилаларига бўҳтон ва ёлғонлар ёғдириш орқали дунё мусулмонлари ўртасида низо чиқаришмоқчи. Бу муҳим лаҳзаларда, Мусулмонлар ўртасидаги бирлик зарурати ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сезилади ва шунинг учун исломий давлатлар душманларгаяхлит ислом умматини фитналар ва низо уруғини сепиш орқали бўлиб ташлашига йўл қўймасликлари керак. Шу жиҳатдан, вахдат ҳафталигиҳамжиҳталик , сўз бирлиги вадушман фитналарини йўқ қилиш учун муносиб фурсатдир.
Охиргиўн йилликлар тажрибаси шуни аниқ кўрсатадики, душманлар мусулмонларнинг ҳақиқий озодлик ва истиқлолга эришишига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилиб келганлар. Бу борада улар мусулмонларга қарши манфий прапаганда уюштириш, исломофобияни кучайтириш, мусулмонларни радикализда айблаш ва исломий мазҳаблар ўртасида низо чиқариш каби йўллардан фрйдаланишмоқда.
Мусулмонлар низо ва бўлинишга учраса, истиқлол ва тараққиёт каби буюк мақсадларга эриша олмаслиги аниқ. Айнан шу ерда қурьон, суннат ва аҳли байт мусулмонларга ихтилофларга вақт сарфлаш ўрнига, ислом оламидаги муҳим масалаларга эьтибор қаратишни ўргатади. Қурьони карим оятлари мусулмонларга ислом уммати бирлиги учун курашишини буюради, чунки ислом барча мусулмонларни ягона уммат деб атаган ва мўминлар ўзаро биродар тутунганлар. Шундай экан, баьзи масалалардаги ихтилофлар ислом ваҳдати ва мусулмонлар биродарлигига соя сололмайди. Ваҳдатга эришиш билан, ислом уммати барча мусулмонлар бирлигини кўрсатувчи янги ислом тамаддуни томон қадам ташлайди.
Ислом инқилоби муаззам раҳбари Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий 2019-йилги “Исломий бирлик” конференсиясининг меҳмонлари ва тизим масъуллари билан бўлган учрашувида, янги исломий тамаддун ҳақида шундай дейдилар:“Ислом давлатлари илм-фан, бойлик, хавфсизлик ва сиёсий куч жиҳатидан бир хил даражада эмас, бир-бирига ёрдам бера олади, бир-бирини тўлдиради, кучлироқ давлатлар кучсизроқ мусулмонларга ёрдам беришлари мумкин; Бу ҳам бирликнинг бир босқичидир. Юқори босқич эса бутун ислом оламининг янги ислом сивилизациясига эришиш учун бирлашишидир. Бу Ислом Жумҳурияти ўзининг якуний мақсади сифатида ислом сивилизациясига эришишни белгилаб қўйган, аммо бу даврга мос сивилизация, янги Ислом сивилизациясидир."
шуниси аниқки, сиёсий шахсиятлардан ташқари, ўнлаб давлатлардан юзлаб диний ва маданий шахслар иштирок этадиган исломий ваҳдат каби конфренсияларни ўтказиш ислом умматини эьтибори ва ҳамкорлигини жалб этиш учун тасирчан қадамдир. Бу ислом оламида исломий бирлик, тинчлик низоларни йўқ қилиш замин яратиши мумкин.